16
Арбер ва Паркин беннетитларнинг гул тузилишини ўрганиб содда ва йирик
икки жинсли стробилларни проинтостробил деб айтадилар ва стробиляр ёки
эуанций (юнон. эу
- асл, антос - гул) деган назарияни ишлаб чиқдилар. Бу
назарияни кўпчилик олимлар қўллаб қувватладилар. Проантостробилнинг
ўқи (гул ўрни) да узун узун бўлган сони ноаниқ, бир бирига бирикмаган бир
талай микроспорофиллар ва мегаспорофиллар жойлашган.
Телом назариясининг асочиси немис ботаниги Циммерман ҳисобланади.
Телом
назариясига биноан, юксак даражали ўсимликларнинг ҳамма
органлари дихотомик шохланган теломдан пайдо бўлади деган фаразлар ҳали
бор. Эволюция давомида теломлар бир текисликда бир бири билан қўшилиб,
стериль (лот стерилис - наслсиз, мевасиз) ва
фертиль (фертилис - серҳосил,
унумдор) синтеломларга айланган. Кейинчалик стериль синтеломлар
дифференцияланиб барг ва новда ўқига,
фертильсиз теломлар эса
спорофилларга айланган.
Do'stlaringiz bilan baham: