Қиз боланинг касби унинг бахти


Download 46.5 Kb.
bet1/4
Sana14.12.2022
Hajmi46.5 Kb.
#1001200
TuriСценарий
  1   2   3   4
Bog'liq
Киз боланинг бахти тадбири


5-11-синфларда ўқиётган қиз болалар учун “Қиз боланинг касби – унинг бахти”
мавзусида давра суҳбати
СЦЕНАРИЙСИ


Кириш

Фарзанд тарбияси доимо энг муҳим масала бўлиб келган. Дунёда бирорта ҳам ота-она йўқ-ки, зурриётининг жамиятда ўз ўрнига, бирор мавқега эга бўлишни истамаган ва шу фарзанд орқали ғурурланиб юришни орзу қилмаган.


Буюк аллома Кайковуснинг “Қобуснома” асарининг олтинчи бобида “Эй фарзанд, огоҳ бўлки, ҳунарсиз киши ҳамиша фойдасиз бўлур ва ҳеч кишига наф еткурмас. Билурсанки, хори муғилон (тиканли бута) нинг тани бордир, аммо сояси йўқдур. Ҳунарсиз киши ҳам хору муғилон янглиғ на ўзига ва на ўзгага фойда берур”. Агар киши ҳар қанча олий насаб ва асл бўлса, аммо ҳунари бўлмаса, халойиқнинг иззат ва ҳурматидин ноумид бўлур. Агар кишида ҳам насаб гавҳари ва ҳам ҳунар зевари (зийнати) бўлмаса, ундан баттарроқдур. Жаҳд қилғил, агар гавҳарнинг ҳар неча ким асл бўлса, унга ғарра бўлмағил, недиким тан гавҳари ҳунар зевари била музайян бўлмаса (зийнатланмаса), у ҳеч нарсага арзимагусидир. Андоқким дебдулар: “Улуғлик ақл ва донишлик биладур, гавҳар ва насаб била бўлмас””.
Жамиятда меҳнат таълими ва касбга йўналтириш жараёнларининг ўрни катта. Чунки, бу жараёнларда ўқувчиларни бевосита тегишли меҳнат кўникмаларини эгаллаш ва уларни мустақил қўллаш босқичини ўтайдилар. Шунингдек, улар бу аснода қайси бир меҳнат йўналиши ўзига мувофиқроқ эканлиги билиб оладилар. Шунинг учун ҳам меҳнат таълими имкон қадар хилма-хил бўлиши ҳамда юқорида таъкидлагандек ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний имкониятлари, шунингдек жинсий хусусиятларига мувофиқ келиши зарур.
Оилада ёш авлодни тарбиялашда, унинг қобилият, иқтидор ва истеьдодини ривожлантиришда аёл кишининг ўрни бениҳоят катта. Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи қизларни ҳаётга тарбиялаш, уларни касб-ҳунар танлашларига имкониятларни яратиш, уларга касб-ҳунар ҳақида тушунчаларни етказиш ва ўз севган касбини танлашда ҳамда келажакда танлаган касби бахт келтиришини англашда кўмаклашиш мақсадини кўзлайди.
Қатнашувчилар

Ҳудудда давлат корхоналарида турли соҳаларда, тадбиркорлик, каштачилик, дўппидўзлик ва касаначилик, ўқитувчи, лабарант ва кутубхона фаолияти, ҳарбий қисмларда, ҳарбий бўлимларда, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, тиббиёт соҳасида, юридик соҳаларда, молия соҳасида ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар таклиф қилинади.



Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling