Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Мавзу: Уруғли ўсимликлар-Spermatophyta
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
Мавзу: Уруғли ўсимликлар-Spermatophyta
Уруғ билан кўпаядиган барча ўсимликларга уруғли ўсимликлар деб аталади. Уруғ кўп хужайрали муртак ва эноспермдан ташкил топган. Муртак бошланғич илдиз, поя ва баргдан иборат. Уруғли ўсимликлар спора ҳосил қилиб кўпаювчи ўсимликлардан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади. 1. Спора билан кўпаювчи ўсимликларда гаметофит бўғини мустақил ҳаёт кечиради. Уруғли ўсимликларда эса гаметофит спорофит ҳисобига яшайди. 2. Спорали ўсимликларнинг ҳаммасида эркаклик гаметаси яъни сперматозоидлари серҳаракатчан бўлади, уруғли ўсимликларда эса спермаси серҳаракатчан эмас. 3. Спорали ўсимликларда урғланиш фақат сув ёрдамида амалга ошади. Уруғли ўсимликларда эса урғланиш кўпчилигида қуруқликда боради. 4. Спорали ўсимликларда оналик (мегаспора) мегаспорангийларда этилса, уруғли ўсимликларда оналик аъзоси уруғкуртакда этилади. Уруғкуртакнинг ҳосил бўлиши эволюция натижасида мегаспорангийнинг шакл ўзгаришидан ҳосил бўлган деб қаралади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, уруғни ҳосил бўлишига спораларнинг мегаспорангийлардан ажралмасдан гаметофитга айланишидир, яъни спорани ўраб турувчи мегаспорангийлар уруғни қоплаб турувчи қават бўлиб ҳисобланади. Очиқ уруғлиларда уруғ қуббаларда, ёпиқ уруғлиларда эса меванинг ичида этилади. 2. Уруғли ўсимликлар 2-та бўлимга бўлинади: 1. Қарағайтоифа (очиқ уруғликлар) бўлими-Pinophyta (Gimnospermae) 2. Магнолиятоифа (ёпик уруғли ёки гулли ўсимликлар) бўлими - Magnoliophyta ,Andiospermae ,Anthophyta. 3. Қарағайтоифа бўлимининг анатомо-морфологик тавсифи. Қарагайтоифалар бўлимига мансуб ўсимликларнинг уруғи «очиқ» холда, мева ичида эмаслиги билан характерланади. Булар дарахт ва буталар бўлиб, ўт ўсимликлари учрамайди. Пояси (танаси) мураккаб тузилишга эга. Камбий тараққий этган. Ўтказувчи най боғламлари – ксилема, флоема, трахеидлар, 42 баъзан трахеялар ҳам мавжуд. Барглари хар-хил: патсимон, қирқилган, йирик, баъзиларида эса майда, нинасимон тузилишига эга. Кўпчилик нинабарглилар пояси таркибида смола (елим) ва бошқа органик моддалар сақловчи найчалар бўлади. Буларда ҳам асосий ўсимлик спорофит насл, қонуний равишда гометофит билан галланиб туради. Кўпайиш аъзолари, мега ва микроспорофил баргчаларининг йиғилишидан ҳосил бўлган қуббалар ҳисобланади. Қуббалар айрим жинсли баъзиларида икки жинсли (Беннеттитларда). Айрим жинсли қуббалардаги микроспорофил баргчаларда микроспоралар этилиб, у ўсиб, чангга айланади. Мазмун жиҳатдан эркак гаметофит ҳислобланувчи чанг тузилиши бўйича икки қаватдан: экзина ва интинадан иборат. Чанг таркибида протоаллиал, антередиал хужайралар ва ҳавода учиб юришга ёрдам берадиган ҳаво пуфакчалари шаклланган. Урғочи гаметофит, бу урғочи қуббалардаги мегоспорофил баргчаларда жойлашган уруғ куртаклардан иборат. Уруғ куртак эндосперм ва архегонийдан ташкил топган. Унинг ташқи томони интегумент ва ички нутселлус қатламларидан тузилган. Уруғ куртак оталангандан сўнг мегоспорофилларда очиқ ҳолда уруғ ҳосил бўлади. Қуббалар шакли жиҳатдан тухумсимон бўлиб, эркак қуббалари кичикроқ, урғочи қуббалари йирикроқ бўлади. Буларда жинсий кўпайиш жараёнида чангдан чанг найчасини ўсиб чиқиши, бу муҳим эволюцион ривожланган белги ҳисобланади. 4. Келиб чиқиши. Очик уруғлилар Палеозой эрасида дастлабки йирик баргли папоротниклардан пайдо бўлган деб қаралади. Буларда баргларининг йириклигидан ташқари, содда вакилларида ҳаракатчан спермотозоидларнинг бўлиши ҳам уларни папоротниклардан келиб чиққанлигини кўрсатади. Улар Мезозой эрасида энг Юксак даражада тараққий этган. Мезозой эраси охири- бўр давридан бошлаб жуда кўп очиқ уруғлиларнинг йирик баргли вакиллари: уруғли папоротниклар, беннеттитлар, саговникларнинг маълум бир қисми йўқолиб кетган. Шимолий ярим шарда совуққа чидамли нинабаргли вакиллари ва тропик минтақаларда баъзи бир йирик баргли вакиллари сақланиб қолган. Йирик барглиларидан Гинкго (Ginkgo biloba) ҳозирги вақтда Хитой ҳудудларида учрайди. Беннеттитлар ва уруғли папоротникларнинг йўқолиши билан, улар ўрнига гулли ўсимликлар пайдо бўлган. Ҳозирда 800 га яқин турни бирлаштирувчи бу бўлимни бизгача этиб келган вакиллари деярли нинабаргли ўсимликлар ҳисобланади. Улар совуққа чидамли бўлиб, ҳар иккала ярим шарнинг шимолий қисмида кенг тарқалган. Саговниклар эса Америка, Африка, Жанубий-Шарқий Осиёнинг тропик ҳудудларидагина тарқалган. 5. Аҳамияти: Очик уруғли ўсимликлар ҳозирги вақтда ҳам табиатнинг муҳим бир қисми бўлиб, улар бепаён ўрмонзорларни ҳосил қилади. Улар қарагай, қорақарагай, арчалар ҳисобланади. Бу ўсимликлар ўзининг турли ҳусусиятлари (қурилиш материали, турли-хил елимлар, эфир мойлари, дори- дармон, ҳайвонлар учун озуқа ва бошқалар) билан муҳим аҳамиятга эга. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling