Таълим вазирлиги автоматиканинг техник воситалари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/68
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1819521
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68
Bog'liq
датчиклар111

 
 
 


4-боб. Мантикий элементлар 
4.1. Мантиќ алгебрасининг асосий тушунчалари 
Ћалќ хўжалигининг ћамма тармоќларида мећнат унумдорлиги билан 
мос равишда автоматлаштириш даражасининг ўсиши электр ќурилмалари 
схемаларининг мураккаблашувига олиб келади. Бу схемалардаги асосий 
ќурилма реле ћисобланади. У ќоидага биноан, электр сигналларининг 
кўпайиши, кучайиши ва блоклаш учун хизмат ќилади. Релелар ишининг 
ишончлиги эса юќори эмас. Реленинг ќўзѓалувчан элементлари дейилади
тебранишдан винтли бирикмаларнинг механик мустахкамлиги бузилади, 
контактлар куяди ва хоказо. Шунингдек ташќи омиллар, яъни хароратнинг 
кўтарилиши, 
чанг, 
агрессив 
мућит 
таъсири 
металл 
нарсаларнинг 
оксидланишига, электр уланишнинг бузилишига олиб келади. Бундан ташќари 
реле жуда ћажмдор ќурилма. У ишлаётганда шовќин ва тебранишлар тарќатади. 
Улар катта оѓирликка ва инерционликка эга. Замонавий электроникада реле 
ќурилмалари ўрнига уларнинг вазифасини тўла бажара оладиган контактсиз 
элементлар ќўлланилади. Релели ва контактсиз схемаларда сигналнинг ўтиши 
махсус математик аппарат ёрдамида ёзилади. Бу тўѓрида ќуйида тушунча 
берамиз. Мантиќ алгебраси фикрлар орасидаги турли мантиќий боѓланишларни 
ўрганади ва фаќат иккита ќиймат хаќиќий “I” ва соћта “О” билан иш кўради. 
Мантиќ алгебрасида учта асосий мантиќий функция бор. 
1. Мантиќий кўпайтирув, яъни конъюнкция “ВА”. 
2. Мантиќий ќўшув, яъни дизъюнкция “ЁКИ”. 
3. Мантиќий инкор “ЙЎЌ”.
Логика алгебраси - бу 0 ва 1 ќийматларини ќабул ќилиб, ўзгарувчан 
катталиклар ўртасидаги боѓлиќлиќни ўрганадиган анализ ва синтез математик 
аппаратидир. Бу иккита ќийматга ћар ћил ўзаро ќарама-ќарши ћодисалар, шарт 
ва ћолатлар ќўйилади. Масалан, контактнинг уланиши-1, контактнинг 
ажралиши-0: сигнал мавжудлиги-1, сигналнинг йўќлиги-0: ёпиќ занжир-1, очиќ 
занжир-0. Бу ерда шуни назарда тутиш керакки, 0 ва 1 раќамлари миќдорий 
нисбатни англатмайди ва сон ћам эмас, балки улар символ ћисобланади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling