Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Японияда бошқарув тизимини шаклланиши


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

 
3.2. Японияда бошқарув тизимини шаклланиши. 
Бугунги кунда ХХI аср талабига жавоб бера оладиган бошқарув модели 
хақида гапириш мумкинми? Бу саволга қатъий жавоб бериш мумкин, кўпгина 
маданиятларнинг биргаликдаги тажрибаси бунга имкон беради. 
Масалан, Япониядаги бошқарув маданияти - бу Европа менежерлигининг 
классик концепцияси ва япон анъанавий-лигининг қоришмаси. Японлар ҳамма 
маълум концепцияларни ўрганиб чиқишди ва ўзлариникини яратишди. 
Японияда замонавий бошқарув тизими яратилган ва шунга мос бошқарув 
маданияти шаклланмоқда. Унда жаҳон мадания-тининг келажак тенденциялари 


22 
кўрилади. Бу тизимнинг ғаро-йиблиги шундаки, бошқарув узоқ мақсадларга 
йўналтирилган. Ҳар бир фирма вақтинчалик мувофаққиятлар билан 
қониқмасдан, истиқболни кўзлайди, бозорларда яхши ўрнашиб олади. «Бугунги 
кунни унут, эртангисини ўйла» бу стратегия ғарб менталитети «кун бор - овқат 
бор»га қарама қарши. Бундай стратегияда эгилувчанлик, тез мослашиш, 
ҳаракатчанлик ва нажот бозоридаги ўрин учун курашишда қайта қуришларга 
кенг йўл очилади. 
Умуман Японияда стратегиядан «Ҳодисаларга тайёрлик» тушунилади. 
Япон фирмаси бошқарув стратегиясининг асосий характе-ристикалари 
қуйидагилар: 

Ўзгаришларга мослашиш; 

Муҳитга ва муҳитдаги жойга мослашиш; 

Ўзгараётган дунёда маълум вақтга эмас, балки узоқ истиқболда яшаш 
учун барча имкониятларни ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш; 

Техника, технология ва ижтимоий омил ютуқларини яшашнинг асосий 
ресурслари сифатида ажратиб олиш. 
Японлар - аниқ фикрлайдиган одамлар, лекин Япониядаги концептуал 
инқилоб талаблари самарали ўзлаштирилди ва истиқболга эга бўлди. Одатда 
бошқарув тўртта асосий функ-циядан иборат: режалаштириш, ташкил этиш, 
рағбатлантириш ва назорат. Японлар энг муҳим бўғинни топишди ва
ўзлаштиришди. Бу персонални бошқаришдир. У ерда бошқарув персоналини 
танлаш, жойлаштириш ва ўқитиш бўйича ажойиб усулларй хизмат қилган. 
Бошқарув соҳасида машҳур америкалик мутахассис Уильям Оучи япон 
бошқарув тизимини япон миллати ўзига хослигидан келиб чиқувчи ва табиий 
йўл билан йиғилган маънавий ва маданий неъматлар йиғиндиси сифатида 
характерлайди. 
Бунга қўшилмасдан иложи йўқ: япон менежменти марказида хақиқатдан 
ҳам инсон омили туради. Япон ишлаб чиқаришидаги энг замонавий, илмталаб 
ижтимоий технологиялар, инсонни меҳнатга ва гуруҳ ичидаги ҳулқ-атворни 
самарали ташкил этишга рағбатлантиради. Бу соҳада японлар анча олдин 
ўқувчиликдан чиқиб, бугунда бутун дунёга ўрнак бўлмоқдалар. 
Япон бошқарув модели ва бошқарув маданиятининг асосий жиҳатлари 
қуйидагилар:

Узоқ муддатли стратегия; 

Инновацион бошқарув маданиятининг шаклланишида доимийлик; 

Жаҳон техника маданиятининг энг сўнгги намуналарини тез 
ўзлаштириш; 

Инсон омили ривожланиши ва замонавийлашуви ва бошқарув 
персонали билан ишлашни истиқболли ресурслар сифатида қараш; 

Маданият меъёрларини сақлаш, қўллаб қувватлаш ва кўпайтириш. 
Ижтимоий менежмент маданиятининг шаклланиши учун иқтисодий ва 
озгина ҳуқуқий билимлар етарли деб ҳисобланади. 1930-йилларда ғарб 
дунёсини эгаллаб олган «буюк депрессия» ёки тизимли инқироз даврида 
менежментнинг бундай тушунилиши батамом ўтаб бўлинган. Ўшанда АҚШ 
президенти Рузвельт Оқ Уйда штатлар губернаторларига мурожатида шундай 


23 
деган: «Бизнинг миллий бойликларимизнинг сақлаб қолиниши миллий меҳнат 
унумдорлиги масаласига нисбатан бир қисмини ташкил этади холос. Миллий 
меҳнат унумдорлиги» тушунчаси нимани англатган? Авваламбор «инсон 
ресурси»ни, инсон фаолияти сифатида бошқарувга бўлган эътиборни 
шакллантиришни англатади»
1

Айнан 30-йилларда «яхши таълим» тушунчасида ҳар хил билим
соҳаларини эгаллаш қаттиқ ўрнашди: социология, сиёсат, маънавият, тарих, 
психология, мураккаб тизимлар назариясидан тортиб, то информатика, мантиқ, 
математика, башоратлар техноло-гиясигача. Ушандан буён бошқарув 
маданияти кўпилмлилик сифатида, берилган фанлар маълумотларидан
уларнинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланиш ва интеграл маълумотларни 
бошқарув қарорларини қабул қилиш тилига айлантириш тушунилади. Шунинг 
учун бошқарув соҳасига: биринчидан, турли фан соҳалари вакиллари келишди, 
иккинчидан, бошқарув персоналини доимий қайта ўқитиш, эгаллаган 
билимларни узлуксиз янгилаш амалга оширила бошланди. 
Япон фирмаларига ташриф буюрувчи чет элликлар хайратла-нишади: 
қандай қилиб японлар Европа ва АҚШда қўлланиладиган технология, 
ускуналар ва ҳом ашёдан фойдаланиб, маҳсулотнинг янада юқори сифатига 
эришишади. Японлар айтишича, маҳсулот сифатини станоклар эмас, одамлар 
беради, лекин хорижликлар бунга тушунмаяпти. 
Япон фирмалари раҳбарлари одамлар энергияси эгаллаш ва улар 
потенциалларидан юқори самарадорликда фойдаланиш сирини топишди. Бу 
сирни яхши таълим олган ва талантли ташкилотчи - раҳбарлар, менежерлар 
амалга оширадилар. Юқори ривожланган давлатларда уларни махсус ўрта ва 
олий ўқув юртлари, давлат ва хусусий мактаблар, лицей ва коллежлар 
тайёрлайди. 
Бу касб шундай катта фидоийликни талаб қиладики, меъёрдан ортиқ 
ақлий толиқиш натижасидаги стресс ҳолатини немислар хазил тариқасида 
«менежер касали» деб айтишади. 
Ҳар бир мамлакат чегараланган бошқарувчилар сонига эга. Бу 
«миллатнинг олтин фонди» ҳисобланади. Бу касб эгаларининг ижтимоий - 
психологик жиҳатлари ичида тадқиқотчилар ташаб-бускорлик, юқори меҳнатга 
қобилиятни санаб ўтишади. Лекин уларнинг орасида энг асосийлари - ижодий 
ақл, стратегик фикр-лаш, кўпчилик энергиясини бирлаштира олиш, 
инновацияларга мойиллик. 
Анъанавий менежер ва замонавий етакчининг бир-биридан фарқи шуки, 
замонавий етакчи нафақат ташкилотда амал қилувчи тартибни сақлайди, 
назоратни амалга оширади, балки, иннова-цияни амалга оширади, амалдаги 
тартибни ривожлантиради, инсонлар ишончини ҳам эгаллайди. 
Fарбда етакчиликка оид адабиётлар жуда кўп. Бу тушунарли: 
инновацияларга, бозорда қаттиқ курашга, рақобатда ютиб чиқишга қодир 
раҳбарларга жуда катта эҳтиёж аниқланди. Турли хилдаги лидерлар 
1
Уинслоу Т.Ф. Принципы научного менежмента. Москва, 1991. С.7. 


24 
бошқарувнинг анъанавий ва инновацион масалаларини ҳал қилишга 
тайёргарлигида нималарга эътибор бериши керак? 
Етакчи лидер одам бир қанча анъанавий менежерлар билан, ташкилий 
маданият тамойили асосида фаолият юритувчи оддий одамлар ўз мақсади 
билан бошқарув маданиятида муҳим ўринларини эгалламоқчи бўлган билан 
рақобатлаша олмайдилар. 
Ташкилий маданият - бу фаолиятнинг расмий ва норасмий қонун ва 
меъёрларни, индивидуал қизиқишлар, мавжуд ташки-лотда ишчининг алоҳида 
ҳулқи, бошқарувчи стилининг фарқлари, ишчининг мақсади ривожланиши, 
урф-одат ва анъаналар тизи-мидир. 
Бошқарув тизимини қуриш бу, авваламбор, ички ва ташқи муҳит 
таъсирларига жавоб беришдир. 
Ташкилотчилик характери билан бошқарув усули ҳам аниқланади. 
Масалан, агар ташкилот муҳити ва технологиялар бир маромда, мақсадлар 
аниқланган, одамлар ўзича бажарувчан бўлса, бундай ташкилотга 
бошқарувнинг анъанавий усули жуда мос келади. 
Технологиялар, ички ва ташқи муҳит қийинланиши, турли мақсадларнинг 
пайдо бўлиши ёки ўзгаришига қараб бошқарув усули ҳам ўзгаради. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling