Ta’lim vazirligi guliston davlat universiteti analitikkim yo fanidan zamonaviy pedagogik tehnalogiyalar asosida tayyorlangan


Download 2.92 Mb.
bet52/86
Sana02.06.2024
Hajmi2.92 Mb.
#1836587
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86
Bog'liq
portal.guldu.uz-A N A L I T I K K I M YO

кушимча адабиётлар



  1. Хусаинов Х. Толипов Ш. Т. Аналитик кимёдан масалалар туплами Тошкент “Укитувчи” 1983, С. 108-111.



Титриметрик анализ методлари
Режа
1.Анализнинг титриметрик методлари ва уларнинг синфланиши.
2. Титриметрик анализда ишлатиладиган эритмалар ва уларни тайёрлаш.
3.Титриметрияда бевосита ва билвосита методларидан фойдаланиш.


4.1.Титриметрик анализ методларининг синфланиши.

Титриметрик анализ методлари микдорий анализнинг асосий кисмини ташкил этади. Лекин бу методларда хамма реакциялардан фойдаланиб булмайди. кулланиладиган реакциялар маълум талабларга жавоб бериши керак:


1) реакция катта тезлик билан стехиометрик равишда бориши;

  1. шлатилаётган реактив факатгина аникланаётган модда учун сарф булиши, яъни реакция битта тенглама билан бориши;

3) реакция охиригача бориши, яъни деярли кайтмас булиши;

  1. реакция охирини-эквивалент нуктани аниклаш учун индикатор танланган булиши;

  1. Бу талабларга жавоб бермайдиган реакцияларни титриметрик анализда куллаб булмайди.

Титриметрик анализда кулланилаётган реакциянинг турига караб:
1) кислота - асосли титрлаш методи;,
2) оксидланиш - кайтарилиш методи;
3) комплекс хосил килиш методи;
4) титрлаб чуктириш методларига ажратиш мумкин.
Анализ килинаётган модда таркибидаги номаълум ионнинг, молекуланинг микдорини топиш учун у билан стехиометрик равишда реакцияга кирадиган иккинчи реактивнинг концентрацияси аник маълум булиши керак.



  1. Стандарт эритмалар ва уларни тайёрлаш.

Концентрацияси аник маълум булган эритмалар стандарт эритмалар дейилади.


Стандарт эритмалар 3 хил усул билан тайёрланади:
1.Аналитик тарозида модданинг микдорини аник тортиб олиб,эритилади ва тарозида улчов колбасига солиб чизигигача суюлтириб тайёрлаш. Эритмаси бу усулда таёрланадиган моддалар бирламчи стандартлар дейилади. Бирламчи стандартларга бир неча талаблар куйилади:
1) кимёвий тоза булиши,
2) таркиби формуласига аник жавоб бериши,
3) курук холда ва эритмада сакланганда баркарор булиши ке
рак. куйилган талабларнинг бирортаси бажарилмаса,ундай моддадан бирламчи стандарт эритма тайёрлаб булмайди.
2. Тарозида тортиб олиб тайёрлаш мумкин булмаса, модданинг тахминий эритмаси тайёрланиб,сунгра у билан тез ва стехиометрик равишда реакцияга кирувчи бирламчи стандарт оркали аник концентрацияси топилади.
Масалан, NaOH хаводан карбонат ангидридни узига ютиб, бир кисми Na2СО3 га айланади. Шунинг учун. кимёвий тоза булса хам ундан стандарт эритма тайёрлаб булмайди. Унинг тахминий концентрацияли эритмаси тайёрланиб, бирламчи стандарт, масалан, Н2С2О42Н2О эритмаси оркали аникланади. Бундай моддалар (яъни NaOH) иккиламчи стандартлар дейилади.
3. Фиксаналлардан тайёрлаш. Реактив сифатида сотиладиган фиксаналлар аник улчанган каттик модда ёки эритма булиб,ампулага солиб кавшарланган булади. Унинг учлари бироз ботикрок,девори эса юпкарок булиб, шу еридан тешилади ва ампуладаги модданинг хаммаси улчов колбасига утказилиб, бир неча марта чайиб колбага солинади ва колбанинг чизигигача суюлтирилса, аник концентрацияли эритма хосил булади. Фиксаналларга модданинг номи ва микдори ёзиб куйилган булади. Масалан, 0,1 г экв.НСl деб ёзилган ампулаларни олиб, учини синдириб, 1000 мл, 500 мл, 200 мл улчов колбаларига солиб бир неча марта чайиб булгач, чизигигача суюлтирсак, колбаларда тегишлича 0,1000 н, 0,2000 н, 0,5000 н стандарт эритма хосил булади.
Одатда бир марта килинган анализдан тугри натижа чикариб булмайди. Анализни бир неча марта такрорлаб,уртачаси олинади. Шунинг учун анализга олинган моддани эритиб, улчов колбасига солинади ва бугзидаги чизиккача суюлтириб,яхшилаб аралаштирилади ва ундан аник хажмда улчаб олиб, анализ килинади. Анализ килиш учун аник улчаб олинган хажм "аликвот кисм" дейилади.
Модданинг номаълум микдорини топиш учун, эритмадаги аникланаётган модда билан тез ва стехиометрик равишда реакцияга кирувчи иккинчи бир реагентни эквивалент микдорда реакцияга киришгунча оз -оздан кушиб борилади. Бу жараён - бир эритмани иккинчи эритмага аста - секин кушиб бориш - титрлаш дейилади ва эритмага солинган индикаторнинг ранги узгариши билан титрлаш тухтатилади. Бу нукта титрлашнинг охирги нуктаси дейилади. Титрлашнинг охирги нуктаси эквивалент нуктадан олдин ёки кейин келиши мумкин. Титрометрик ме-тодлар титрлаш усулига караб куйидагиларга булинади:



Download 2.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling