Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


антеридий (юнон. антерос - гулловчи) деб аталади.  Ядро даврларининг алмашиниши


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

антеридий (юнон. антерос - гулловчи) деб аталади. 
Ядро даврларининг алмашиниши. Жинсий кўпаядиган ҳар бир 
ўсимликнинг ҳаётида ядро даврлари: гаплоид ва диплоид даврлари 
галланади, яъни ҳужайранинг қўшилиши копуляция этилиши натижасида 
хромосомаларнинг сони икки марта ортганини кўрамиз. Жинсий кўпайиш 
вақтида ядро ичидаги хромосомалар бир бири билан қўшилмайди, аксинча 
хромосомалар сони икки баробар кўп (2 n) бўлади, бундай ядро диплоид ядро 
дейилади. Аксинча, хромосомаларнинг сони икки баробар кам (n) бўлган 
гамета ядролари гаплоид деб аталади. 
Наслларнинг галланиши. Кўпинча тубан ва барча юксак ўсимликларда 
ядро даврларининг (гаплоид ва диплоид) алмашиниши жуда ҳам мураккаб 
бўлган наслларнинг алмашиниши жуда ҳам мураккаб бўлган наслларнинг 
алмашиниши (гаплобионд ва диплобионд) билан боғлиқ. Бунда бир насл 
ривожланиши устун бўлиб, иккинчиси эса морфологик тузилиши ва 
хромосомаларнинг миқдори жаҳатидан ҳам, яшаш жиҳатидан ҳам камроқ 
такомиллашган бўлади. 
Наслларнинг галланиши организмнинг яшаш даврида икки хил насл пайдо 
бўлиши, яъни жинссиз ва жинсий кўпайиш билан боғланган. Жинссиз насл 
спорофит ва жинсий насл эса гаметофит деб аталади. Бу жараён билан 
ўрмонларда ўсувчи папоротник (қирққулоқ) мисолида танишамиз. 
Гулли ўсимликларнинг кўпайиши. 
Гул 
Гул тўғрисида умумий тушунча. Гул ёпиқ уруғли ёки гулли 
ўсимликларнинг репродуктив (лот. Ре - янгидан продукцио - ҳосил қилиш) 
органи ҳисобланади. Гулли ёки ёпиқ уруғли ўсимликлар мезозой эрасининг 
бўр даврининг ўрталарида, Осиё қитъасининг жанубий шарқий қисмида 
жойлашган Ангара ерида пайдо бўлган ва жуда тезлик билан Ер юзининг 
ҳамма қитъаларида тарқалган. Бу нинабаргли (очиқуруғли) ўсимликларни 
борган сари ер юзидан сиқиб чиқариб, ҳукмрон бўлиб олган. 
Ёпиқ уруғли ўсимликлар бошқа ўсимликларда мураккаб тузилган генератив 
(лот. Генераре - ҳосил бўлиш, яратилиш) органлари билан фарқ қилади. Ёпиқ 
уруғли ўсимликлар мевали барглари (мегоспорофиллари)нинг четлари бир 
бири билан қўшилиб, бир ёк и бир неча тугунча ҳосил қилади. Шу тугунча 
ичида битта ёки бир нечта уруғкуртаклар (мегоспорангийлар) бўлади. 


15 
Тугунча уруғкуртакни қуришидан ва ҳар хил омиллар таъсиридан сақлаб 
қолиш учун хизмат қилади.
Уруғланишдан кейин шаклланган ўзгарган уруғчи ва тугунчадан мева
уруғкуртакдан эса уруғ ҳосил бўлади. Бундай орган фақат ёпиқ уруғли 
ўсимликларга хосдир. 
Гул шакли ўзгарган метаморфозлашган, қисқарган новда бўлиб, одатда 
новданинг апикал (ўқ учида) ва ён новда ҳамда шохчаларнинг меристема 
ҳужайраларидан юзага келади. Гул ихтисослашган генератив орган 
ҳисобланади. Гулда жинсий жараён спорогенез ва гаметогенез содир бўлади. 
Гул ўқи (қисқарган новда) ёки гул ўрни торус (лот. Торус - жой, ўрин) деб 
аталади. Гул ўрни бирмунча ясси (пион, айиқтовон, малина хўжағат ва 
бошқаларда), конуссимон (наъматакда), ботиқ (олхўри, олчада) бўлади. Гул 
ўрнида гулнинг ҳамма қисмлари: гулкоса, гултожи, чангчи, уруғчилар 
ўрнашади. Гул ўрни тагида гулни ушлаб турувчи гул банди ёки даста бўлади. 
Агар гул банди тараққий этмасдан қолса, ундай гул бандсиз гул ёки ўтроқ гул 
деб аталади. 
Косача билан гултожларнинг иккаласи биргаликда гул қўрғонини ташкил 
этади. Гул қўрғонининг бўлиши ёки бўлмаслиги ва унинг тузилишига қараб 
гул тўрт хил бўлади. 
1. Агар гулқўрғон бир хил оддий косачасимон ёки тожсимон бўлиб, гул 
ўрнида навбатлашиб жойлашса (магнолия, купальница, лилияда) гомохламид 
гул деб аталади. 
2. Гулқўрғони мураккаб (қўшалоқ) косача билан тожга ажралган (чиннигул, 
нут, ўрик, олма ва бошқаларда) бўлса, гетерохламид гул деб аталади. 
3. Гулқўрғони бир қатор ва фақат косачасимон (газанда, қайрағоч, 
олабўтада) бўлса гаплохламид гул деб аталади. 
4. Гулқўрғони бўлмаган ва фақат спорофиллар (андроцей чангчилар, 
геницей уруғчилар) дан юзага келган гуллар ахламид ёки очиқ (қоплағичсиз) 
гуллар деб аталади. 
Гулнинг келиб чиқиши тўғрисидаги масала кўпинча олимларни қизиқтиради. 
Бу соҳада кенг тарқалган учта назария бор. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling