Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Мендел қонунини бажариш шартлари
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Мендел қонунини бажариш шартлари:
1. А ва а гаметалар ҳосил бўлиши тенг бўлиши керак, яъни олинган ота-она гомозиготали бўлиши шарт. 2. А ва а гаметалар учрашиши тенг бўлиши керак. Буни жуда кўп индивидларни ҳисобга олгандагина амалга ошириш мумкин. 3. Ҳосил бўлган зиготалар тирик қолиши, яъни уруғ ҳосил қилиб, уруғ тўлиқ униб, ўсимлик ҳосил бўлиши керак. 2-асосий саволнинг баёни. Мендел ўзининг тажрибаларида фақат битта белги эмас, балки иккита белгили генотипдан фойдаланган. У нўхотда иккита жуфт альтернатив белгиларни (сариқ-яшил ва силлиқ-бурушган) ирсийланишини ўрганди. Ота-она организмида биттаси иккита аллел бўйича доминант гомозигота,иккинчиси эса рецессив гомозигота бўлган: уруғ ранги А-сариқ, а-яшил, уруғи силлиқ-В, бурушган-в. Генотип: ААВВ-сариқ силлиқ, аавв-яшил бурушган, Р ♀ ААВВ Х ♂ аа вв Сар.силллиқ яшил бурушган F1 Аа Вв Сариқ силлиқ
F1 да дурагайларда Менделнинг 1-чи қонунини кузатиш мумкин.Улар ҳаммаси бир хил бўлади: фенотип бўйича нўхот уруғлари ҳаммаси сариқ ва бурушган бўлди, генотип бўйича эса ҳаммаси гетерозигота-дигетерозиготали (АаВв) бўлди. Улар ўзаро чатиштирилганда F2 бўғинда ажралиш содир бўлади. 1) 4 хил фенотип кузатилди: сариқ силлиқ, сариқ бурушган, яшил силиқ, яшил бурушган. 2) 9 хил генотип ҳосил бўлади: 4АаВв; 2 ААВв; 2 АаВВ; 2 АаВв; 2 ааВв; 1 ААВВ; 1ААвв; 1 аавв. 3) Ҳар бир белги ўзига 3:1 нисбатда намоён бўлади: 12 сариқ, 4 яшил, 12 силлиқ, 4 буришган – 3 : 1 4) Ҳар бир белги мустақил равишда намоён бўлади. Ҳар бир аллел жуфт генлар (А-а ва В-в) монодурагай чатиштиришга ўхшаб қуйидагича нисбатда тақсимланади: 4 АА : 8 Аа : 4 аа; 4 ВВ : 8 Вв : 4 вв; - 1 : 2 : 1 5)Уруғларнинг белгилари (сариқ-яшил, силлиқ-бурушган) фақат ота-она организмларга ўхшамасдан, балки янги комбинациялар ҳосил бўлади: ота-она организмларда сариқ ва яшил бурушган, F2 эса сариқ бурушган ва яшил силлиқ комбинациялари ҳосил бўлади- янги шакл ҳосил бўлиши. 6)Иккита аллел бўйича фарқ қилувчи организмлар чатиштириш нисбатлари қуйидагича: (3 : 1) х (3 : 1) қ9 : 3 : 3 : 1 -фенотип (1 : 2 : 1) х (1 : 2 : 1) қ 1 : 2 : 1 : 2 : 4 : 2 : 1 : 2 : 1 – генотип. Мендел ўз тажрибаларига асосланиб дидурагай чатиштиришда генлар мустақил равишда авлоддан-авлодга ўтади деган хулоса келди. Уни текшириш учун Мендел таҳлилий чатиштиришни ўтказиб, ажралиш нисбати 1:1:1:1 тенг бўлишини исботлади. Демак, дидурагай чатиштиришнинг таҳлилий чатиштириши монодурагай чатиштиришнинг таҳлилий чатиштириши га ўхшайди. Мендел ўтказилган тажрибалар асосида биринчи бўлиб дидурагай чатиштиришга оид қонун яратди. Бу Менделнинг 3-чи қонуни деб номланади. Дидурагай чатиштиришда ҳар бир аллел жуфт генлари мустақил равишда авлоддан-авлодга берилади. Бир- бири билан эркин боғланиб, ҳар хил шаклларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Дидурагай чатиштиришда тўла доминантлик ҳодисасида гомозиготали шакллар гетерозиготали шаклларида фенотип бўйича фарқ қилмайди. Шунинг учун уларни кўпинча фенотипик радикал ёрдамида кўрсатишади. Масалан: ААВВ, АаВв, АаВВ, АаВВ –А-В-. Учта ва ундан ортиқ белгилар билан фарқловчи чатиштириш полидурагай деб номланади. Улар дидурагай чатиштиришга қараганда ажралишнинг мураккаброқ кўринишини беради. Агар нўхотнинг учта алтернатив белгиларини қуйидагича белгиласак: Уруғнинг ранги: А-сариқ, а-яшил; уруғи: В-силлиқ, в-бурушган; пўстининг ранги: С-кулранг, с-оқ. Ота-онанинг генотиплари: ААВВСС ва ааввсс; F1 генотипи: АаВвСс F1 дургайлар 8 хил гамета ҳосил қилади. АВС, АВс, Авс, аВС, аВс, авС,авс F1 да 64 комбинация ҳосил бўлади: фенотип буйича F1 организмини 8 гуруҳга бўлинади: 27 (А-В-С) : 9 (А –В-с) : 9 (А-в-с) : 9 (а-В-С) : 3 (А-в-с) : 3 (а-В-с) : 3 (а-в-С) : 1 (а-в-с); 27:9:9:9:3:3:3:1 Фенотип ва генотип бўйича нисбатлар учдурагай чатиштиришда қуйидаги нисбатда: (3А : 1а) х (3В : 1в) х (3С : 1с) ва (А : 2 Аа : а) х (В : 2Вв : в) х (С : 2Сс : с) бўлади. Агар Ньютон биномидан фойдалансак: (3:1)1 қ 3 : 1 -монодурагай (3:1)2 қ9 : 3 : 3 : 1 -дидурагай (3:1)3 қ27 : 9 : 9 : 9 : 3 : 3 : 3 : 1-учдурагай (3:1)n -n дурагай Формула ёрдамида фенотип синфлар сонини чиқариш мумкин –2 n 21қ2; Генотипик синфларнинг сони 3n 31 қ 3; 32 қ 9; 33 қ 27; 3n Гамета типларнинг сони 2n Монодурагай AҒa қ21 қ 2, Дурагай AҒa BҒв қ 22 қ 4 Комбинацияларнинг сони: 4n Монодурагай АҒа : 2 АҒа : 1 аҒа, демак, 41. Дидурагай 42 қ16 Учдурагай 43 қ 64 Умумлаштириб, қуйидаги жадвални тузиш мумкин. Жадвал
Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling