Қиз боланинг касби унинг бахти


Давра суҳбатидан кутилаётган натижалар


Download 46.5 Kb.
bet4/4
Sana14.12.2022
Hajmi46.5 Kb.
#1001200
TuriСценарий
1   2   3   4
Bog'liq
Киз боланинг бахти тадбири

Давра суҳбатидан кутилаётган натижалар.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-11 синф ўқиётган қиз болаларни касб-ҳунар танлашларига қизиқишларини ошириш ҳамда мактабдан ташқарида касб-ҳунар танлашларида ташқи таъсир кўрсатувчи омиллар:


-маҳалла
- ота-она, қариндош ва қўни-қўшнилар;
- идеал қаҳрамон (ўзи орзу қилган қаҳрамон)
- тенгдошлари;
- оммавий ахборот воситалари;
- ҳудудий меҳнат бозори;
- яқин корхоналар;
Бу жараёнда асосий масъулият умумий ўрта таълим мактабининг писихологи ва касб-ҳунарга йўналтирувчи мутахассиси ва психологи зиммасига тушади. Улар эса ўз навбатида барча таъсир этувчи омиллар фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар, мактабда раҳбарият, синф раҳбари, дефектолог, шифокор (ҳамшира), меҳнат таълими ўқитувчиси, фан ўқитувчилари, болалар етакчиси, тўгарак раҳбарлари, кутубхона мудираси билан доимий ҳамкорликда иш олиб боришга эришилади.
49-умумтаълим мактабида таълим олаётган 5-11-синф ўқувчи қизлари ўртасида “Қиз боланинг касби-унинг бахти” мавзусида ўтказиладиган давра суҳбатининг
БАЁНИ

“__”_________ 2019 йил Сентоб МФЙ


Давра суҳбати раиси Мактаб директори Б.Ниёзов


Қатнашдилар: Мактаб директорининг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 5-11 синф ўқувчилари, уларнинг синф раҳбарлари ва ота-оналар


Таклиф этилганлар Ҳудудда давлат корхоналарида турли соҳаларда, тадбиркорлик, каштачилик, дўппидўзлик ва касаначилик, ўқитувчи, лабарант ва кутубхона фаолияти, ҳарбий қисмларда, ҳарбий бўлимларда, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, тиббиёт соҳасида, юридик соҳаларда, молия соҳасида ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар




Давра суҳбати мавзуси



  1. “Қиз боланинг касби-унинг бахти”- умумтаълим 61-мактабининг 5-11 синфида таълим олаётган ўқувчи қизларни ҳаётга тарбиялаш, уларни касб-ҳунар танлашларига имкониятларни яратиш, уларга касб-ҳунар ҳақида тушунчаларни етказиш ва ўз севган касбини танлашда ҳамда келажакда танлаган касби бахт келтиришини англашда кўмаклашиш.

Давра суҳбати ўтказилиш тартиби белгиланган намунавий сценарий асосида ўтказилади ҳамда давра суҳбати жойларда шароитларга қараб ўзгартирилиши мумкин.


Давра суҳбатида ўрганилган ва муҳокама қилинган касб танлашга оид фикр мулоҳазалар тингланиб


ҚАРОР ҚИЛАДИ



  1. 1-Умумтаълим мактабида таълим олаётган 5-11 синф ўқувчи қизлари ўртасида “Қиз боланинг касби-унинг бахти” мавзусида ўтказилган давра суҳбати кўтаринки руҳда ўтказилганлиги қайд этилсин.

  2. Давра суҳбатида билдирилган фикр мулоҳазалар:

3. Ушбу давра суҳбатида билдирилган таклифларни мактаб шароитида касбга йўналтириш борасида синов тариқасида ўрганиб чиқилсин.
Мактаб директори: Б.Ниёзов
Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling