Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оммавий танлаш
2-савол баёни
Одатда чатиштириш усуллари 3 хил бўлади:1- эркин чанглатиш. Бунда она ўсимликнинг гули халтача билан ёпилмайди. Бу эса атрофда ўсиб турган барча нав ва хилларни чанги билан эркин равишда чангланади. 2-мажбурий чанглатиш. Бунда она ўсимликнинг гули бичилиб, халтача билан ёпилади ва махсус танланган ўсимлик чанги билан чанглантирилар қайтадан халтача билан ёпилади 3-Чекланган эркин чатиштириш. Бундан она ўсимликнинг гуллари бичилгач, улар махсус танлаб олинган бир нечта навларнинг чанглари аралашмаси билан чанглантирилади. Чанглантириш ишларининг сифатли амалга оширилиши ушбу ишнинг бажариш вақтига ҳам боғлиқ. Масалан, ғўзада чанглантириш ишлари соат 11-12 ларда ўтказилади. Бунда чангларнинг ўсиш ва ривожланиш учун яхши шароит яратилган бўлади. Чатиштириш олиб борилган экин майдонларида агротехника шароитлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши керак. 3-савол баёни: Селекция сўзининг асосий маьноси танлаш деган тушунчани беради. Шунинг учун селекция жарёнида танлаш энг муҳим жараёндир. Сунъий танлаш антропоген омил таьсирида амалга ошади. Бунда инсон ўзи учун керакли бўлган ўсимлик навини ва ҳайвонлар зотини яратади. Сунъий танлаш оддий ва методик гуруҳларга ажратиш мумкин. Оддий сунъий танлашда инсон узоқ йиллар давомида ўсимликларнинг энг яхшиларини танлаб олиб кўпайтиради. Методик сунъй танлашда одамлар ўсимликнинг муайян белгилари бўйича танлов ишлари олиб боради. Шу тариқа экинларнинг маҳаллий навлари яратилган. Методик танлаш пассив ва актив бўлади. Табиатда тайёр ҳолда мавжуд бўлган бошланғич материалларда ўтказиладиган танлаш пассив танлаш деб аталади. Дурагайлаш, мутация, полиплоидия, гетеризис каби усулларни қўллаш натижасида бошланғич материал танлаб ва улардаги танлаш ишларини олиб боришга актив танлаш деб аталади. Оммавий танлаш. Оммавий танлаш селекцияда қўлланиладиган усуллардан ҳисобланади. Ушбу усул ўзидан чангланувчи ўсимликларда бир толали, четдан чангланувчи ўсимликларда кўп марта оммавий танлаш ўтказилади. Оммавий танлашни ўтказишдан асосий мақсад истиқболли навларни тез вақт ичида кўпайтиришдир. Шунинг учун бу усул асосан кўпроқ четдан чангланувчи ўсимликларда ўтказилади. Оммавий танлаш катта имкониятларга эга. Шу билан бир қаторда айрим камчиликларга ҳам эгадир. Биринчидан, танлаб олинган энг яхши ўсимликларнинг ирсий имкониятларини ёки аниқроқ қилиб айтланда мухим белгиларнинг ирсийлашганлигини билиш қийин. Иккинчидан, бундай танлашда ирсий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлмаган ўсимликлар кўпайиб кетиши мумкин. Учинчидан, танлаб олинган ўсимликларнинг уруғи бирлаштирилиб юборилганлигига усул улардан айрим қимматли белгилар ва хусусиятларга эга бўлган ўсимликларнинг уруғи бирлаштирилиб юборилганлиги учун улардаги айрим қимматли белгилари йўқолиб кетиши мумкин. Селекция жараёнида кенг қўлланиладиган усулларга якка танлаш усули мисол бўлади. Чунки оммавий танлашда ҳам ўсимликларнинг дастлабки авлоди якка танлаш усули билан танлаб олинади. Ушбу усулни қуйидаги афзалликлари бор. Танлаб олинган ўсимликни алоҳида-алоҳада ўрганиш имконияти пайдо бўлади. Ўсимликларнинг нуқсонли белги ва хусусиятларга эга бўлганлари селекциянинг бошланғич этапларида четлаштирилади. Якка танлаб олинган ўсимликларининг муҳим белги ва хусусиятлари бир неча йил давомида мустаҳкамланиб боради. Якка тартибда танлаш ишлари икки хил бўлади: Якка оммавий танлаш. Бу усулда ҳар бир танлаб олинган ўсимликнинг уруғи ташқи танлаб олинган ўсимликларда изоляция қилинади. Оилавий танлаш. Оилавий танлашда хўжалик биологик хусусиятлари ва морфологик белгилари билан ўхшаш бўлган ўсимликлар бир гуруҳга бирлаштирилади. Селекцияда вегетатив йўл билан кўпаядиган экинларда қўлланиладиган якка танлашга клонли танлаш деб аталади. Селекцияда нафақат турлар ёки тур хиллари балки турлар аро дурагайлаш ишлари ҳам олиб борилади. Ҳар хил турлар ичида дурагайлаш ишлари селекцияда янги навлар, линяларни синтез қилишга сабаб бўлди. Кўп йиллардан буён турлар аро дурагайлаш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, ингичка толали ғўза ўрта толали ғўза тури билан ўтказилган дурагайлаш ишларини олайлик.. Селекционерлар кўп йиллардан буён иккала турни ўзаро чатиштириб ижобий кўрсаткичларни мужассамлаштирган ғўза навларини яратиш борасида изланишлар олиб боришмоқда. Натижада ўрта толали ғўза навларининг сифат кўрсаткичларини маълум бир қийматга яхшилаш имконияти пайдо бўлди. Кейинги йилларда ўсимликларни ёввойи тур ва туркумларини селекцияга жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда. Улар иштирокида дурагайлар синтез қилиняпти. Бундай дурагайлар олишдан асосий мақсад: 1. Ўсимликнинг хил, туркум ва турларини келиб чиқишини ўрганиш. 2. Бир-биридан узоқ бўлган хил, тур ва туркумларини чатиштириб хосил бўлган дурагайдаги ирсият ва ўзгарурчанлик қонунларини ўрганиш. 3. Селекция мақсадида янги юқори хосилли махсулотининг сифати яхши, ноқулай шароитларига чидамли навларни яратиш. Аммо, ҳамма вақт ҳам узоқ формаларни ўзаро дурагайлаш ишлари муваффақиятли якунланмайди. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. Биринчидан, турларнинг ёки туркумларнинг ўзаро чатишмаслиги. Иккинчидан хосил бўлган дурагайларнинг наслсиз бўлиши. Буни бартараф этиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling