Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Готлар ва Қора денгиз бўйлари. Хунлариинг келиши


Download 0.98 Mb.
bet8/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Готлар ва Қора денгиз бўйлари. Хунлариинг келиши. Бу кўчиш империя территориясига готларнинг бостириб киришидан бошланди, деб хисобланади. Остготлар(шарқий готлар) ва вестготлаpнинr(ғарбий готлар) импе­рия билан тотув яшашлари мумкиндек туюлар эди. Ўша вақтдa Европанинг жануби-шарқида бу варварларнинг жуда кенг ер майдонлари бор эди. Вестготларда ҳам, остготларда ҳам ҳеч қандай «ер қахатчилиги» йўқ эди. Тўғри, остгот зодагонлари гох-гох Болқон ярим оролига хужум қилиб туpap эдилар. Лекин иккинчи томондан, готлар Шарқий Рим империяси билaн тинч савдо алоқалари xaм олиб борар эдилар. Готлар христианликни шарқий римликлардан қабул қилган эдилар. Готлар ўртасида христианликни тарғиб қилган киши епископ Ульфила бўлди, у инжилни ва диний китобларни гот тилига таржима қилди.
Икки давлатнинг энг кучлиси — Остготлар давлати бўлиб, У кўп қабилали иттифоқ эди, бу иттифоқ ўзининг остгот қабиласидан ташқари, славян ва шарқий capмaт қабилаларидан бир қанчасини ўз ичига олган эди, бу давлатга қирол Германарих 50 йил бошчилик қилди (у 375 йилда вафот этди). Остготларнинг ўзлари махаллий маданият таъсирига анчагина берилиб, мажаллий аҳоли билан қисман аралашиб кета бошлаган эди. Қора дeнгиз бўйидаги готлapгa Қора денгиз бўйидаги грек колонияларининг ва айниқса Боспор подшолигининг антик маданияти анчагина ўз таъсирини ўтказди.
375 йилда Қора денгиз бўйига Осиёдан жуда кўп сонли хунларқабиласи келди. Хунлар (буларнинг бир қисми турк ирқидан, бир қисми мўғул ирқидан бўлса керак) кўчманчи халқ бўлиб, биp вақтлар Хитой чегараларида яшар эдилар, кейин улар бутун Ўpтa Осиёни босиб ўтиб, ниҳоят, Жанубий Урал билан Каспий денгизи ўртасидаги «каcпий дарвозаси» орқали Дон ва Днепр хавзасига кириб бордилар. Хунлар остготлар иттифоқига қақшатгич зарба бердилар. Хунлар остготларни ўзларига бўйсундириб, улар билaн биргаликда вестготлар устига юриш қилдилар. Хунлар томонидан тор-мор қилиниш ва бўйсундирилишдан қурқиб, вестготларнинг бошлиқлари Шарқий Рим императори билан музокара бошладилар ва Дунайдан ўтиб, федератлар сифатида Болқон ярим оролига жойлашиш учун ундан ижозат сўрадилар. Константинопол хукумати бунга рози бўлди, шундан кейин 37б йилда бир миллион кишига яқин вестготлар (булардан 200 минги жангчи эркаклар эди) Дунайдан ўтдилар. Уларга жойлашиш учун ҳозирги Болгариянинг Мезия области ажратиб берилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling