Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Гугенотларнинг урушлари 1598 йилда Нант эдикти эьлон қилиниши билан тугалланди


Download 0.98 Mb.
bet338/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Гугенотларнинг урушлари 1598 йилда Нант эдикти эьлон қилиниши билан тугалланди. Генрих IV бу эдиктда гугенотларни қирол хокимияти билан яраштиришга уринди. Эдикт католицизмни Франциянинг давлат дини деб эълон қилди. БутунФранцияда католик ибодатлар тикланди (бу вақтгача жануб ва ғарбда кўп жойларда у бутунлай тўхтаб қолган эди). Католик рухонийларига ерлари ва бошқа мулклари қайтариб берилди. Аммо шу билан бир вақтда гугенотлар ҳам ўз динларига эътиқод қилиш имконини олдилар.Гугенотлар ўз черков йиғинлари (синодлар) ва алоҳида сиёсий мажлислар тўплаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Улар қирол ҳузурида ўзларининг алоҳида вакиллари бўлиши ҳуқуқини олдилар. Хукумат эдиктдаги моддаларни бажариш гарови сифатида 200 га яқин қалъани гугенотлар ихтиёрида қолдирди. Нант эдикти, мохият эътибори билан одатдаги қирол фармони эмас эди. Бу эдикт уруш қилаётган икки томон ўртасидаги яраш битими эдики, буларнинг ҳеч бири бир-бирига ўз иродасини мажбуран қабул қилдириш учун етарли кучга эга бўлмай қолган эди.
Нант эдикти Ғарбий Европада дин эркинлигини эътироф этишнинг биринчи намунаси эди.Генрих IV бундай чора гугенотларни марказий ҳукуматга бўйсундириш учун энг қулай чора бўлар деб ҳисоблаган эди.Унинг бу мўлжали бир даража туғри бўлиб чиқди. Энг йирик гугенот дворянлари сиёсий оппозициядан тезда қайта бошладилар ва шу билан бирга ўз динларини ўзгартириб, католицизмга қайтдилар. Ўзгарган вазиятда аристократларга протестантизм энди керак бўлмай қолган эди.
XVII АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА ФРАНЦИЯ
Генрих IV нинг мустабидлик сиёсати. Гугенотларнинг урушлари давридаги феодал анархияси Францияга қимматга тушди. Саноат ва савдо-сотиқ ишлари жуда қийин аҳволда эди. Қишлоқ. хўжалиги кўпгина вилоятларда тамомила тушкунликка юз тутган эди. Давлатнинг молиявий ишлари чатоқлашиб, барбод бўлиб кетган эди. Бундай шароитда кучли қирол хокимиятини тиклаш албатта зарур бўлиб қолган эди. Ниҳоят, бундан кўпчилик ўрта ва майда дворянлар ҳам, шунингдек, буржуазия ҳам манфаатдор эди. Қирол бузилган «тартиб»ни тиклаши лозим эди. Монархомахларнинг қиролга қарши қўзғолон кўтаришга чақириб ёзган эски памфлетлари ўз аҳамиятини йўқотиб қўйди. Аммо Жан Бодэннинг (1530—1596) дастлаб 1576 йилдаёқ нашр этилган, лекин бошда муваффақият қозона олмаган «Давлат» деган китоби жуда машҳур бўлиб қолди. Бодэн бу асарида абсолютизм назариясини ривожлантирган эди. У монархомахларнинг қирол билан халқ ўртасида битим тузиш асосида давлат ҳокимияти барпо қилиш ҳақидаги таълимотидан мазах қилиб кулган эди. Бодэн фикрича, ҳар қандай ҳокимият ва ҳуқуқнинг манбаи қиролнинг ўзидир, у кучга таяниб Бош штатларга мурожаат қилиши учун зарурият ҳам қолмас эмиш. Генрих Наваррский Бодэннинг трактатидан яхши хабардор эди. У ўзининг амалий ишида ана. шу китобнинг бир қанча қоидаларидан фойдаланди. Генрих IV (1593 йилдан кейин) Бош штатларни чақирмайдиган бўлди ва Париж парламентининг ҳеч сўзсиз ўзига бўйсунишини талаб қилди. Черков ишларида ҳам Генрих IV папанинг аралашувига тоқат қила олмади. Гугенотлар ёки католиклар оппозициясига мансуб бўлган катта феодалларга қирол жуда катта нафақалар тайинлаб, пора бе-риб сотиб олишни афзал кўрди (лигачилар рахбари герцог Майенский ҳам шундай нафақахўрлардан бири бўлиб қолди). Мабодо бу тадбир кор қилмай қолгудай бўлса, ҳукумат зўрлик ишлатарди. 1602 йилда герцог Бироннинг фитнаси фош қилинди. Бунинг учун герцогнинг боши кетди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling