Таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 449.12 Kb.
bet5/10
Sana18.06.2023
Hajmi449.12 Kb.
#1574153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КЛ ёзуви

Пневмосистема кучли титрайди



Варракларга ёпишиган
ширалар

Варраклар ширадан то­заланади

Брандспойт,сув

2. Пахта териш машинасига қуйиладиган агротехник талаблар
Биринчи терим техник ва уруғлик пахтани теришда кўсакларнинг очилиши камида 50...60% бўлганда (амалда 70%) бошланиши мумкин.
1. Машина бир юришида очилган пахта хосилининг 92-94% гача йиғиштириши лозим .
2. Хосил машинада терилиётганида ундан ерга тўкилаётган пахта 3...4% дан ошмаслиги керак.
3. Терилмасдан ва ғўза пояга илиниб қолган пахта умумий хосилнинг 2..3 фоизидан ошмаслиги керак.
4. Терилган пахтага аралашган барг, хас-чўп, чаноқ паллалари каби қўшиндилар ўрта толали пахта учун 6%дан, ингичка толали пахталаручун 8% дан ошмаслиги керак.
5. Терилган пахтадаги шикастланган чигитлар 1% дан ошмаслиги керак.
6. Машина ўтгандан кейин ерга тўкилган очилмаган кўсаклар сони хар 3м масофада 1 донадан ошмаслиги керак (0,2-0,3дона/м).
7. Терилган пахта толаси кўк шира, мой ва бошқа нарсалар билан ифлосланмаслиги зарур.
8. Пахта толасининг шикастланиши 0.5%дан ошмаслиги керак.
9. Эркин толаларнинг ҳосил бўлиши 3% дан ошмаслиги шарт.
Машинада терилган пахта ГОСТ 23577-89 талабларига жавоб бериши шарт.

Бу кўрсатгич жисмнинг муалликлик шартидан аниқланади; 22

3. Мавзуга оид мавжуд бажарилган ишлар
таҳлили ва тавсифи

Сўрувчи пневмотранспорт тизими тирқишли қабул камераси телескопик сўриш қувурлари, радиал вентилаятор ва ҳаво ҳайдаш қисқа қувурдан тузилган бўлади . ПТМ ишлаганда шпинделлардаги пахта ажратгичлар ёрдамида анча тозаланиб тирқишли қабул камерасига ташланади. Қабул камерасида сўрувчи ҳаво оқимига учраган пахта пневмо қувурлар ва вентилаятордан ўтиб машина бункерига тушади.


Сўрувчи пневмотранспорт тизими қуйидаги афзаликларга эга:
-материални бир вақтнинг ўзида бир неча жойлардан олиш имконияти мавжудлиги;
-конструкцияси оддийлиги;
-жипслаш талаб қилинмайди
Пневмотранспорт тизимининг бошқа тури ҳавони ҳайдаш усулига асосланган бўлиб, бунда шаклдаги қабул камерасига бир учидан оддий вентилятор ёрдамида ҳаво ҳайдалади, қабул камерасининг иккинчи учи материални бункерига ҳайдаш қувурларига уланган бўлади

Тарқатиш редуктори


Тарқатиш редуктори машинанинг иш органларини ҳаракатга келтириш учун хизмат қилади. У тракторнинг кетинги қувват олиш валига ўрнатилади. Тарқатиш редуктори иш аппаратини икки хил тезликда ишлатиш, вентиляторларга иш режимида ҳаракат ўзатиш, сувнасосни ишлатиш ва машинага хизмат кўрсатиш пайтида вентнляторни тескари томонга секин айлантиришга имкон беради. Кўппғонали редуктор асосий цилиндрик редуктор ва унга ўрнатилган вентиляторларни юритувчи конуссимон редуктордан иборат.
Иккиариқли шкив 1 айланма ҳаракатни понасимон тасмали ўзатма орқали контрюритмага ўзатади, бундан эса вентиляторлар ва тозалагич айланма ҳаракатга келтирилади.
Шкив 12 понасимон тасмали ўзатма ёрдамида сувнасосни ҳаракатга келтиради. Насосни ишга туширганда вентиляторлар тескари томонга кам тезликда айланади, бу эса вентиляторларнинг парракларини ювишга имкон беради Вентиляторларни ва сувнасосни ишга тушириш учуй ўзаро коромисло 5 билан бирлаштирилган вилкалар 4 ва 9 ва валикларни силжитиш керак. Шестерня 7 шестерня 20 билан илашганда вентиляторни айлантирувчи шестерня 3 билан илашга конуссимон шестерня 27 айланади , шестерня 10 билан шестерня 20 илашганда эса насосни юритувчи вал 11 айланади.
Бетараф ҳолатда шестернялар 7 ва 10 ажралган бўлади.

5-расм. Тарқатиш редуктори:
1, 12 — шкив; 2— втулка; 3, 7, 10, 18, 20, 25, 27— шестерня; 4, 9, 15 — вилка; 5— пишанг; 6, 14 — валик; 8 — пружина; 11— насосни юритувчи вал; 13— қопноқ; 16 — шлицали вал; 17 — шестернялар блоки; 19— вал; 21 — стакан; 22— шарикли подшипник; 23— редуктор корпуси; 24 — етакчи вал; 26 — оралиқ вал; 28 — конуссимон редуктор корпуси

Вилкалар зарур ҳолатда силжима валикларнинг айлана ўйиқларига кириб турувчп пружиналанган шариклар ёрдамида сақлаб турилади.


Аппаратни биринчи ёки иккинчи тезликда айлантириш учун шестернялар блоки 17 шлицли вал 16 буйлаб силжитилади. Блок бетараф ҳолатда турганда аппарат ишдан тўхтайди.
Вентиляторларни юритувчи редукторнинг конуссимон шестерняларининг илашиши корпус 28 билан стаканлар орасига ўрнатилган қистирмалар ёрдамида ростланади.


Машинага шпинделли аппаратлар билан терилган ва пневматик подборшчик ёрдамида сўрилган пахтани тўплаш учун ағдарма типдаги бункер ўрнатилган.
Бункер бўйлама тўсиқ ёрдамида икки хонага ажратилган: асосий (катта) хона — шпинделли аппаратлар билан терилган пахта учун, кичик хона эса подборшчик билан терилган пахта учун мўлжалланган.
Бункернинг катта хонасидаги пахта ташиш воситаларига, кичик хонасидаги пахта эса ташиш воситасига бир томондаги қўшимча бортни олиб қўйган ҳолда тўкилади.
Бункер (III ҳолат) гидроцилиндрлар билан ағдарилади; бункер тураверса 10 га таъсир этувчи гидроцилиндрлар 8 билан буриш вали 9 атрофида айлантириб ағдарилади (III ҳолат). Бункерни ағдариш пайтида тортқи 12 тарангланиб асосий бункер­нинг қопқоги 11 нн очади. Подборшчик бункерининг копқоғи бункерни бироз кўтарганда асосий қопқоқ билан бир вақтда очилади.



6-расм. Вентелятор:


1 - паррак; 2 - гайка; 3 - втулка; 4 - қистирма; 5 - шкив; 6 – кожух; 7 – қопқоқ.
Подборшчик бункерини очиш механизми бункерга ўқ воситасида бириктирилган ричаглар дан тузилган бўлиб, бу ричагларнинг учига коромисло 4 барнирли маҳкамланган. Коромислонинг бир учи пружи га, бошқа учи эса подборшчик бункерининг қопқоғини очадиган тортқига бирлаштирилган.
Бункерни бироз кўтарганда (II ҳолат) бункернинг оғирлигп таъсирида раманинг бруси 6 га сиқилган ричагларбўшайди. Коромислолар ричаглар билан биргаликда пружиналар таъси­рида ўқ атрофида буриладп. Коромислога уланган тортқилар подборшчик бункерининг қопқоғи ни очади.
Бункерни туширганда ричаглар раманинг брусига тиралиб, коромисло билан бирга ўқ атрофида, пружина кучини енгиб бурилади ва тортқилар подборшчик бункерининг қопқоғинини ёпади





Download 449.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling