Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Гинецей Гинецейнинг умумий таърифи
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Энтомофилия
Гинецей
Гинецейнинг умумий таърифи. Гулдаги бир ёки бир неча уруғчи барглар (мегаспорофиллар) нинг йиғиндиси бир ёки бир неча гинецей (гине - аёл, уруғчи)ни ҳосил қилади. Уруғчибарг келиб чиқиши жиҳатидан барг билан боғлиқ. Лекин морфологик тузилиши ва фаолияти жиҳатидан вегетатив баргдан кескин фарқ қилиб, кўпроқ мегаспорофилл баргларига ўхшайди. Чангланиш. Чангнинг уруғчи тумшуғига бориб тушишига чангланиш деб аталади. Чангланиш бир неча хил: ўз ўзидан чангланиш ёки автогамия (юнон. авто - ўзи, гамето - қўшилиш) ва четдан чангланиш ёки аллогамия (юнон. аллос - бошқача) бўлади. Агар бир гулдаги чангчи, ўша гулдаги уруғчини чанглантирса ўз ўзидан чангланиш содир бўлади. Ўз ўзидан чангланиш вақтида кўпинча уруғ ҳосил бўлмайди ёки у пуч бўлиб қолади. Бир гулни шу тур ёки навга оид бошқа ўсимлик гулининг чанги билан чангланишига четдан чангланиш ёки ксеногамия (юнон. ксенос - бошқа) деб аталади. Ксеногамия биологик жиҳатдан ўсимликлар учун қулайдир. Бундай чангланиш ирсий хоссаларнинг мустаҳкамланишига олиб келади ва турни яшаш шароитига яхшироқ мослашади. Шунинг учун ҳам ўсимликлар гулининг тузилиши ва экологиясида четдан чангланишни таъминлайдиган кўпдан кўп хусусиятлар борлигини кўрамиз. Ҳашаротлар воситаси билан чангланишга Энтомофилия (юнон. энтомос - ҳашарот; филио - ўсимлик), қушлар ёрдамида чангланишга орнитофилия (юнон. орнитос - қуш), сув ёрдамида чангланишга гидрофилия (юнон. гидро - сув) ва ниҳоят шамол воситасида чангланишга анимофилия (юнон. анемос - шамол) деб аталади. Уруғланиш ва уруғнинг ривожланиши Чанг найчасининг ҳосил бўлиши. Чанг уруғчининг тумшуқчасига тушгандан сўнг маълум вақт (15 - 45 мин., бир неча соат ёки бир неча ҳафта) ўтгандан кейин бўртиб ўсади ва унинг сифоноген (вегетатив) ҳужайрасида ҳосил бўлган чанг найчаси апертур орқали чиқиб устунча тўқимаси бўйлаб ўсиб тугунча томон йўналади. Шундан сўнг энг ҳаётчан ва кучли найча уруғ йўли (микропиле) га биринчи бўлиб етиб келади ва шу орқали уруғмуртакка ўтади. Бу ҳодисага парогамия деб аталади. Баъзан чанг найчаси халаза орқали тўғридан - тўғри уруғмуртак ёки эмбрион халтасига ўтади бунга халазагамия деб аталади. Халазагамияни биринчи марта 1894 йили Трейбом деган олим Австралия қитъасида ўсадиган, қадимдан сақланиб қолган каузарин деган ўсимликда, кейинчалик С. Н. Навашин эса оқ қайинда аниқлаган. Сперма ҳужайраларидан биттаси тухумҳужайра ядросига, 19 иккинчиси эмбрион халтасининг иккиламчи ядросига қараб йўналади ва у билан қўшилади. Натижада ёпиқуруғли ўсимликлар учун энг муҳим хусусиятлардан бири қўшалоқ уруғланиш содир бўлади. Қўшалоқ уруғланишни 1898 йили рус ботаниги С. Г. Навашин пиёздошлар оиласига мансуб Lilium martana ва Fritillaria tenella деган ўсимликларда аниқлаган. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling