Таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


-2006 йилларда умумдавлат, маҳаллий солиқ ва


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1592425
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kitob 2488 uzsmart.uz

2005-2006 йилларда умумдавлат, маҳаллий солиқ ва 
йиғимларнинг ставкаларига киритилган ўзгартиришлар.
 
№ 
 
Солиқлар турлари 
Ўлчов 
бирли
ги 
Солиқ 
солиш 
объекти 
 
2005 йил 
 
2006 йил 
 2005 
йилга 
нисбатан 
фарқи 
(+,-) 

Даромад (фойда) 
солиғи 

Фойдадан 
15 
12 
-3 

Жисмоний шахсларни 
даромадидан 
олинадиган 
солиқ. Жумладан: 

1-гуруҳ бўйича

Энг кам 
иш ҳақи 
миқдорид
а 

баробаригача 
12 фоиз 

баробаригач
а 12 фоиз 


2-гуруҳ бўйича

Энг кам 
иш ҳақи 
миқдорид
а 
5 баробаридан 
10 
баробаригача 
21 фоиз 

баробаридан 
10 
баробаригач
а 20 фоиз 
-1 

3-гуруҳ бўйича

Энг кам 
иш хақи 
миқдорид
а 
10 
баробаридан 
юқорисига 30 
фоиз 
10 
баробаридан 
юқорисига 
29 фоиз 
-1 

Экология солиғи 

Танархга 
нисбатан 


-1 

Пенсия ва бошқа 
ижтимоий 
жамғармаларга 

иш хақи 
фондидан 
31 
25 
-6 
Солиқ тизимидаги бу ўзгаришлар албатта ўзининг ижобий 
натижаларига эга. Корхоналардан олинадиган солиқ юкини янада 
камайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшимча имкониятлар 
яратади.
Президентимиз таъкидлаганидек “Солиқ сиёсатини такомиллаштириш 
иқтисодиётни барқарорлаштиришга ва молиявий аҳволни мустаҳкамлашга 


38 
оид муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бозор 
муносабатларига ўтиш шароитида солиқлар иқтисодий сиёсатни амалга 
оширишда энг муҳим омил бўлиб қолади. 
Солиқ тизимининг барқарор ишлаши учун Ҳукумат томонидан 
юритиладиган солиқ сиёсати мақсадлари ва вазифаларининг тўғри 
белгиланиши муҳим аҳамиятга эга. 
Президентимизнинг жорий йилнинг 10 февралида Вазирлар 
Маҳкамасининг 2005 йилда мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий 
ислоҳатларни 
чуқурлаштиришнинг 
муҳим 
устувор 
йўналишларига 
бағашланган мажлисида сўзлаган нутқида ишлаб чиқаришни жадал 
ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратишда энг асосий вазифа 
бюджет ва солиқ ислоҳотларини чуқурлаштириш ва унификация қилиш 
ҳамда солиқ юкини янада камайтириш муҳим вазифа эканлиги белгиланди. 
Ушбу вазифанинг бажарилиши қуйидагиларда намоён бўлади. 
- солиқ юкини ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга ўтказиш, 
тўғридан-тўғри солиқлар салмоғини .камайтириш ҳисобига билвосита 
солиқлар улушини кўпайтириш; 
- солиқларни йиғилувчанлик даражасини ошириш ва бошқа захиралар 
ҳисобига солиқ солиш базасини кенгайтиришга қаратиш; 
- ресурсларни тежовчи ишлаб чиқаришларни рағбатлантирувчи ресурс 
солиқлари ставкаларини мақбуллаштириш. 
2006 йил 11 август куни Вазирлар Маҳкамасида 2007 йилга 
мўлжаланган солиқ–бюджет сиёсати лойиҳаси муҳокама қилиниб, унда 
солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тўлаш механизмини соддалаштириш 
ҳамда солиқ имтиёзларини оптималлаштириш ва унификация қилиш йўли 
билан тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини кўпайтириш ва 
улар томонидан товар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотиш ҳажмларини 


39 
ошириш ҳисобига солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқ ва 
тўловларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш масаласи кўзда тутилди.
14
Хусусан, 2006 йил 1-ярим йиллик натижаларидан келиб чиққан ҳолда 
амалга оширилан тезкор ҳисоб-китобларга кўра, 2007 йилда ҳам назарда 
тутилган ўзгартиишлар юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи 
ставкасини 12 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилиши ҳамда айрим турдаги 
харажатларни солиққа тортиладиган даромад (фойда)дан чегирилиши ва 
2007 йилда бекор қилиниши кўзда тутилган солиқ имтиёзлари ҳисобидан 
корхоналар даромади (фойда)сидаги ялпи солиқ юкининг 2,3 фоизга 
камайтирилиши ва солиқларнинг йиғилувчанлик даражасининг 1,3 фоизга 
оширилиши назарда тутилмоқда. 
Савдо ташкилотлари учун 2007 йилда соддалаштирилган солиқ тўлаш 
тартиби, яъни ягона солиқ тўлови тўлашнинг жорий этилиши кўзда тутилган. 
Келгуси йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга 
оширилаётган тадбирлар давом эттирилиб, жисмоний шахсардан олинадиган 
даромад солиғининг ўртача ва энг юқори ставкалари 20 фоиздан 18 фоизга ва 
29 фоиздан 25 фоизга ва бюджетга ўтказиладиган қисми бўйича 19 фоиздан 
17 фоизга ва 28 фоиздан 24 фоизга пасайтириш мўлжаланмоқда. 
Солиққа тортиш тартибини соддалаштириш ва солив ставкаларини 
пасайтириш натижасида йўқотиладиган даромадлар тушуми ўрни солиқ 
тўловчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларга солиқ солиқ ва 
тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашни соддалаштириш, қулай ароит яратишга 
қаратилган солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш асосида солиққа 
тортиш базасини кенгайтириш ҳисобидан тўлдирилади. 
Ушбу солиқ ислоҳотларининг амалиётга жорий этилиши 2007 йилда 
иқтисодиётни янада эркинлаштиишда ва аҳолининг даромадлилик 
даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
14 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси банк-молия тизимининг ривожланиши " : Халқаро 
илмий-амалий конференция материаллари 2006 йил 4 ноябр. -Т.: Молия, 2006.


40 
Жаҳон солиқ сиёсати тажрибасида солиққа тортишнинг қуйидаги 
йўналишларига катта эътибор берилади: 
1) Ҳар хил мулк шаклларига мосланган корхона ва ташкилотларнинг 
хўжалик юритишига мумкин қадар иқтисодий шароит яратиш, уларни бозор 
муносабатларига кириб боришига ҳар томонлама ёрдамлашиш. Фискал 
сиёсатдан ташқари ижтимоий ишлаб чиқариш унинг таркиби ва 
динамикасига, жойлашишига ҳамда илмий техник жадалашувига ҳам таъсир 
этади, иқтисодий фаоликни кучайтириш ёки пасайтириш мумкин. Солиқлар 
давлат ва маҳаллий бюджетларнинг асосий даромад манбаси сифатида 
шаклланган молиявий манбалар харажатларни амалга ошириш орқали 
иқтисодиётга молиявий таъсир ўтказади. 
2) ижтимоий-зарурий умумдавлат вазифаларини бажариш учун 
давлатни керак бўлган молиявий манбалар билан таъминлаш; 
3) бозор иқтисодиёти шароитида янги ижтимоий - иқтисодий 
омилларни ташкил қилишда қатнашиш, ишсизларни иш билан таъминлаш
иқтисодий ночорларга ёрдам бериш; 
4) аҳоли турмуш даражасини зарурий меъёрда сақлаб туриш имконини 
излаш ва таъминлаш, солиққа тортилмайдиган даромад минимумини вақти-
вақти билан ошириб бориш. Бунда “истеъмол саватчаси” маълумотларини 
эътиборга олиш. 
Солиқлар давлатнинг молиявий манбаи бўлганидан солиқ сиёсатини 
ишлаб чиқиш ҳам ҳозирги кунда давлатнинг муҳим вазифаси саналади. 
Солиқ сиёсатини фаоллаштириш мақсадида қуйидагиларга эътибор 
кўпроқ қаратилиши лозим: 

Солиқ соҳасида давлатлар йўл қўйган баъзи хатоларни 
такрорланмаслиги учун солиқ тарихини пухта ўрганиш лозим. 
- Солиққа тортиш ва уни ундириш ишларининг арзонга тушишига 
эришиш. 


41 
- Солиқ объекти аниқ, ихчам, тўловчиларга ва солиқ идоралари 
ходимларига солиқни ҳисоблаш учун осон ва қулай бўлиши зарур. 
- Солиқларнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушишига қизиқтириш 
мақсадида бюджетга кўп, салмоқли солиқ тўловчиларга солиқдан маълум 
қисмини қолдириш ҳам мақсадга мувофиқдир. 
Ўзбекистонда солиқ Кодексининг қабул қилинишига қарамасдан 
маҳаллий 
ҳокимиятлар 
маҳаллий 
бюджетларни 
даромадларини 
кўпайтиришдаги имкониятлардан етарли фойдаланмаяптилар. Маҳаллий 
солиқлардан тушаётган даромадлар маҳаллий бюджетларни даромадларида 
жуда кичик салмоқка эга. Бизнинг фикримизча бу нафақат маҳаллий 
солиқларни жорий қилиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаслик билан 
балки 
маҳаллий 
бюджетларни 
даромадларини 
тартибга 
солишда 
қўлланилаётган амалиёт билан ҳам боғлиқдир. Маҳаллий бюджет 
даромадларида маҳаллий солиқ ва йиғимларни улушини кўпайтириш 
мақсадга мувофиқдир.
Энг асосийси маҳаллий бюджет даромадлари истиқболини белгилашда 
ҳудудларнинг солиқларни йиғиш имкониятини тўғри белгилашдир. Бунда 
молия органларини, бюджет даромадлари тушиши билан шуғулланувчи 
ташкилотлар фаолиятини мослаштиришдаги ҳуқуқларини кенгайтириш 
лозим деб ҳисоблаймиз. Маҳаллий бюджетларни даромадлар истиқбол 
режасини бажарилмаганлиги натижасида тушмай колган даромадлар ўрни 
фақат юқори бюджетдан бериладиган қарзлар ҳисобига копланиши лозим. 
Умумдавлат солиқларидан ажратмалар фоизи ҳеч бўлмаганда 3 йилга, ёки 
ундан ҳам кўпроқ муддатга ўзгармас бўлиши керак, қайсики бу орқали 
маҳаллий ҳокимиятларни ушбу солиқлардан тушадиган даромадларини 
кўпайтириб боришдаги манфаатдорлиги оширилади.
Маҳаллий бюджетларни даромадларини кўпайтиришни яна бир 
имкониятларидан бири, бу маҳаллий ҳокимиятларни бюджетларга қарз 
маблағларни жалб қилишнинг қонуний асосларини яратиш билан ҳам 


42 
боғлиқдир. Яъни бунда маҳаллий ҳокимиятлар томонидан маҳаллий 
қимматбаҳо қоғозларни чиқариш кўзда тутилаяпти. Бу албатта 
бошқариладиган фаолият бўлиши керак. Шу сабабдан «Давлатнинг ички 
қарзи» тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ва бунда маҳаллий ҳокимиятларни 
қарз олиш фаолиятини қонун асосида бошқариш маҳаллий ҳокимиятлар 
томонидан олинаётган қарзларни бюджет ҳажмидан келиб чиқиб чегарасини 
белгилаш, уларни ишлатиш йўналишларини ва қайтариш манбааларини 
белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан маҳаллий 
бюджетларга қарз сифатида маблағларни жалб қилиш ва уларни маҳаллий 
ҳудудларда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш мақсадга 
мувофиқдир. Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан бюджетларга жалб қилинган 
қарз маблағларини жойларда саноат ишлаб чиқаришга йўналтирилиши 
ҳудудларда яратилаётган миллий даромадни, ўз навбатида бюджет 
даромадларини ошишига олиб келади. 
Маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг яна бир йўналиши 
бу ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари қувватини 
ошириш ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият ишлаб чиқариш корхоналари 
кам қувват билан ишламокда. Бу албатта уларни етарли хом-ашё билан 
таъминланмаганлигидир. 
Маҳаллий 
ҳокимиятлар 
томонидан 
ушбу 
корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича чора-тадирлар ишлаб 
чиқилиши лозим. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling