Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Фитоценотик тавсиф бериш. 
Муайян бир ассоциацияни, ёки унинг таркибига кирувчи турларни чуқурроқ 
ўрганиш учун фитоценотик тавсиф берилади. 
Аммо фитоценотик тавсиф беришдан олдин умумий геоботаник тавсиф 
берилиши шарт. Бунда қуйидагиларга асосий эътибор берилади: 
1. 
Ҳудуднинг географик жойлашуви 
2. 
Энг асосий ориентирлар, улардан қандай ҳолатда жойлашганлиги 
3. 
Денгиз сатҳидан баландлиги 
4. 
Тупроғи ҳақида маълумот (зарур ҳолларда намуна олиб, кейин 
текшириш мумкин) 
5. 
Қайси экспозицияда (қиялик қайси томонга) 
6. 
Бошқа экологик омиллар (намлик, ёруғлик, иқлим, шамол ва ҳоказо)
7. 
Флористик таркиб (ўсимлик турлари), доминант турлар 
8. 
Ҳар бир турнинг миқдорий кўрсаткичлари 
9. 
Ҳар бир турнинг ҳаётий формалари (дарахт, бута, ярим бута, ўт: бир 
йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик) 
10. Ҳар бир ўсимликнинг ҳаётий ҳолати (нормал, касал, синган, қуриган ва 
ҳоказо) 
11. Ҳар бир турнинг фенологик ҳолати (вегетация, бутанизация, гуллаш, 
мевалаш, пишиш, тўкилиш) 
12. GPS да кўрсатиладиган барча асосий координаталар 
13. Доминантлик методи орқали иш бораётган бўлса, ассоциацияга ном 
бериш. 
Фитоценотик тавсиф бериш учун эса асосан қуйидагиларга эътибор 
берилади: 
1. 
Муайян турнинг асосий ценопопуляциялари белгилаб олинади 
2. 
Унинг барча координаталари, денгиз сатҳидан баландлиги, GPS 
навигатор орқали аниқланади. 
3. 
Барча экологик муҳит шароитлари ва омиллари белгиланади 


21 
4. 
Ўрганилаётган турнинг ҳар хил ёшга кирган турлари алоҳида санаб 
чиқилади (майса ҳолатидаги, ювенил, имматур, етук вегетатив, генератив ва 
сенил ҳолатидаги турлар) 
5. 
Уларнинг ўзаро нисбати, ўзаро муносабати ўрганилади. Ёш ҳолатини 
кўрсатувчи диаграммалар тузилади. 
6. 
Ҳар бир ёшдаги тупларнинг фенологик ҳолати ва ҳаётий ҳолати, 
яшовчанлиги каби кўрсаткичлар махсус шкалалар орқали аниқланади 
7. 
Туплар зичлиги, яшовчанлиги, рақобатбардошлиги ва бошқа 
параметрлар орқали ҳар бир тур учун унинг индивидуал ва фитоценотик 
оптимуми аниқланади. 
8. 
Ҳар бир тур учун энг асосий абиотик ёки биотик омил атрофида унинг 
ординация ҳолати белгиланади ва экологик оптимум аниқланади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling