Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Ижтимоий менежментнинг замонавий назарияси


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

5.3.Ижтимоий менежментнинг замонавий назарияси 
Менежмент назарияси ва амалиётида ижтимоий ташкилот, молиявий 
тузилма, фирма, бутун жамиятнинг ривожланиш мақсадларини аниқлаш ҳал 
қилувчи йўналиш ҳисобланади. 
1
Иванова В.Н. Основы современного социального управления. Москва, 2000. 


36 
Ижтимоий соҳа - давлат ижтимоий сиёсатини амалга оширувчи кишилик 
жамияти ҳаёт фаолиятининг соҳаси. Бу сиёсат жамият ҳаётининг ҳамма 
томонлари тараққиётини таъминловчи моддий ва маънавий неъматларни 
тақсимлаш, ҳар бир инсоннинг
ҳаёт тарзини яхшилашга йўналтирилган. «Ижтимоий» нинг мазмуни - бу 
ижтимоий гуруҳлар, индивидлар ўртасида уларнинг ҳолати, жамиятдаги ўрни 
ва роли, ҳаёт тарзи юзасидан муносабатларидир. 
Цивилизациялашган ривожланишнинг асосий мақсади - иқтисодиёт, 
бозор, техник тузилмалар, уларни ислоҳ қилиш эмас, балки ўз фуқаролари 
даромадларини ошириш, уларнинг турмуш даражасини кўтариш. 
Ижтимоий менежментнинг тизими кўп функцияли бўлиб, ижтимоий соҳа 
тузилмасига мос келади. У қуйидаги омиллар билан характерланади:
1) аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад; 2) оилавий даромад; 3) энг 
кам ҳаёт даражаси; 4) истеъмол савати; 5) бандлик; 6) таълим; 7) медицина 
хизмати, овқатланиш сифати; 8) экологик ҳолат (ҳаво, атроф муҳит ҳолати). 
9)демографик ҳолат (туғилиш, ўлим, умр кўриш). 10) шахсий хавфсизлик 
ҳолати; 11) жиноятчилик даражаси; 12) ижтимоий алоқалар, ижтимоий 
коммуникациялар аҳволи; 13) жиноятчиликка қарши кураш; 14) ҳимоясиз 
гуруҳларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш (нафақа-хўрлар, болалар, 
ногиронлар); 15) оналик ва болаликни сақлаш; 16) меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи; 
17) бўйсинмас хулқ; 18)жисмоний тарбия ва спортнинг аҳволи; 19) маданий 
муҳит, унинг моддий-техник базаси аҳволи; 20) товар ва хизматлар соҳаси. 
Ижтимоий соҳанинг ҳар бир тузилмавий элементи тизим доирасида 
қолганлари билан боғлик; ижтимоий соҳанинг бошқариш органлари тизими 
илмий усулларга таяниб, ўз аъзолари турмуш даражасини ошириш мақсадида 
барча ижтимоий жараёнларга комплекс таъсир қилишни амалга оширади. 
Жамиятда, ва шунингдек, ижтимоий соҳада ҳар қандай ўзгаришларни 
амалга ошириш учун катта миқдорда турли ресурслар талаб қилинади: моддий, 
молиявий, ижтимоий. Техника, технология, илм-фан, маданият, таълимда олға 
силжишни амалга ошириш учун унга етарли миқдорда ресурслар киритиш 
керак. Акс ҳолда режа, лойиҳа, дастур мувоффақиятсизликка учрайди. Бу 
муаммони муваффақиятли ечими ижтимоий менежмент илми ва санъатига 
боғлиқ. Бир томонда барча ресурслар, ижтимоий жараёнларнинг кўп томонлама 
илмий таҳлили, уларни баҳолаш, ўзлаштириш механизмларини билиш керак 
бўлса, бошқа бир томондан ҳаётий тажрибанинг мавжудлиги, ресурсларни 
ишлатиш бўйича фаолият юритиш керак.
Шундай қилиб, ижтимоий менежментнинг мазмунини қонун-лар 
тўплами, тамойиллар, функциялар, бошқарув субъектининг фаолият усуллари, 
бошқарув муносабатларининг ижтимоий муҳитда вужудга келувчи менежерлик 
жараёнлари ташкил этади. Шунинг учун ижтимоий менежментнинг асосий 
мақсади - замонавий ижтимоий жараёнлар билан биргаликда ижтимоий соҳа ва 
ижтимоий ресурслардан самарали фойдаланишдир. 
Ижтимоий менежментнинг методологик асослари унинг моҳияти, 
мазмуни, қонуни, қонуниятлари ва тамойилларини очиб беради. Ижтимоий 
менежмент тизимини ўрганиш унинг ташкилий шакллари, функциялари ва 


37 
тузилмасини аниқлайди, иқтисодий, ташкилий-буйруқли, ижтимоий-
психолигик механизм-ларини, уларнинг йиғиндиси ва ҳамкорлигини кўриб 
чиқади. Бунга шунингдек, ижтимоий таъсирнинг сифати ва самарадолиги, 
менежмент маданияти, менежерлар ўзларининг меҳнатини илмий ташкил этиш 
назарияси, уларни тайёрлаш тизимлари, бошқарув санъати ҳақидаги билимлар 
ҳам киради. 
Шунинг учун, ижтимоий менежмент нафақат илм, балки бошқариш
санъати ҳамдир: унда ҳиссиёт, инсонларнинг ижодий имкониятлари, уларнинг 
индивидуал хусусиятлари, маълум ижтимоий ҳолат, ижтимоий кенглик 
соҳасида қонунлар ва илм тамойилларини қўллай олиш жамланади. 
Қисқа хулосалар 
Ижтимоий кенглик (ижтимоий муҳит, ижтимоий жараёнлар ижтимоий 
ресурслар) бошқарув таъсирининг объекти сифатида. Ижтимоий менежмент 
моҳияти ижтимоий бошқарув турли туманлиги сифатида. Ижтимоий 
менежментни ташкил қилувчи асосий назариялар. Кичик тадбиркорлик ва 
ижтимоий менежмент. Ижтимоий менежер шахси. Корпоративлик ва ижтимоий 
менежментнинг ўзаро алоқаси. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling