Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мазаньелло лақаби билан машҳур бўлган Томазо Аньелло
Неаполда Мазаньелло қўзғолони. Испанияга қарам бўлган Неапол қироллиги Италиянинг бошқа мамлакатлари ичида энг оғир аҳволда қолган мамлакат эди. Бу мамлакат иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда заиф эди. Шаҳарлари ва саноати таназзулга учраб, қишлоқ тобора қашшоқлашиб борди. Испан ҳукумати эса солиқларни тўхтовсиз ошира берди. 1558 йилда 1 миллион 770 минг дукат баробарида солиқлар солинган бўлса, 1620 йилда солиқларнинг миқдори 5 миллион дукатга етди. 1647 йилда кенг истеъмол молларига (камбағалларнинг асосий овқати бўлган мева ва сабзавотга) янги солиқ жорий қилинишига жавобан, Неаполда қўзғолон кўтарилди. Бу қўзғолонда ҳунармандлар, майда савдогарлар ва ишчилар қатнашди. 1647 йил 7 июлдаги қўзғолон натижасида Неапол халқ оммаси қўлига ўтди. Мазаньелло лақаби билан машҳур бўлган Томазо Аньелло бошчилигида демократик ҳукумат тузилди. Шаҳар расмий жиҳатдан испан қиролига содиқ бўлиб қолди. Фақат унинг амалдорларига қарши ҳужум қилинди, холос. Неаполни ўзининг қароргоҳи қилиб ўтирган қирол ноиби қўзғолончиларга бирмунча ён беришга мажбур бўлди. Жумладан, халқнинг айниқса ғазабини қўзғатувчи солиқлар бекор қилинди. Мазаньелло шаҳар лашкар бошлиғи, генерал-капитан сифатида танилди. Аммо, орадан кўп ўтмай, испан ҳокимлари томонидан ёлланган кишилар халқ йўлбошчиси Мазаньеллони ўлдирдилар.
Бироқ Мазаньеллонинг ўлимидан кейин ҳам ҳаракат тўхтамади. Бутун вилоят Неаполга қўшилди. Неапол республкка деб эълон қилинди. Милтиқ ишлаб чиқарувчи мануфактура эгаси Женнаро Аннезе деган киши демократик ҳукуматга бош бўлди. Неапол дворянлари испанлар томонида эди. Ҳаракат раҳбарлари бу вақтда Испания билан уруш ҳолатида бўлган Францияга таяниб иш кўрмоқчи бўлдилар. Улар Лотарингия герцоги Генрих Гизни қиролликка тақлиф қилдилар ва у Неаполга келди. Лекин Франциянинг кардинал Мазарини ҳукумати Неаполдаги ишлар учун етарли даражада ҳарбий куч ажрата олмади. 1648 йил баҳорида испан маъмурлари қўшин билан Неаполга қайтиб келдилар ва ҳаракатнинг демократик қатнашчиларини шафқатсиз жазоладилар. Аннезе осиб ўлдирилди. Герцог Гизни эса турмага қамадилар, аммо юрадан кўп вақт ўтмай, француз ҳукуматининг талабига мувофиқ у турмадан озод қилинди, Янги туз солиғи жорий қилиниши муносабати билан 1647 йилда Сицилияда ҳам ҳукуматга қарши худди шундай ҳаракат бошланди. Испанлар Сицилиядаги ҳаракатни Неаполдаги ҳаракатдан олдин бостирдилар. Аммо бу ҳаракатларнинг ҳар иккаласи ҳам Италия халқ оммасининг чет эл зулмига қарши нафратини ифода қилганлиги жиҳатидан жуда муҳимдир. Бу ҳаракатнинг ҳар иккаласи кейинчалик — XVIII асрда ва XIX асрнинг биринчи ярмида бутун Италияни қамраб олган кенг миллий ҳаракатнинг узоқ ўтмишдаги куртаги ҳисобланади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling