Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модификацион ўзгарувчанлик.
Сунъий мутация. Мутация фақат табиий бўлмасдан, улар сунъий факторлар таъсири натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Сунъий мутагенезни радиацион генетика ўрганади. У tO, кимиёвий моддалар, радиоактив, ультрабинафша, рентген нурлари ва х.к. факторлар таъсирида организмларда қандай мутациялар ҳосил бўладиганини ўрганади. Сунъий мутагенез ишларини биринчи булиб рус олими И.И.Герасимов қилди. У спирогира сув ўтининг бўлинаётган ҳужайраларига паст tO таъсир этдириб, тетраплоид чиқарди. 1925 йилда Г.А.Надсон ва Г.С.Филипповлар ачитқи замбуруғига рентген нурини таъсир этдириб, мутациялар ҳосил қиладилар. 1927 йилда америкалик олим Г.Меллер дрозофила пашшасида сунъий йўл билан ирсий ўзгаришлар вужудга келтиришда катта ютуқларга эришди. А.С.Серебровский дрозофила пашшаларига рентген нурларини таъсир этиш билан процессни тезлаштириш мумкин эканлиги исбот этди. Бу кузатишлар натижасида сунъий мутация табиий мутациядан фарқ килмаслиги ва бу ўзгаришлар турғун бўлиб, наслдан наслга ўтиши аниқлади. 1932 йилда В.В.Сахаров ва Е.М.Лабошевлар кимиёвий моддалар таъсирида сунъий мутация олиш мумкинлигини аниқладилар. Бу моддалар химиявий мутагенлар деб номланди: иприт формальдегид, этиленимин, диэтил-сульфат, уретан) Гамма, ультра-бинафша, радиоактив нурлар, нейтронлар ҳам мутацияларни ҳосил қилади. Ультра-бинафша нурлар хужайрага камрок таъсир қилади. Модификацион ўзгарувчанлик. Модификациоя ўзгарувчанлик организм фенотипининг ўзгаришидир. Организм белги ва хусусиятларининг ривожланиши генотип билан ташқи шароитнинг ўзаро таъсирига боғлиқ. Генотип бир хил бўлган организмлар хар хил шароитда ривожланса, уларнинг бир қатор белгилари кескин фарқ қилиш мумкин. Масалан, бир дона картошкани бўлакларини хар хил шароитда устирса, генотипи бир хил бўлишига қарамай улардан ўсиб чиққан ўсимликлар ҳар хил бўлади ёки наврўз гулининг (примула) баъзи тури 15-20о температурада қизил гул, 30-35о да оқ гул билан гуллайди. Турли шароитда турли белгилар учун модификацион ўзгарувчанлик чегараси жуда хилма хил бўлади. Белгилар модификацон ўзгарувчанлик чегараси шу белгининг реакция нормаси дейилади. Ташқи шароитнинг ўзгариши организмнинг турли белгиларга бир хил таъсир курсатмайди. Масалан, яхши боқиш билан қора молнинг сути кўпаяди. Сутнинг ёглилиги эса камроқ ўзгаради. Лекин унинг ранги и доимий белги бўлади. Демак, қорамолнинг кўп сут бериш белгисининг реакция нормаси жуда катта, рангининг реакция нормаси анча кичикдир. Реакция нормаси кенг бўлса, бу организм табиатда яхши мослашади. А Д А Б И Ё Т : М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции" М, Просвеҳение: 1979 91-98 б Г.В.Гуляев "Генетика М., "Колос", 1977 181-191б. С.Г. Инге- Вечтомов. Генетика с основами селекции. М. Вўсшая школа, 1989 290-308 б Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling