Таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1592425
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kitob 2488 uzsmart.uz

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2
И.Каримов "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида". Тошкент "Ўзбекистон" 1995 
йил. 



1. Давлатнинг бюджет сиёсатида маҳаллий бюджет харажатларининг 
аҳамияти. 
Ўтиш даврида маҳаллий бюджет харажатларининг иқтисодий моҳияти. 
Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиши республикамиз 
иқтисодий ва ижтимоий юксалишига кенг имкониятлар яратди. Ўзбекистон 
мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ эски, бир ёқлама иқтисодиётдан 
мерос қолган табиий ва минерал-хом ашё ресурсларидан фойдаланиш, 
иқтисодиёт барча тармоқларининг ривожланишидаги камчиликлар билан 
боғлиқ муаммоларни мустақил щал қилишига, маъмурий-режали иқтисодий 
муносабатларни бозор муносабатларига ўтказиш механизми ва шаклларини 
мустақил белгилашига тўғри келди. Буларнинг барчаси жамиятни янгилаш, 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришишнинг ўз йўлини излашни тақозо 
этди. Биз ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш 
йўлини танладик. Маълумки, бозор иқтисодиётига тегишли тайёргарликсиз, 
жадал суръатларда ўтиш амалда муваффақиятсизликка учрайди, тангликнинг 
кучайишига, барча шаклланган тузилмалар ва хўжалик алоқаларининг 
бузилишига сабаб бўлади. Шу боис бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида 
иқтисодиётда давлатнинг роли кучаяди, у ҳар хил тангликларнинг олдини 
олиш, эркин бозор муносабатларини ўрнатиш, тадбиркорлик фаолиятининг 
ривожланишини рағбатлантириш ва ҳоказолар билан шуғулланади. Давлат 
ижтимоий соҳада айниқса муҳим рол ўйнайди. Бу унинг бевосита вазифаси 
ҳамда ўтиш даврида аҳолининг асосий оммаси янги иқтисодий шароитда 
янгича хаёт кечиришга тайёр эмаслиги билан белгиланади.  
Шу муносабат билан минтақаларда давлатнинг ижтимоий сиёсатини 
ҳамда бюджет харажатларининг оқилона сиёсатини амалга оширишда 
маҳаллий бюджет муҳим урин тутади. 
Маҳаллий бюджет харажатларининг иқтисодий моҳияти уларнинг 
кўпгина турларида намоён бўлади. Харажатларнинг ҳар бир тури сифат ва 
миқдор кўрсаткичларига эгадир.
3
Бунда харажатларнинг сифат кўрсаткичи 
3
А.В. Ваҳобов “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети” Тошкент 2002 йил.



ҳодисанинг иқтисодий табиатини акс эттириб, бюджет харажатларининг 
вазифасини, миқдор кўрсаткичлари эса – уларнинг катта-кичиклигини 
аниқлаш имконини беради. Маҳаллий бюджетлар харажатларининг 
тузилиши ҳар йили бевосита бюджет режасида белгилаб қўйилади ва 
иқтисодий вазият ва устувор вазифалар билан белгиланади. 
Бюджет харажатлари турларининг ранг-баранглиги бир қанча омиллар, 
чунончи: минтақа табиати ва вазифалари, мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражаси, бюджетнинг миллий иктисод билан 
алоқалари хусусияти, давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, бюджет 
маблағларини бериш шакллари билан белгиланади.
4
Мазкур омиллар 
уйғунлиги ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муайян босқичида ҳар қандай 
минтақа бюджетининг харажатлар тизимини вужудга келтиради. 
Маҳаллий бюджет харажатлари – бу маҳаллий ҳокимият органларининг 
вазифалари ва функцияларини молиявий таъминлашга йўналтириладиган пул 
маблағларидир.
5
Ушбу харажатлар ифода этувчи иқтисодий муносабатлар 
негизида давлат пул маблағлари марказлашган фондининг бир қисмидан 
турли йўналишларда минтақалар томонидан фойдаланиш жараёни рўй 
беради. Маҳаллий молиянинг асосий таркибий қисми бўлган маҳаллий 
бюджет даромадларидан ва юқори бюджетларнинг ажратмаларидан ташкил 
топади.
Маҳаллий бюджет харажатлари орқали миллий даромад миллий 
иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, жамоатчилик фаолиятининг соҳалари 
ўртасида тақсимланади.
Маҳаллий бюджетни қайта тақсимлаш пропорциялари такрор ишлаб 
чиқариш эҳтиёжлари, ҳар бир тарихий босқичда жамият олдида турган 
вазифалар билан белгиланади.
Иқтисодий категория сифатидаги маҳаллий бюджетнинг моҳияти 
тақсимлаш ва назорат функциялари орқали намоён бўлади.
4
Дробозина Л.А. Общая теория финансов. – М.: Банки и биржи, 1999 г 
5
Молия ҳуқуқи. М.Йўлдошев, Й.Турсунов. Т. меҳнат. 



Маҳаллий бюджет харажатлари функциялари ҳам шу категориянинг ўзи 
каби объектив хусусиятга эгадир. Маҳаллий бюджетни сарфлаш иқтисодиёт 
ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига таъсир кўрсатишнинг муҳим 
воситаси ҳисобланади. Унинг ёрдамида давлат ижтимоий ишлаб чиқариш 
таркибини ўзгартириши, хўжалик юритиш натижаларига таъсир кўрсатиши, 
ижтимоий ўзгаришларни амалга ошириши мумкин.
Хўжалик юритишнинг бозор муносабатларига асосланган принциплари 
ривожланиши билан маҳаллий ҳокимият органларининг иқтисодий 
функциялари 
кенгаяди 
ва 
мураккаблашиб 
боради, 
ўтказилаётган 
ислоҳотларнинг оғирлик маркази изчиллик билан бюджет тизимининг қуйи 
даражаларига силжийди.
Маҳаллий бюджетлар сонининг кўпайиши, маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш органларига кенг мустақиллик берилиши мазкур даражада 
бюджет жараёни устидан ташқи назорат олиб бориш ва маҳаллий 
бюджетнинг ижтимоий аҳамиятга молик харажатларини ўз вақтида 
таъминлаш масаласини ҳал қилишни тақозо этади.
Харажат қилишнинг мақсадли хусусияти ажратилган маблағлардан 
тасдиқланган йўналишларда фойдаланишни назарда тутади. Ажратилган 
маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш фойдаланилган маблағларнинг 
қайтарилишига сабаб бўлиши мумкин.
Маҳаллий бюджетни маблағ билан таъминлашнинг навбатдаги 
принципи ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажариш учун зарур маблағлар 
ажратишдан иборатдир.
Маҳаллий бюджет харажатларининг иқтисодий моҳиятини ёритиш учун 
республика маҳаллий ҳокимият органлари тизимини кўриб чиқиш муҳим 
аҳамиятга эгадир.
Маҳаллий ҳокимият органлари – демократик тузумнинг муҳим 
таркибий қисмидир. Бу ҳокимиятни аҳолининг ўзи эркин сайлаган вакиллик 
органлари орқали амалга оширади. Маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи 



органлар зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун уларга муайян 
мулкий ва молиявий-бюджет ҳуқуқлари берилади. 
6
Маҳаллий бюджетлар маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий 
базаси ҳисобланади. Мазкур органларга берилган бюджет ва мулкий 
ҳуқуқлар уларга ўз бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро 
этиш имконини беради.
Маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти ўзларига қарашли 
ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишдан иборатдир. Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, 
ижтимоий 
соҳани 
ва 
коммунал 
хизматлар 
кўрсатиш 
соҳасини 
ривожлантириш маҳаллий бюджет харажатларининг асосий йўналишлари 
ҳисобланади. 
Маҳаллий бюджет харажатларини белгилашда аҳолини ижтимоий 
ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатлар бозор иқтисодиётига ўтиш даврида 
стратегик муҳим рол ўйнашини ҳисобга олиш лозим. Мазкур соҳага 
ажратилган маблағларнинг самарадорлигини, яъни улар чиндан ҳам муҳтож 
оилаларга етиб боришини таъминлаш маҳаллий молия органлари ва ўзини 
ўзи бошқариш органларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Маҳаллий бюджет харажатларида ижтимоий-маданий ташкилотлар, 
айниқса, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари катта улушга эга 
бўлади. Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасига маҳаллий бюджетдан 
маблағлар ажратиш ҳам аҳоли турмуш даражасининг ижтимоий аҳамияти 
билан боғлиқ. Аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, ахлатни қайта 
ишлашда ҳам маҳаллий бюджетлар муҳим рол ўйнайди.
Шаҳар ва қишлоқлар ободончилигини таъминлаш маҳаллий ҳокимият 
органлари фаолиятининг муҳим вазифаларидан биридир.
6
Ў
збекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат хокимияти тўрисида»ги Қонуни 02.09.1993 й. 
 


10 
Маҳаллий бюджетни ижро этишда маҳаллий молия органлари асосий 
ўрин эгаллайди. Улар маҳаллий бюджет лойиҳасини ва даромад режаларини 
тузади, маҳаллий бюджет ижросини таъминлайди, шунингдек бюджет 
ижроси ҳақида ҳисобот тузади.
Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида маҳаллий бюджет харажатларининг 
роли ва аҳамиятини аниқлаш учун улар муайян белгиларга кўра 
таснифланади. Молия назарияси ва амалиётида маҳаллий бюджет 
харажатларини таснифлашнинг бир неча белгилари мавжуд.
Иқтисодий мазмунига қараб, маҳаллий бюджетнинг жорий ва капитал 
харажатлари фарқланади.
7
Бюджетнинг жорий харажатлари – бу бюджет 
харажатларининг маҳаллий ҳокимият органлари ва бюджет ташкилотлари 
фаолиятини таъминловчи қисми, бошқа бюджетларга ва иқтисодиётнинг 
муайян тармоқларига кундалик фаолият учун дотациялар, субсидиялар ва 
субвенциялар тарзида давлат томонидан ёрдам кўрсатиш, шунингдек 
бюджетнинг капитал харажатларга киритилмаган бошқа харажатларидир. Бу 
харажатлар бюджетнинг барча бўғинларида харажатларнинг асосий қисмини 
ташкил этади.
Маҳаллий бюджетнинг капитал харажатлари – бу бюджет 
харажатларининг инновацион ва инвестицион фаолиятни таъминловчи, 
тасдиқланган инвестиция дастурига мувофиқ амалдаги ёки янги ишлаб 
чиқилаётган устувор вазифаларга инвестициялар қилиш учун мўлжалланган 
харажатлар моддаларини ўз ичига олган қисмидир. Бошқача қилиб айтганда, 
бу инвестиция мақсадларига, капитал таъмирлашга, ишлаб чиқаришни 
кенгайтиришга бериладиган маблағлардир. Бюджетларнинг капитал 
харажатлари сифатида ривожланиш бюджети шакллантирилади.
Маҳаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, 
шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда 
даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия 
7
А.В. Ваҳобов “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети” Тошкент 2002 йил.


11 
йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи 
йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
8
Қонунда 
кўрсатилишича, 
маъмурий-ҳудудий 
тузилмаларнинг 
бюджетлари таркибига қуйидагилар киради: 
- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети; 
- вилоят бюджетлари; 
- шаҳарлар бюджетлари; 
- туманлар бюджетлари; 
- шаҳарлар (Тошкент шаҳри) таркибига кирувчи туманларнинг 
бюджетлари; 
- туманлар таркибига кирувчи шаҳарларнинг бюджетлари.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан 
қуйидагиларга мўлжалланган харажатлар молиялаштирилади: 
- фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт 
(Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича); 
- ижтимоий таъминот; 
- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш; 
- Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини 
таъминлаш; 
- иқтисодиёт турли тармоқларининг Қорақалпоғистон Республикаси
вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджет ташкилотларини сақлаш; 

қонун 
ҳужжатларига 
мувофиқ 
иқтисодиёт 
тармоқларини 
ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш; 
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.
Бу харажатлар тасдиқланган бюджетдан маблағлар ажратиш доирасида 
қуйидагича амалга оширилади: 
8
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуни 


12 

Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан 
молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг жорий харажатлари 
шаклида; 
- жорий бюджет трансфертлари шаклида; 
- капитал харажатлар шаклида: 
- асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва 
хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва 
такрор ишлаб чиқаришга; 
- давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий 
активларни олишга; 
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.
Бюджет ташкилотлари бюджет маблағларини фақат: 
- тузилган меҳнат шартномаларига ва тегишли тоифадаги ходимларнинг 
меҳнат ҳақи миқдорини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ 
меҳнатга ҳақ тўлаш; 
- давлат бюджетдан ташқари фондларига суғурта бадалларини ўтказиш; 
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш 
органларининг ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ аҳолига тўланадиган 
трансфертлар (нафақалар); 
- ходимларга хизмат сафарлари учун ва бошқа компенсацион тўловлар; 
- тузилган давлат ёки маҳаллий шартномаларга мувофиқ товарлар
ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш; 
- давлат ёки маҳаллий шартномалар тузмасдан, тасдиқланган сметаларга 
мувофиқ товарлар, ишлар ва хизматларга ҳақ тўлашга сарфлайди.
9
1.-параграфга хулоса қиладиган бўлсак: 
- бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида маҳаллий бюджетлар муҳим 
ижтимоий функцияни бажаради; 
- маҳаллий бюджетлар харажатларининг миқдори давлат томонидан 
амалга ошириладиган тадбирларни республика бюджети ва маҳаллий
9
Ызбекистон Республикасининг «Бюджет тизими ты\рисида»ги +онуни. 


13 
бюджетлар ўртасида тақсимлаш йўли билан белгиланади; 
- маҳаллий бюджет харажатларининг принциплари давлат бюджети 
харажатларининг тузилмасининг принципларидан келиб чиқиб белгиланади 
ва ўз вазифаларини тўлиқ амалга ошириш учун ҳуқуқий негиз ҳисобланади; 
- бозор иқтисодиёти шароитида маҳаллий бюджет харажатлари 
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга 
эгадир. Улар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг моддий негизи бўлиб 
хизмат қилади.
Маҳаллий бюджет харажатларининг самарадорлигини таъминлаш учун 
энг аввало маҳаллий бюджет амалга оширувчи харажатларнинг жорий 
ҳолатини ва улар билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш лозим.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling