Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
Назорат саволлар:
1. Ижтимоий сиёсатнинг моҳияти нимада намоён бўлади? 2. Унинг асосий мақсади қандай? 3. Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тамойиллари қандай? 4. Нима учун кўпгина ривожланган Fарб мамлакатларида ижтимоий сиёсат зарурияти туғилди? Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллайштириш чора-тадбирлари тўғрисида. «Халқ сўзи», 2003 йил 22 апрель, №85. (3197). 2. В.Н. Иванова Социальный менеджмент. М.: “Высшая школа” 2002 г. 3.Вергилес Э.В. Менеджмент (практические навыки): Учеб. пособие – М. 2004.- 80с.* 4.Воронина Э.М. Менеджмент предприятия и организации: Учебно-практ. пособ. - М.: 2004.-256 с.* 32 5.Самофалов М.В.,Резниченко В.А. Мотивация трудовой деятельности: Учебное пособие, тесты по дисциплине,учеб. Прогр.\ М.:МЭСИ,2004.- 116с.* 6.http: // www.cfin.ru - Корпоративный менеджмент 5- мавзу. Ижтимоий менежментнинг предмети ва мазмуни 5. 1. Ижтимоий менежментнинг шаклланиши 5. 2.Тадбиркорлик маданиятини шаклланиши 5. 3.Ижтимоий менежментнинг замонавий назарияси Таянч иборалар: илмталаб технологиялар, фундаментал билимлар, «ковбойлик менежмент», менежмент тамойиллари, тенденция, корпоратив ҳаёт, «ижтимоий бошқарув», «ижтимоий менежмент», корпоративлик, ижтимоий сиёсат, ижтимоий соҳа. 5.1. Ижтимоий менежментнинг шаклланиши Ижтимоий менежментнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётида «ижтимоий» ва барча фанлар, айниқса социология ва ижтимоий бошқарувнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ. Ижтимоий менежмент уларнинг асосий қисми сифатида ижтимоий муно-сабатлар тизимини, ижтимоий жараёнлар, ижтимоий соҳа, ижтимоий ресурслар ва уларнинг зиммасига тушадиган бошқарув ва ташкилий муносабатлар, уларнинг қонуниятлари ва тамойил- ларини ўрганади. Ижтимоий менежмент ижтимоий бошқарувнинг фундаментал билимларига таяниб, энг кам бошқарув ҳаражатлари билан энг кўп ижтимоий самара олишга интилади. Охирги натижа қанчалик юқори, бошқарув йўқотишлари қанчалик кам бўлса, ижтимоий менежментнинг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Ижтимоий менежмент пайдо бўлиши ХХ - аср 80-90 йилларда Fарбдаги бошқарувчанлик револицияси натижасида юзага келган. У ижтимоий сохадаги самарали бошқариш таъсири ва унинг бозор структураси, молия, иқтисод, бошқарув тузулма-ларининг тескари боғликликлари билан алоқадор Ижтимоий бошқарув соҳаси ҳам таъсир этиш объекти, ҳам субъекти нуқтаи-назаридан мустақил, кўп тузилмали ва оммавий бўлиб бормоқда, бу соҳада ўзгача бошқарувчи-мутахассис пайдо бўлмокда. Шартнома бўйича ёлланган, натижалар бўйича бош-қарув фаолиятига масъул бўлган ҳар бир менежер бошқарув соҳасида тадбиркорга айланмоқда. Бошқарув ва бошқарувчилар-нинг алоҳида иститути-бозор шаклланмоқда. У давлат бошкаруви билан муносиб рақобатлашмоқда. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатдики, бу нафақат менежерлар, балки давлат бошқарув органларининг ҳам масъулиятли ва профессионал жамоасини шакллантиришда асосий механизм экан. Аввал айтилганидек, нафақат менежментнинг классик ҳолат-лари ривожланиши ва чуқурлашуви содир бўлмоқда, балки «ковбойлик менежменти» ни оммавий сиқиб чиқариш кузатил-моқда. Унинг ўрнига 33 маданий ҳамкорлик тамойиллари, авваламбор ижтимоий ташкилотда бозор рақобатида ҳамкорлик келмоқда. Ижтимоий соҳада кўрсаткичлар ва статистика тўрт даражага бўлинади: халқаро, миллий, регионал, маҳаллий. Улар ягона концептуал асосда қурилган, ягона аҳборот тизими доирасида бирлашган ва халқаро меъёрларга мос. ХХ аср охири ижтимоий менежменти инновацион маданият - ижтимоий шароитда шаклланмоқда. Бу умумий бошқарув мада-ниятининг энг муҳим элементига айланмоқда. Уни амалга оширишнинг муҳим механизми бўлиб ижтимоий менежмент ақлий ва ишлаб чиқарши соҳасида, хизматлар, туристик бизнес, пуллик медицинада тадбиркорликнинг турли кўриниши сифатида намоён бўлади. Янги бозор тадбиркордан инновацион ва янада кўпроқ ижодий ҳулкни талаб қилди. Бунга ахборот ва технологик инқилоб мисол. У кичик тадбиркорликка нафақат тирик қолишга, балки бошни кўтариб, йирик ва ўрта корхоналар билан муваффақиятли рақобатлашишга имкон беради. Шу йилларда тадбиркорлик хулқининг бутун иш стратегияси негизидан ўзгармоқда: истеъмол-чиларга мавҳум ёндашувдан - уларнинг эҳтиёжларини, индивидуал дидларини ўрганишга ўтилмоқда. Эгилувчан ва динамик ишлаб чиқаришда янги технологиялар ва маркетингга эҳтиёж сезил-моқда. Бир сўз билан айтганда, XX аср охири тадбиркорлиги, авваламбор бошқарув соҳасида инновацияга айланмоқда. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling