Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Мавзу: Кишло+ хўжалик экинлари селекциясининг асослари
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-савол баёни Селекция сўзининг қисқа маьноси танлаш
- -саволнинг баёни
Мавзу: Кишло+ хўжалик экинлари селекциясининг асослари
Асосий саволлар: Маданий ўсимликларни ботаник ва экологик – географик гуруҳлаш. Навлар ва уларнинг гуруҳлари. Бошланғич материаллар ва уларни танлаш. 1-савол баёни Селекция сўзининг қисқа маьноси танлаш деган мазмунни билдиради. Демак селекциянинг энг асосий вазифаси янги навларнинг яратишдан иборатдир. Ҳар қандай селекция ишлари биринчи навбатда бошланғич материални ўрганишдан бошланади. Бошланғич материал қанча хилма-хил бўлса ёки бўлмаса, қанча чуқур ўрганилган бўлса, селекциянинг муваффақиятли якунланиши хам шунча ижобий бўлади. Бошланғич материал деб, янги навларни яратиш учун селекцияда қўлланиладиган маданий ва ёввойи ўсимликлар хилларига айтилади. Селекцияда бошланғич материални ўрганиш учун ўсимликлар систематикаси ва тарқалишини яхши билиш керак. Турлар бирлашиб туркумларни, бир-бирига яқин бўлган туркумлар эса оилаларни ташкил этади. Ўсимлик турлари ўз навбатида бир неча хилларга бўлинади. Хиллар ўртасидаги фарқ турларникидан камроқ. Масалан, буғдой хиллари бир-биридан бошоқ ранги, қилтиқнинг бор йўқлиги ва доннинг ранги, шакли билан фарқ қилади. Битта турга мансуб экинлар ўртасидаги тафовутларни айирбошлашда селекцияда экологик тип (экотип)тушунчаси қабул қилинган. Экотип деб, экин турининг маълум тупроқ-иқлим шароитига мослашган ирсий барқарор хилларига айтилади. Масалан, юмшоқ буғдойнинг чўл, ўрмон-чўл, Эрон-Туркистон каби экотиплари мавжуд. Экотип сўзи экос-уй, топос-жой деган маънони билдиради. Бундан ташқари академик П.Н.Константинов агроэкотип тушунчасини фанга киритди. Бир тур ёки хилга мансуб бўлган аниқ бир экологик ва ишлаб чиқариш шароитларига мослашган тўғри агротехника қўллаганда сифатли ва юқори ҳосил берадиган ўсимликлар гуруҳига агроэкотип дейилади. Агроэкотипга маълум бир иқлим шароити учун иқлимлаштирилган ўсимлик навларини ҳам киритиш мумкин. Ўсимликлар билан ташқи муҳитнинг ўзаро мунособатларини яъни экотипларинининг шаклланиш қонуниятларини ўрганадиган фан экология деб аталади. Биринчи бўлиб Н.И.Вавилов экин турларини экологик географик гуруҳларга ажратиш қонунини белгилаб берди. Ушбу қонунга биноан ҳар бир экологик-географик гуруҳ экинлари бир хил табиий-географик шароитида вужудга келган бўлиб, ўхшаш белгиларга эгадир. Бундан ташқари ҳар бир экологик геграфик гуруҳ экинлари бир хил марфологик белгилар ва физиологик хусусиятларга ҳам эгадирлар. Селекция учун ушбу қонуният аҳамияти нимадан иборат. Селекциянерлар экинларни экологик географик жиҳатдан гуруҳлаб, уларнинг хилма-хиллигига қараб иш тутди. Ҳамда зарур форма ва навларни излаб топади. Тур ботаник хиллари, ёки навлар тавсифлашда уларнинг белгиларидан фойдаланилади. Экиннинг ташқи кўриниши (фенотипи) ва тузилишидаги морфологик хусусиятлар белги деб аталади. Белги икки хил бўлади. Миқдорий ва сифат белгилар. Миқдорий белгиларга экиннинг бўйи, бошоқдаги дон миқдори, бошоқ узунлиги, кўсак оғирлиги каби белгилар мисол бўлади. Муҳими миқдорий белгиларни ҳисоблаш, тортиш ва санаш мумкин. Ўсимликнинг кўз билан бевосита кўриб аниқлаш мумкин бўлган белгилари сифат белгилар дейилади. Масалан, барг, гул ва меванинг ранги, шакли, касалланганлиги, туклар билан қопланганлиги каби белгилар сифат белгиларига мисол бўлади. Бундан ташқари навларга тўлиқ тавсиф беришда уларнинг биологик хусусиятларига ҳам аҳамият берилади. Организнинг хусусияти деб- экиннинг морфологик, биокимёвий ва технологик хоссаларига айтилади. Масалан ўсимликнинг касалликка чидамли чидамсиз бўлиши. Ёки мева таркибидаги оқсил, ёғ ва углеводлар миқдори хусусиятга мисол бўлади. 2-саволнинг баёни Янги нав селекцион жараённинг маҳсулидир. Навнинг яратишдан энг асосий мақсад маҳсулот сифати ва унинг миқдорини яхшилашдан иборатдир. Янги навларга қўйиладиган асосий шартлар асосан қуйидагича: 1. Навни ташкил этган экинлар гуруҳи келиб чиқиши бир хилдир.Чунки нав бир ёки бир неч аўхшаш ўсимликларнинг кўпайтирилган наслидир. 2. Навнинг хўжалик-биологик хусусиятлари ва морфологик белгилари бир хил ўхшаш. 3. Нав маьлум иқлим шароити учун яратилади. Нав хўжаликда эришилган дала ишларини механизациялаштириш ва дехқончилик маданияти даражасига тўлиқ мос келиши керак. 4. Нав экилиши керак бўлган табиий ва ишлаб чиқариш шароитида йил сайин мунтазам юқори хосил ва сифатли махсулот бериш керак. Нав келиб чиқиши бўйича иккига маҳаллий ва селекцион каби гуруҳларга бўлинади. Маҳалий секлекция халқ селекциясининг махсулидир. Бунда табиий ва сунъий танлаш усулларидан таьсир этади. Маҳалий навларнинг муҳим хусусиятларидан бири улар айни шу иқлим шароитига мослашган бўлади. Шунинг учун улар селекция учун бошланғич материал бўлиши мумкин. Маҳалий навлар попупяциялар шаклида ҳам бўлиши мумкин. Селекциянинг усулларини қўллаш натижасида яратилган навлар селекцион навлар деб аталади. Селекцион навлар навларга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бериши керак. Яратилиши бўйича селекцион навлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling