Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
XVI асрнинг иккинчи ярмида итальян маданияти
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Торквато Тассо
- Галилео Галилей
- Жордано Бруно
XVI асрнинг иккинчи ярмида итальян маданияти. XVI асрнинг иккинчи ярмида ҳам Италиянинг иқтисодий тушкунлиги давом этди. Италия янги жаҳон савдо марказларидан тобора четлаша борди. Габсбургларнинг Валуа билан битим тузиши натижасида Италия 1559 йилги Като-Камбрезия сулҳига мувофиқ узил-кесил Испания ҳукмронлиги остига ўтади (Неаполь, Милан ва бошқалар). Хорижийларнинг оғир миллий зулми ҳукмронлик қилган узоқ давр бошланади. Мамлакатнинг ички савдо ва саноати яна пасаяди. Айрим шаҳарларнинг аҳолиси бир неча баравар камайиб кетади. Феодал дворянлар ва клерикал элементларнинг аҳамияти кучаяди. Ўз помешчикларига тўлайдиган солиқлар дастидан эзилган деҳқонлар яна бунинг устига жуда кўп ва оғир давлат солиқлари ҳам тўлашга мажбур бўладилар, бу солиқлардан келадиган даромад Италиядаги майда ва жуда майда давлатлариииг харажатига, қисман чет эл феодаллари фойдасига сарф қилинади. Мамлакатда бандитизм авж олиб, кундалик ҳодисага айланиб қолган эди. Бу шароитда итальян маданияти пастлаб кетади. Машҳур итальян шоири Торквато Тассо (1544—1595) салиб юришлари сюжетини ўз ижодининг мавзуси қилиб олади («Озод қилинган Иерусалим» достони) ва рицарликни ҳамда диний жўш-хуружни кўкларга кўтариб мақтайди.
Илмий текширишлар энди Италияда қувғин остига олинади. Коперник таълимотини тарғиб қилган итальян олими, астроном Галилео Галилей (1564—1642) инквизиция турмасига ташланади ва Коперник қарашларига қўшилганлигидан ҳамманинг олдида воз кечишга мажбур бўлади. Инквизиция Галилейни умрбод қамоққа ҳукм қилиб, бу ҳукмни қишлоққа сургун қилиш билан алмаштиради. Галилей умрбод инквизиция таъқиби остида бўлиб, қишлоқда вафот этади. Яна бир олим — астроном, шоир ва файласуф Жордано Бруно (1550—1600) ҳам папа инквизиясининг ҳукмига мувофиқ гулханга ташланиб куйдирилди. XVI асрнинг охирлари ва XVII асрнинг бошларида яшаган доминиканлик монах Томазо Кампанелло (1568—1639) Италиянинг атоқли мутафаккирларидан бири эди. Кампанелла 1600 йилда испан Габсбургларининг зулмига қарши Калабрияда кўтарилган қўзғолонда қатнашди. Қампанелла қўзғолон вақтида қамоққа олиниб, салкам 25 йил умрини ҳар хил турмаларда ўтказди. У турмада эканида утопик характердаги «Қуёш шаҳри» («Civitas Solis») деган асарини ёзди. Кампанелла бу асарида фан негизида ва меҳнатни планли ташкил этиш асосига қурилган идеал жамият тузумини тасвирлайди, у тасвирлаган жамиятда хусусий мулк, текинхўрлар бўлмайди, ортиқча меҳнат билан банд бўлмаган киши ўз жисмоний ва маънавий кучларини гармоник тарзда камол топдиради. Кампанелланинг «Қуёш шаҳри» асари Морнинг «Утопия»си билан биргаликда Европада гуманистистик фикрнинг илк ривожланишини акс эттирган энг ажойиб асар бўлган эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling