Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-Мавзу: ИРСИЯТНИНГ МОДДИЙ АСОСЛАРИ


Download 0.57 Mb.
bet5/45
Sana25.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1397446
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети

2-Мавзу: ИРСИЯТНИНГ МОДДИЙ АСОСЛАРИ
Ажратилган вақт-2 соат
Асосий саволлар:
1. Ирсиятнинг цитологик асослари
2.Ҳужайраларнинг бўлиниш хиллари ва уларнинг генетик аҳамияти.
3. Организмларнинг кўпайиши ва унинг турлари
Кадимдан инсон тирик организмларда ирсият ва ўзгарувчанликни авлоддан-авлодга ўтишини кузатган. Лекин, қайси моддалар ёрдамида бу белгилар ота-онадан авлодларга берилиши номаълум бўлган.
Олимлар фикри бўйича бу қуйидагича амалга ошган:
1. Ҳаётий куч-идеал, руҳ –Аристотель. 2."Уруғ" материал заррачалар –Тит, Лукреций, Кар, Демокрит. 3. Мендель бўйича - "ирсий омиллар".4. Ч.Дарвин бўйича - «геммула»; 5. К.Негели бўйича -идиоплазма.
XIX асрнинг охирида генетиклар орасида Вейсманнинг эмбрионал плазма назарияси кенг тарқалган эди. Бу назария бўйича эмбрионал плазма организмнинг ҳамма қисмларнинг ривожланишига жавобгар ва ташқи факторлар ирсиятга таъсир қилмайди.
Ҳозирги вақтда ген табиатда мавжудлиги ҳаммага маълум. Ген ирсиятнинг элементар бирлиги ҳисобланади. У организмда юз берадиган ўзгаришларда муҳим рол ўйнайди. Ген-ДНК молекуласининг қисми, нуклеотидларнинг маълум кетма-кетлиги бўлиб, кўпинча ўзида битта фермент (оқсил), кенгроқ эса белгига жавобгар. Нуклеин кислоталар (nukleus -ядро) биринчи марта ядродан ажратиб олинган. (Ф. Мишер 1869й). Улар икки хил бўлади:
-ДНК(дезоксирибонуклеин) ва РНК (рибонуклеин кислота). ДНК-ядрода, РНК-ядроча ва цитоплазмада учрайди. ДНК молекуласи бири, иккинчиси атрофида ўралган спиралсимон иккита ипдан иборат. ДНК молекуласини тузилишини Дж. Уотсон ва Ф.Крик аниқлашди. ДНК биополимер бўлиб, унинг мономери-нуклеотид. ДНК-нуклеотид учта қисмдан иборат:
1) азотли асос - пурин - А ва Г, пиримидин - Ц ва Т
2) углевод- пентоза-дезоксирибоза
3) фосфат кислотанинг қолдиғи
РНК молекуласи биологик полимер-полинуклеотид бўлиб, унинг нуклеотидлари ҳам учта қисмдан иборат:азотли асос, углевод ва фосфат кислота қолдиғи. РНК молекуласи бир занжирдан иборат, у ДНК молекуласида калта ва енгилроқ бўлади. РНКнинг И-РНК, Т-РНК, Р-РНК, М-РНК, П-РНК каби турлари мавжуд
Хромосомаларнинг морфологик тузилиши қуйидаги қисмлардан тузилган:
1. ЦЕНТРОМЕРА- хромосоманинг иккита елкага эга бўлган ва уларни бириккан жойи ҳисобланади. Функцияси-митоздаги хромосомаларнинг ҳаракати билан боғлиқ.
2. ТЕЛОМЕРА- хромосоманинг чекка қисми.
Елкалар узунлиги, центромеранинг жойлашиши ва иккаламчи тортманинг ва йўлдошнинг бор ёки йўқлигига боғлиқ бир нечта турлари мавжуд:
- метацентрик (елкалари тенг эмас) – центромера елкаларни нотенг қисмга бўлади, акроцентрик (нотенг) - ҳаддан ташқари нотенг. Елкаларнинг центромерага яқин жойлашган қисми-проксимал, узоқ жойлашган қисми-дистал деб номланади.
3. ЙЎЛДОШЛАР (сателлит) – юмалоқ ёки овал танача бўлиб, нозик хроматин ипчаси билан хромосомадан ажралган бўлади. Йўлдошга эга бўлган хромосомалар йўлдошли деб номланади.
4. ЯДРОЧА ЗОНАСИ- айрим иккиламчи тортмалар ядроча ҳосил қисми билан боғлиқ бўлади. Бу такомиллашган қисм ядроча ҳосил қиладиган ёки ядроча зонаси деб аталади.
Хромосомаларнинг сони ўзгарувчан бўлади: 2 дан (от аскаридада) 1260 гача (папоротникда).
Соматик ҳужайраларда диплоид (2n), жинсий ҳужайраларда эса гаплoид (n) тўплам бўлади. Жуфтли хромосомалар гомологик хромосомалар деб номланади.
Турдаги соматик ҳужайралар диплоид сони, ўлчами ва шакли кариотип деб номланади, "Кариотип" сўзи Л.Н.Делоне ва Г.А.Левитскилар томонидан фанга киритилган. Кариотипнинг график шаклда ифолдаланиши идиограмма (кариограмма) деб номланади. Кариотипларни ўрганадиган фан кариология. Организмнинг ҳар хил тўқима ва ҳужайраларида хромосомаларнинг сони ҳар хил бўлиши мумкин, масалан, гепатоципларда 4n, 8n ва ҳ.о. Айрим ўсимлик турларида хромосома сони 3n, 4n, 6n га тенг бўлиши мумкин. Булардан ташқари айрим ўсимлик ва ҳайвон турларида (маккажўхори, жавдар ва айрим ҳашоратлар) диплоид тўпламидан ташқари қўшимча хромосомалар учрайди. Диплоид тўплами хромосомалари А-белгиланса, қўшимча хромосомалар эса-В. Уларнинг сони ҳар хил турларда, ҳатто бир организмнинг ҳар хил тўқималарида ўзгариб туради, масалан: маккажўхорида 1дан-34 гача. Агар В-хромосомаларнинг сони кўпайиб кетса (10дан ортиқ), организмнинг ҳаётчанлиги ва насл қолдириши сусайиб кетади.
Одамда 2n -46 га тенг. Ҳар иккала жинсда фарқ қилмайдиган хромосома - 44 аутосома, эркакларда ХУ, аёлларда ХХ- жинсий хромосомалар. Одам кариотипида бошқа турларга ўхшаб анеуплоидия кузатилади. Анеуплоидияда айрим гомологик хромосомалар сони ортиш ёки камайиши мумкин, масалан: 47 хромосома бўлиши мумкин.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling