Таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 449.12 Kb.
bet3/10
Sana18.06.2023
Hajmi449.12 Kb.
#1574153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КЛ ёзуви

3-расм. Териш аппарати:
1 — туп кўтаргич; 2 — шпинделлар юритмаси; 3 — бирлаштириш вали; 4 — редуктор; 5 — аппарат каркаси; 6 — поводок; 7 — шпинделли барабан; 8 — оралиқ шестерня; 9 — ажраткич; 10 — ажраткичнинг юритмаси; 11 — пнев-матик подборшчик; 12 — юқориги панель; 13 — эшик; 14 — қабул камера.
ВШ ПТМ очилган чаноқлардаги пахтани табиий сифатини бузмай, бункерга териш ва бункердаги йиғилган пахтани транспорт воситаларига ортиб беришга мўлжалланган. Вертикал шпинделли пахта териш машинаси терган пахта ифлосланиш даражаси 8% дан ошмаслиги ва чигитларнинг шикастланиши 1% , хамда терилган пахта намлиги 10% дан ошмаслиги лозим. Пахта териш машинасининг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат: териш аппаратлари блоки, йиғгич, рама, бункер, тозалагич, бошқариш кабинаси, машинани ювиш системаси, электр жихозлари, гидросистема, узатиш ва юргизиш мосламалари.
Машинанинг технологик иш жараёни қуйидагича:
Машина ғўза қатор ораларида харакатланганда шох кутаргичнинг йуналтирувчи чивиклари гуза тупини шпинделли барабанлар орасига (иш тиркишига) йуналтиради
. Барабаннинг айланма тезлиги машинанинг тезлигидан катта булганлиги учун гуза туплари синмайди ва ётиб колмайди. Айланаётган барабан гуза тупини камраб, иш тиркишига тортиб олади. Шпиндель галтаги иш зонасида ташки кузгалмас понасимон тасмалар буйлаб юмаланиши натижасида у барабан йуналишига тескари айланиб, очилган пахтани тиши билан илиб узига ураб олади.
Барабан айланишини давом этиб, шпинделни иш зонасидан ажратиш зонасига олиб боради. У ерда шпиндель ғалтаги ич томондан қуйилган понасимон тасмалар буйлаб айланиб шпиндель айланиши йўналишини ўзгартиради ва ундаги пахтанинг асосий кисми инерция кучлари таъсирида ечилади. Ажраткич 13 чўткаларини киллари шпиндель тишларига 1,5 мм гача кириб турганлиги сабабли, чувитилган пахта толаларини шпинделлардан ажратиб олиб қабул камераси 9 га ташлайди ва шу билан бир вақтда шпиндель тишларини қисман чиркланишдан тозалайди. Қабул камерасидаги пахтани вентилятор 3 қувурлар оркали суриб олиб, чикариш кувури ёрдамида бункер 6 га ташлайди. Кабул камераси 9 нинг туби очиқ бўлганлиги учун, оғир жисмлар (кесак, тош, очилмаган кусак ва бошқалар) бункерга ўтмасдан ерга тушади.

4-расм. Сериялаб ишлаб чиқаришдаги ВШ ПТМ аппарати технологик схемаси.
Териш аппаратининг асосий қисмлари: шпинделли барабанлар 7, ажраткичляр 9, ажраткичляр юритмаси 10, оралиқ шестернялар 8, поводоклар 6, редуктор 4, шпинделлар юритмаси 2, тупкўтаргпчлар 1, қабул камералар 14, эшиклар 13, бирлаштирувчи вал 3, панеллар 12, пневмоподборшчик 11 умумий каркас 5 га жойлаштирилган.

Download 449.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling