Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- Африка маркази
- Европа-Сибир маркази
- Жанубий Америка Маркази
- 2-савол баёни
Ўрта ер денгизи маркази. Бу марказда қаттиқ буғдойнинг бир неча турлари учрайди. Бундан ташқари арпа, нўхот, горохнинг бу марказда учрайдиган хиллари уларнинг биринчи ватани Ўрта Осиёгидан анча йирик донли бўлади.
Африка маркази. Африка марказида қаттиқ буғдойнинг кўп формалари тарқалган. Бу марказ маданий арпа килиб чиққан жой бўлиб, унинг бу ерда 16та хили учрайди. Бундан ташқари нон зиғири ҳам ушбу марказда тарқалган. Европа-Сибир маркази. Бу ерда қанд лавлаги, қизил себарга, беданинг кўп кенжа турлари, амур узуми, ёввойи олма ва нок шу ерда тарқалган. Ўрта Америка маркази. Бу марказ Мексика, Гватемала, Коста-Рика, Гандурас ва Панамани қамраб олади. Маккажўхорининг 10 га яқин ёввойи турлари ҳамда ловия ва қовоқнинг Америка турлари кўп тарқалган. Бундан ташқари картошканинг тугунакли ёввойи турлари ҳам шу ерда тарқалган. Жанубий Америка Маркази. Бу ерда асосан картошка, кунгабоқар, ингичка толали ғўза, помидор тарқалган. Шимолий Америка маркази. Ушбу марказда кунгабоқарнинг 50 га яқин, картошка ва тамакининг бир неча,люпиннинг 40 дан кўпроқ ва ғўзанинг битта ёввойи тури шаклланган. Бу ер узум эндемик турларининг бирламчи генмарказидир. Н.И.Вавилов маданий ўсимликларни келиб чиқишини бирламчми ва иккиламчи марказларга ажратган. Бирламчи марказ жуда қадимий бўлиб, иккиламчи марказ эса нисбатан кейинроқ ташкил топган. 2-савол баёни Селекциянинг иккита асосий усуллари мавжуд. Биринчи усул аналитик усул бўлиб у ёрдамида ўсимликлар популяциясидан, маҳалий навлардан, коллекцион навлардан танлаб олиш йўли билан янги навлар яратилади. Иккинчи синтетик усул бўлиб, ушбу усул ёрдамида навлар, коллекцион намуналар ирсиятга таьсир этиб, сўнгра улардан танлаш йўли билан нав яратилади. Кейинги йилларда синтетик усул селекцияда кенг қўлланилмоқда. Дурагайлаш йўли билан кўплаб ғўза ва бошқа қишлоқ экинларининг янги навлар яратилган. Дурагайлаш деб, ҳар хил ирсиятга эга бўлган ёки ундан ортиқ организмларни чатиштиришга айтилади. Дурагайлаш ёрдамида синтез қилинган организмлар эса дурагай дейилади. Дурагайлаш усули ўз навбвтида иккига бўлинади. Таббий ва сунъий. Таббий дурагайлаш табиатда энг кўп тарқалган усул хисобланади. Ўсимлик турлари, хиллари таббий танлаш назоратида бўлади. Сунъий танлаш эса антропоген омил ёрдамида амалга оширилади. Чатиштириш усули оддий ва мураккаб бўлади. Оддий усул учун иккита нав (А ва Б) олиниб, улар ўзаро чатиштирилади. Чатиштириш белгиси Х-билан ифодаланади. Масалан, А Х Б оддий чатиштириш ёки жуфт чатиштириш деб ҳам аталади. Оддий чатиштиришнинг кенг қўлланиладиган хили реципрок чатиштириш деб, ота – она ўсимликларнинг бирини биринчи марта, она иккинчи марта ота сифатида фойдаланилади. Масалан ♀А х ♂Б ва ♀Б х ♂А. ушбу чатиштириш ёрдамида бир-бир белгининг ота ёки онага боғлиқлик даражасини белгилашга ёрдам беради. Чатиштиришнинг иккитадан ортиқ организмлар ўртасида ўтказилиши ёки оддий чатиштириш йўли билан олинган дурагайларнинг ота-она ўсимликларнинг бирортаси билан қайта чатирштиришга мураккаб чатиштириш дейилади. Мураккаб чатиштириш поғанали, такрорий (бекрос) бўлади. Поғонали чатиштириш учун аввал иккита нав оддий дурагайлаш усули билан чатиштириш дурагай олинади. Олинган дурагай бошқа нав билан чатиштирилади. Синтез қилинган дурагай яна бошқа нав билан чатиштирилади. Ушбу жараён қуйидаги схемада ҳам кўрсатиш мумкин. А х В (А х В) х С х (А х В) х С) х Д ва хокозо. Поғонали чатиштиришнинг бошқа хили ҳам мавжуд. Уни қуйидаги схемада кўрсатиш мумкин. А х В -АВ, С х Д-СД, (АВ) х (СД) АхВ (АВ) нав ((АВ)х(СД)) х нав Оддий чатиштиришдан олинган дурагай ота-она ўсимликларининг бирортаси билан қайта чатиштиришга такрорий (бекрос) мураккаб чатиштириш деб аталади. Бундай чатиштиришни қуйидаги схемада изоҳлаш мумкин (АхБ) хА ёки (А х Б) х Б Бекрос усули ёрдамида снлекционер С. Мирахмедов ғўзанинг Тошкент-1 навини яратди. Бунинг учун у С-4727 навини Мексикадан келтирилган ярим ёввойи ғўза билан чатиштирди. Олинган дурагай учинчи бўғинида яна қайта С-4727 нави билан чатиштирилди ва Тошкент-1 нави синтез қилинди. Мураккаб чатиштиришнинг кенг қўлланиладиган усулларига диаллель ва тўйинтирувчи хиллар мисол бўлади. Диаллель чатиштириш навларнинг умумий комбинацион қобилятларини ўрганишда ҳам қўлланилади. Бунда ками билан 5 та нав олиниди. ҳар бир олинган нав бир-бири билан чатиштирилади. Масалан, А 5 та нав (А, Б, В, Г,Д) олинган бўлса диаллель чатиштириш схемаси қуйидагича бўлади А х Б А х Д В х Г ГхД, А х В Б х В В х Д, А х Г Б х Д Тўйинтирувчи чатиштириш дурагайда бирор белги ёки хусусиятини кучайтириш учун ўтказилади. Бу жараён 5-7 йил давом этади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling