Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбе-кистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизими жорий қилинишининг И босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм-купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуриш-нинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта–«сўм »нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у Ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга. - Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбе-кистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизими жорий қилинишининг И босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм-купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуриш-нинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта–«сўм »нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у Ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга.
- Ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум элементлардан ташкил топади ва қонун асосида юқори давлат органлари орқали бошқариб борилади.
Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементлари қуйидагилар ҳисобланади: - Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементлари қуйидагилар ҳисобланади:
- – пул бирлигининг номи;
- – пул бирлигининг турлари - қоғоз ва металл пуллар;
- – уларни муомалага чиқариш қоидалари;
- – пул, кредит, валюта бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари;
- – нақд пулсиз тўлов айланмаси ва кредит пуллар (чек, вексель) муомаласини олиб боришда давлат томонидан белгиланган шартлар;
- – миллий валютани четга олиб чиқиш ва четдан олиб келиш қои-далари;
- – халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари;
- – миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва давлат томонидан ўрнатилган валюта курси
Алоҳида олинган давлатнинг пул тизими ўз хусусиятларига эга бўлиб, унинг элементлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин. - Алоҳида олинган давлатнинг пул тизими ўз хусусиятларига эга бўлиб, унинг элементлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин.
- Пул тизими ижтимоий ҳаётнинг кўзгуси ҳисобланади, десак хато бўлмаса керак. Шунинг учун ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни пул тизимини объектив талаблар, яъни пул тизимининг ягона бўли-ши, пул бирлиги қийматининг доимийлиги ва пул муомаласининг талабга қараб ўзгариб туриши кераклигини қўяди.
- Собиқ СССРнинг давлат сифатида тарқалиб кетиши марказ-лашган пул тизимининг ҳам тугашига олиб келади. Натижада баъзи республикалар рублни миллий валютаси сифатида ишлатиб тургани ҳолда, ўз пул сиёсатини олиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |