Таълим вазирлиги автоматиканинг техник воситалари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/68
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1819521
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68
Bog'liq
датчиклар111

 
 
 
 
 
 
 
 


 
8-боб. Автоматика ростлагичлари 
8.1. Автоматик ростлагичлар хаќида тушунча ва уларнинг турлари. 
Автоматик ростлагичлар саноатнинг турли сохаларида технологик 
жараёнларни автоматлаштиришда кенг ишлатиладиган техникавий воситалар 
ћисобланади. Ростлагичларни классификациялаш ростланувчи миќдорнинг 
тури, ростлагичнинг иш усули, ишлатиладиган энергия тури, ижро этувчи 
механизмнинг ростловчи органига кўрсатиладиган таъсирнинг характери
ростлагич ишининг тавсифномаси (ростлаш ќонуни) каби хусусиятларга 
асосланади. 
Ростланувчи миќдорнинг турига кўра ростлагичлар ќуйидагиларга 
бўлинади: босим, сарф, сатх, намлик ва каби ростлагичлар. Ишлаш усулига 
кўра бевосита ва билвосита таъсир ќилувчи ростлагичлар мавжуд. Ижро этувчи 
механизмнинг ростловчи органини ишга тушириш учун ростланувчи объектдан 
олинган энергиянинг ўзи билан ишловчи ростлагичлар бевосита таъсир 
ќилувчи ростлагич деб аталади. Агар ижро этувчи механизмнинг ростловчи 
органини ишга тушириш учун ќўшимча энергия керак бўлса, билвосита 
таъсир ќилувчи ростлагичлар ишлатилади. Фойдаланиладиган энергия 
турига кўра ростлагичлар электр, пневматик, гидравлик ва аралаш (электр-
пневматик, пневмо-гидравлик ва хоказо) ростлагичларга бўлинади.
Ижро 
этувчи механизмнинг ростловчи органига кўрсатиладиган 
таъсирнинг характери жићатидан ростлагичлар узлукли ва узлуксиз ишловчи 
бўлади. Узлукли ишловчи ростлагичларда ижро этувчи механизмнинг фаќат 
ростловчи органи ростланувчи миќдорнинг узлуксиз муайян ќийматида харакат 
ќилади. Ростланувчи миќдорнинг ўзгариши ва ростловчи таъсир ўртасидаги 
боѓланиш ( ёки ижро этувчи механизм ростловчи органининг харакати), яъни 
ростлаш ќонуни назарда тутилган иш тавсифномасига кўра ростлагичлар 
позицион, интеграл (астатик), пропорционал (статик), изодром (пропорционал-
интеграл), пропорционал-дифферициал (олдиндан таъсир этувчи статик), 
пропорционал-интеграл-дифферинциал (олдиндан таъсир этувчи изодром) 
бўлади.Ростланувчи миќдорни ваќт давомида талаб ќилинган чегарада саќлаб 
туриш жићатидан ростлагичлар стабилловчи, программали ва кузатувчи 
ростлагичларга бўлинади. Стабилловчи ростлагичлар ростланувчи миќдорнинг 
берилган ќийматга (маълум даражадаги хато билан) тенглашишини 
таъминлайди. Программали ростлагичлар махсус программали топшириќ 
бергич ёрдамида ростланувчи миќдорнинг ваќт бўйича аввалдан маълум бўлган 
программа (ќонун) бўйича ўзгаришини таъминлайди. Бу программа технологик 
регламент талабларига мувофиќ тузилган бўлади. Кузатувчи ростлагичларда 
ростланувчи миќдорнинг ваќт бўйича ўзгариши ростлагич топшириќ бергичга 
билвосита таъсир ќилувчи бошќа катталикнинг ўзгаришига мос бўлади. 



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling