48
вилоят, туман) ва мулкий-ташкилий тузилмаси хусусиятларига қараб турли
функция ва хизматларни кўрсатмокдалар.
Ахборот-консалтинг марказларининг фаолият функцияси ва хизматлар
йўналиши қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
ўкитиш, кайта ўкитиш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш;
маслахат хизматлари кўрсатиш;
инновация ва илғор тажриба, иш улуби, технология ва ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш
борасида маслахатлар бериш, уни амалга ошириш-
узлаштириш учун шарт-шароитлар яратишга ѐрдам бериш, хизмат кўрсатиш;
реклама, ташвиқот ва тарғибот ишларини (ваколати ва
конун
доирасида) олиб бориш борасида хизмат кўрсатиш;
хорижий инвесторларни ахборот билан таъминлаш, уларга истиқболли
лойиҳалар ва инвестиция фаолиятининг меьѐрий-хуқуқий асослари хақидаги
маълумотларни такдим килиш;
-хорижий инвесторлар ва махаллий тадбиркорлар ўртасида учрашув ва
музокараларни ташкил этиш ва бошкалар.
Фермер хўжаликлар билан ахборот-консалтинг марказлари ўртасида
тузилаѐтган шартномаларда қуйидагилар бўлиши шарт: шартноманинг
тузилган
санаси ва жойи; шартноманинг мавзуси(предмети), бажариладиган
ишлар номи, хажми, сифати, нархи; томонларнинг хуқуқлари ва
мажбуриятлари; хизматларни бажариш тартиби ва шартлари,
муддатлари;
хизматларини бажаришга қўйиладиган талаблар; хисоб-китоб қилиш
тартиби, шакли ва муддатлари.
Юқорида келтирилган имтиѐз ва чегирмалар
шартномаларда акс
эттирилиши,
уларни
бажариш
кафолатланиши
ахборот-консалтинг
корхонасига бўлган ишончни, унинг хизматларидан фойдаланишга бўлган
рағбатни кучайтиради ва пировард натижасида эса хизматлар хажмини
ошириш хамда даромадни кўпайтириш учун муҳим омил бўлиб
хизмат
қилади.