Популяцион текшириш усули. Популяцион метод ёрдамида маълум генларнинг одам популяциясида тарқалишини, қариндош никоҳ зарарлигини, одам популяциясини тарихини ўрганади. Одам популяциясига ҳам, ҳайвон ва ўсимлик популяция каби ген ва генотиплар тақсимланиши қонуниятлари, динамика омилларига (мутациялар, танлаш, миграция, генлар дрейфи) хос. Шунинг учун Гарди-Вайнберг формуласи ёрдамида одам популяцияларида ҳар хил аномалияларнинг тақсимланиш частотасини аниқлаш мумкин.
Онтогенетик метод. Бу метод ирсий касалликларнинг онтогенезда ривожланиш механизмларини ўрганади. Бу уларнинг олдини олиш ва даволанишда жуда муҳим рол ўйнайди. Онтогенезнинг ҳар хил даврларда генларнинг таъсири ҳар хил намоён бўлади. Масалан, Гентингтон хореяси 40-50 ёшда, катаракта-қариликда, эпилепсия (тутқаноқ) 15-16 ёшда, фенилкетонурия – туғилгандан фенотипда намоён бўлади. Белгининг намоён бўлиш даражаси ташқи факторлар билан боғлиқ.
Айрим ирсий касалликлар гетерозиготаларда яширинча ёки оралиқ даражада кузатилади. Гетерозиготаларни диагностикаси ўз вақтида қилинса, уларни вақтида даволаш мумкин бўлади. Агар ташқи кўринишидан соғ, лекин фенилкетонурия генни ташувчи одам қонига фенилаланин юборса, унинг плазмасида фенилаланинг миқдори ортади, гомозиготалар эса нормал бўлади.
Муҳокама учун саволлар:
1.Антропогенетка фани ва унинг имкониятлари тўғрисида фикрингиз.
2.Ирсий касалликларни олдини олишда антропогенетика фанининг имкониятлари ва усуллари тўғрисида маълумот беринг.
3. Антропогенетиканинг генетика фанининг бошқа бўлимларидан фарқи ва ўхшашлик томонларини изоҳлаб беринг.
4. Антропогенетикада кенг қўлланиладиган усул генеологик усул ҳисобланади, Ушбу усулнинг имкониятлари тўғрисида фикрингиз. Сиз ўз авлодингизни яхши биласизми?
Иккинчи асосий савол бўйича дарс мақсади: Ирсий касалликлар ва уларнинг типлари билан таништириш, ирсий касалликларни олдини олиш ва даволаш муаммолари ҳақида айтиб бериш. Иммуно ва медицина генетикаси тўғрисида маълумотлар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |