Қиз боланинг касби унинг бахти
-кўриниш Саҳна кўринишида
Download 46.5 Kb.
|
Киз боланинг бахти тадбири
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нигина
- Умида
- Давра суҳбатида қуйидаги муаммоли саволарга эътибор қаратиш лозим.
2-кўриниш
Саҳна кўринишида 5-11-синфда ўқиётган қиз болалар билан 10-15 дақиқалик бадиий-мусиқали чиқиш ҳамда саҳна кўриниши намойиш этилади. Мактабни битирган икки дугона маҳалланинг кўчасида учрашиб қолишади. -Салом Нигора - Салом Умида Нигина- Умида соғликларининг яхшими? Нима ишлар билан бандсан. Умида- Нима ҳам қилардим ҳозир уйда, касб-ҳунар коллежида 3 йил умримни ўтказаманми-деб мактабнинг 10-11 синфида таҳсил олдим. Инстутга ҳужжат топширдим аммо киролмадим. Ҳозир уйда. Сен нима ишлар билан бандсан? Нигина- ҳозирда ўзимизнинг маҳалламиздаги қишлоқ врачлик пунктида ҳамшира бўлиб ишламоқдаман. Мактаб писихологи Зубайда опага ҳамда касб-ҳунарга йўналтирувчи Зохиракадан миннатдорман. Уларнинг маслаҳатлари билан тумандаги касб-ҳунар коллежининг тиббиёт ҳамшираси йўналишини тамомладим. Кўриб турганингдек ҳамшира бўлиб ишлаб келмоқдаман. Умида- мен ҳам вақтида бирор касб-ҳунарни танласам бўлар экан. Ҳозирда бирор жойда ишлардим. Нигина- биргина ишлаш эмас, ҳаётда жуда асқотади. Шунинг учун халқимизда шундай нақл бор “Сўнги пушаймон ўзинга душман” Иккала қиз жўрлигида “Қиз боланинг касби – унинг бахти” 3-кўриниш “Қиз боланинг касби – унинг бахти” мавзусида давра суҳбатига таклиф қилинганлар томонидан 7-9 синфда ўқиётган қиз болаларга касблар ҳақида саволлар берилади. Соволларга жавоб беришда фаол иштирок этган ўқувчилар таклиф қилинган касб эгалари томонидан рағбатлантирилади. Давра суҳбатида қуйидаги муаммоли саволарга эътибор қаратиш лозим. Касб-ҳунар танлашда кимлар ва қандай омиллар таъсир кўрсатади? Оилада қиз болани касб-ҳунар танлашида ота-онанинг, маҳалла, қўни-қўшни, тенгдошлари ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни? Жамият эҳтиёжлари. Жамиятга барча касб-ҳунарлар керак, бироқ қайсидир касбларга талаб кўпроқ, қайсигадир эҳтиёж камроқ бўлади. У ёки бу касб-ҳунарни танлаш жараёнида унинг жамиятдаги мавқеъини билиш муҳимроқми? Касб-ҳунар танлашда лаёқат керакми? Қиз боланинг мустақил ҳаёти учун маълум бир касб-ҳунарни эгаллашда ишончли поспон ким бўлиши мумкин? Касб обрўси нима? Download 46.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling