Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети қошидаги


Download 229.5 Kb.
bet5/7
Sana18.03.2023
Hajmi229.5 Kb.
#1282844
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
услубий кулланма

5-6-7-8-Семинар машғулотлари учун

ШАХС ИДРОКИНИНГ АССОЦИАТИВ ТЕСТИ


Диққат: саволларга шошилмасдан, тартиб билан жавоб беринг. Имкон қадар чуқур мулоҳаза қилган ҳолда, жиддий ёндашинг. Жавобларга олдиндан қараманг, акс ҳолда ҳаракатларингиз зое кетади.
1.Қуйидаги ҳайвонларни, улар сизга қанчалик ёқишини ҳисобга олиб, ўзингизга маъқул ҳолда кетма-кетлик билан жойлаштиринг:
а) сигир
б) йўлбарс
в) қўй
г) от
д) чўчқа
2. Қуйидагиларга битта сўздан иборат сифат келтиринг. Албатта сўзнинг ўз асл сифатини келтириш шарт эмас. У сизда қолдирган таассуротдан келиб чиққан холда таърифлаб беринг:
а) ит
б) мушук
в) каламуш
г) қаҳва
д) денгиз
3. Яқинларингиз орасидан қуйидаги рангларга мосларини танланг. Ушбу ранглар яқинларингизнинг ташқи кўринишига эмас, балки улар ҳақидаги тасаввурингизга мос тушишига қараб эътибор беринг:
а) сариқ
б) олов ранг
в) қизил
г) оқ
д) яшил
Жавоблар:
Биринчи саволдан сиз учун ҳаётда нималар қандай ўрин тутишини билиб оласиз:

  • Сигир - ишингиз

  • Йўлбарс - ор-номус

  • Қўй - мухаббат

  • От - оила

  • Чўчқа - бойлик

Иккинчи савол сизнинг баъзи нарсалар ёки кимсаларга муносабатингизни ойдинлаштиради:

  • Ит - ўзингиз

  • Мушук - севгилингиз

  • Каламуш - душманингиз

  • Қаҳва - жинсий муносабат

  • Денгиз - ҳаётингиз

Учинчи савол яқин кишиларингизга нисбатан ҳақиқий муносабатингизни аниқлаш имконини беради:

  • Сариқ - сиз ҳеч қачон унутмайдиган киши;

  • Олов ранг - энг яқин дўстим деб билган киши;

  • Қизил - сиз хақиқатдан севадиган инсон;

  • Оқ - сизга руҳан яқин киши;

Яшил - бу одамни бутун умр ҳурмат билан эслайсиз.

ШАХСДАГИ ҲАЁЛ ХУСУСИЯТИНИ АНИҚЛАШ ТЕСТИ




Ҳар биримиз ҳаёлимизда қандайдир воқеа юз беришини кутиб яшаймиз. Аммо ўзлари саргузашт қидириб юрувчилар ҳам бор. Хўш, сиз саргузаштсевар, таваккал қилишга қодирмисиз? Буни билмоқ истасангиз, қуйидаги тест саволларига жавоб беринг.

  1. а) тез-тез хизмат сафарлари бўладиган ишни ёқтираман;

б) бир жойда ўтириб ишлаш менга маъқул.

  1. а) совуқ ҳаводан жонланиб кетаман;

б) совуқда ҳаёлим фақат уйга қандай етиб олишда бўлади.

  1. а) эртага кеч ким билмайдиган, беқарор даврда яшагим келади;

б) ҳар бир киши ҳимояланган, келажаги аниқ жамиятда яшаш завқли.

  1. а) баъзан тезлик билан кетаётган машинада сайр қилгим келади;

б) катта тезликдаги машиналарда ўтиришдан қўрқаман.

  1. а) шартнома асосида, ишбай хақ тўланадиган ишни маъқул кўраман;

б) аниқ, барқарор, маълум маошга эга иш мен учун афзал.

  1. а) менинг фикримга қўшилмасликлари менда кўпроқ рағбат уйғотади;

б) фикримга қаршилик қилганлар билан баҳслашиб ўтиришга тоқатим йўқ.

  1. а) гипноз таъсирида бўлиб қолишни ҳис этгим келади;

б) мени гипнозлашларини истамайман.

  1. а) ҳаётда берилган бор неъматлардан тотиб кўриш керак;

б) ҳаётдаги асосий мақсадим-тинчлик ва бахт.

  1. а) денгиз ё бўлмаса совуқ сувли ҳовузга ўзимни бирдан ташлайман;

б) совуқ сувга секинлик билан кираман.

  1. а) янги, оригинал қўшиқларни эшитгим келади;

б) замонавий мусиқани ёқтираман.

  1. а) зерикарли бўлиб қолишдан ёмони йўқ;

б) энг катта камчилик - қўполлик ва тарбиясизликдир.

  1. а) ҳис-туйғуга бой инсонларни ёқтираман, гарчи улар аниқ мувозанатга эга бўлмасалар-да;

б) хотиржам инсонларни ёқтираман.

  1. а) мотоцикл ҳайдаб кўриш истагидаман;

б) мотоциклга ҳатто ўтириб ҳам кўрмасдим.

НАТИЖАЛАР:


«а» жавоблари кўп бўлса: Саргузаштга бой воқеаларга дуч келишга бўлган қизиқишингиз жуда кучли. Асабларингизни қитиқлаб қўйувчи ҳодисалар иштирокчиси бўлишга интилиб, турли саргузаштнамо воқеаларга аралашиб юрасиз. Ҳаракатларингизни олдиндан ўйлаб кўрмаслигингиз ҳам шу қизиқишларингиз туфайли бўлса керак. Аммо эҳтиёткорроқ бўлишни ҳам унутманг. Амалга оширмоқчи бўлган қарорларингизни олдиндан ўйлаб кўринг. Ахир таваккалчилик ҳамиша ҳам омад келтиравермайди-ку.
«б» жавоблари кўп бўлса: Ўзингизда баъзан саргузашт ва турли антиқа воқеаларга нисбатан бўладиган қизиқишни вақтида жиловлай оласиз. Тўғри, сиз янгиликларга ўчсиз, аммо совуққонлик ҳамда мулоҳазакорлик билан иш тутасиз. Баъзан ички сезгингизга ҳам ишонинг, таваккал босилган қадам ҳам ютуқлар келтириши мумкин.
ШАХСДАГИ ЭМОЦИОНАЛ ҲИССИЁТни АНИҚЛАШ ТЕСТИ
Севгилингиз ҳаётга кандай караши сизни жуда ҳам қизиқтирса керак, тўғрими? Масалан, унинг қизиқишлари, келажакдаги орзулари, хақиқатни тан олиши ва феъл-атворини тўлиқ билиб олишни хоҳлайсизми? Бу борада қуйидаги тест сизга ёрдам беради.

  1. Севгилингизнинг ёқтирган машғулоти:

а) сумкасини тўлдириб, тоққа жўнаш;
в) чақирилмаган бўлса ҳам, базмларда яйраб ўтириш;
с) турли мавзуларда ақлли, ўйлантирадиган гапларни тинглаш ва ўз муносабатини ҳам билдириб қўйиш.

  1. У пул ёки бойликдан бирданига ўзгариб кетиши мумкинми?

а) олтин бўлса, ўзгариш ҳам гапми, мендан воз кечишдан ҳам тоймайди;
в) ҳа десам ҳам, йўқ десам ҳам бўлади, яна билмадим;
с) менимча у пул ва бойликка бефарқ.

  1. Унинг келадиган вақтида бирдан чироқ ўчиб қолди. Сизнингча, воқеанинг давоми қандай кечади? У:

а) четроққа ўтиб чироқ ёнишини кутиб туришни таклиф килади;
в) қоронғида ёлғиз қолишимизни орзу қилганини айтади;
с) ҳаёлимга ҳам келтира олмайман! Балки у қоронғиликни ёқтирмас.

  1. У сизга ҳис-туйғулари ҳақида тез-тез гапириб турадими?

а) ҳар гал севги изҳор қилганида осмонда учаётгандек қанот ёза бошлайди;
в) ҳайронман, нега мен билан эртароқ танишмаган-а?!
с) унинг мақсади - истакларимни бажариш, кўз олдимда қаҳрамон бўлиб гавдаланиш.

  1. Унчалик баланд бўлмаган тепалик устида туриб, катта шаҳар ва машиналар гавжум кўчаларни кузатаяпсиз, шу вақт у нима ҳақида гапириши мумкин?

а) жим турган холда бир-биримизга термуламиз;
в) агар қанотларимиз бўлганида, бирга узоқларга учиб кетишимиз ҳақида;
с) «Қандай зерикарли ва шовқинли шаҳар-а»… Шунга ўхшаш гаплар.

  1. Севгилисига нимадир совға килиш у учун анъанага айланганми?

а) ҳуда-беҳудага пул сарфлаш унга хос эмас;
в) совғадан хиссиётларини-севишини, афзал кўради;
с) менга совғалар бериш унга одат бўлган.

  1. У бирор марта сизни эрта тонгда қуёш чиқишини кузатишга таклиф қилганми?

а) йўғ-э, бундай ишни ахмоқлар қилади!
в) қуёш чиқишини эмас-у, лекин тоққа чиқишни таклиф қилган;
с) ажойиб фикр, у билан келишиб олиш керак!



Download 229.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling