Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Геномли мутациялар.
Хромосоманинг сони ва шакли ҳар бир турнинг систематик белгилари ҳисобланади. Кариотипнинг асосий бирлиги-хромосомаларнинг гаплоид тўплами. Хромосоманинг гаплоид йиғиндисига Г.Винклер геном деб аташини таклиф этган.Айрим вақтларда ҳужайрадаги хромосомаларнинг сони ўзгаради. Митоз бўлинишнинг анафазасида хромосомаларнинг қутбларга тенг миқдорда тарқалмаслиги. ҳужайра бўлинмай ядронинг бўлиниши. Икки ҳисса ортган хромосомаларнинг бир биридан ажралмаслиги (эндомитоз сабабли). Гаплоид сонидаги хромосомалар сонининг бир неча марта ортиши полиплоидия дейилади. Полиплоид организмлар полиплоид сонга эга бўлади – 2n, 3n, 4n, 5n, 6n, 7n, 8n, ва х.о. Полиплоидия кўпинча ўсимликларда ва гермафрадит ҳайвонларда учрайди. Гулли ўсимликларнинг 47% полиплоидлар. Ҳайвонларда полиплоидил айрим капалак, бурга, балиқ, саламандра, қисқичбақа, қўнғизларда учрайди. Кўп маданий ўсимликлар: буғдой, жавдар, картошка, тамаки, шакар қамиш, олча, олма, ғўза ва х.о. полиплоид шакллари учрайди. Яқин қариндош турларда асосий хромосомалар сонининг ортиб бориши полиплоид қатор дейилади, масалан буғдой турларида 2 n қ14-42 демак 2n, 4n, 6n. Ўхшаш хромосомаларнинг ортиши асосида вужудга келадиган полиплоидиялар автоплоидия дейилади. Автополиплоидларнинг хромосома йиғиндисида бир хил геномлар эга бўлади. Асосий хромосома сони (геном) гаплоид –Х бўлса, диплоид –ХХ, триплоид –ХХХ, тетраплоид –ХХХХ ва х.к. Автополиплоидия табиий шароитда мутация сифатида вужудга келади. Ўз-ўзидан чангланадиган ва вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликларда яхши сақланади. Селекцияда генотипи турғун бўлган шакллар яратишда автополиплоидлардан кенг фойдаланилади. Аллополиплоидия дурагай полиплоидия деб ҳам аталади. У систематик узоқ шаклларни чатиштиришда вужудга келади. Ҳар хил хромосома йиғиндиси бўлган тур ва авлодларни чатиштиришдан олинган дурагайлар географик узоқ дурагайлар дейилади. Буғдой ва жавдарни чатиштиришдан буғдой-жавдар дурагайи вужудга келиб, дурагайда буғдой ва жавдарнинг гаплоид хромосома йигиндиси бўлади. Аллополиплоиднинг хромосома йиғиндиси фақат миқдор жиҳатдан эмас, балки генетик тартиби жиҳатдан ҳам фарқ қилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling