Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети қошидаги
Download 229.5 Kb.
|
услубий кулланма
Тест калити:
РЕАЛИСТ - 0-18 балл: Дўстим сиз реалист инсонни севиб қолибсиз! У ҳамма нарсани тўғри баҳолашга ҳаракат қилади. Ҳаётда жуда кўп нарсани-бутун табиат ва оламдаги бўлаётган воқеа-ҳодисаларни билгиси келади. Интуиция унинг ғашини келтиради. Воқеаларни аниқ таҳлил қила олмаган ва нотўғри хулоса чиқарганлардан нафратланади. Маслахат: унга турли тўқима воқеаларни гапириб, ички туйғуларини ўйин қилиб жиғига тегманг, уни ўзингиздан узоқлаштирасиз. Агар ўзингизни ақлли инсонлардек тутсангиз, ютасиз, сизга ишониб, сиз билан фаҳрланиб юради. ПРАГМАТИК - 19-30 балл: Сиз танлаган одамнинг прагматиклиги аниқ! Бутун дунё ва ўзи мулоқот қиладиган ҳамма одамларни у учта рангга ажратган. Ёрқин ранг-ўзи учун энг керакли инсонлар, қора ранг-унинг бахти, тинчлиги ва омадига таҳдид солувчи инсонлар, бетараф ранг-ҳаётидан ўрин ололмаганлар. Агар унга саёҳатлар ҳақида гапирсангиз, “Бусиз ҳам яшаса бўлади”, дейди бамайлихотир. Агар унга кечроқ учрашишни таклиф қилсангиз, “жудаям қоронғи, умуман одамлар йўқ жойми...” дея энсасини қотиради. У билан бир умр яшай олишингизга кўзингиз етмаса, тезроқ бир қарорга келинг. РОМАНТИК - 31-42 балл: Сизга ажойиб романтик насиб қилибди-ку! Камдан-кам учрайдиган ҳолат! Хаётда ҳамма нарса у учун ҳис-туйғуга лиммо-лим. Ёмғирли об-ҳавода яланғоёқ сайр қилишни хуш кўради, қўлингиздан ушлаб олиб, денгиз шовқини ва қушлар сайрашини соатлаб эшитиб ўтиришга ҳам тайёр. Унга ҳаётда ҳамма нарса, ҳаттоки, сиз ҳам сирли туюласиз. Шунинг учун у билан ғаройиб мавзуларда суҳбат қуринг. Қанчалар сирли бўлсангиз, шунчалар севимли ёрга айланаверасиз!!! Download 229.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling