Ўзбекистон Республикасида мустақил пул тизимининг жорий қилиниши
Download 317.83 Kb.
|
7-мавзу. Ўзбекистон Республикаси пул тизими ва унинг элементлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Собиқ Совет иттифоқи давлатлари валюталари 1993 йил, апрель
Эстония, Латвия, Литва, Украи-на биринчи бўлиб рубль зонасидан чиқиб ўз миллий валютасини қабул қилишди. Кейинчалик, Озарбайжон, Қирғизистон ва Молдавия республикалари бу йўналишни давом эттирдилар. Рубль тизимида вужудга келган тартибсизликлар, миллий валюталар ва купонларнинг муомалага чиқарилиши, ягона пул–рубль зонасининг тугашига, унинг ҳар хил курсга эга бўлишига олиб келади.
1992 йил охирига келиб Россияда товарлар баҳосининг ойлик ўсиши 25-30 фоизгача кўтарилди. Москва валюта биржасида рубл-нинг номинал қиймати бир долларга 125 рублдан, 1992 йил декабрда 485 рублгача, 1993 йил мартда 1 доллар 660 рублгача тенглашди. Пул қадрининг тушиши, нақд пул етишмовчилигига, охири эса иш хақи, нафақаларни тўлашда қийинчиликлар бўлишига олиб келди. СССР давридаги охирги банклар тўғрисидаги қонунга асосан давлат банки ўрнига Марказий банк, мустақил давлатларда Марказий (ёки миллий) банклар ташкил қилинди.
Собиқ Совет иттифоқи давлатлари валюталари 1993 йил, апрельРоссия Марказий банки пул эмиссияси билан боғлиқ бўлган операцияларни бажариш ҳуқуқини ўз қўлига олди. Бундан ташқари, давлат пул белгиларини босиб чиқарувчи муассаса Россияда жой-лашган эди. Мустақил давлатлар Марказий банкларининг пул муома-ласини олиб бориш бўйича ҳаракатлари чеклаган эди. Натижада пул тақчиллиги юзага келди ва у алоҳида олинган республикаларда ҳар хил даражада намоён бўлди. Масалан, Россия Марказий банки муома-лага чиқарган пулларда Россиянинг салмоғи 1991 йил декабрда 64 фоизни ташкил қилган бўлса, 1992 йил июнга келиб эмиссиянинг 77 фоизи Россияни нақд пул билан таъминлашга йўналтирилган.
Download 317.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling