Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сифонокладаль
- Қизил сувўтлар бўлими - Rhodophyta
Пластинкасимон талломли ҳужайралар энига ва узунасига бўлиниб
ўсади. 8. Сифонли тузилишда вегетатив таллом ҳужайраларга бўлинмай, гўё бир гигант ҳужайрадек кўп ядроли бўлади. Масалан, вошерия. 9. Сифонокладаль тузилишда вегетатив таллом кўп ядроли, ипсимон ёки бошқа шаклда бўлади. КЎК ЯШИЛ СУВЎТЛАР БЎЛИМИ - CUANOPHYTA Мазкур бўлимга бир ҳужайрали, колонияли, шакли ипсимон тузилишга эга сувўтлар киради. Уларнинг ҳужайраси таркибида хлорофилл “а”, каротиноидлар ва кўк ранг берувчи пигментлар тире фикоциан, аллофициан ҳамда қизил ранг берувчи фикоэритрин пигментлари бўлади. Бу пигментларнинг ўзаро қўшилиш нисбатига қараб кўк ёки яшил рангда бўлади. Кўк - яшил сувўтларда жинсий жараён кузатилмайди. Бир ҳужайрали колониал формаларда кўпайиш ҳужайраларнинг тенг бўлакларга бўлиниши билан боради, баъзи турларининг ҳужайраси эндоспора ёки экзоспора ҳосил қилиш йўли билан кўпаяди. Кўпчилик ипсимон формалари гормогонлар ҳосил қилиш, яъни ипларнинг алоҳида бўлакларга бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бу гормогонлар бирмунча вақт ҳаракатланади, кейин ўсиб янги индивидга айланади. Ипсимон кўк-яшил сувўтлари акинетспора ҳосил қилади. Кўк-яшил сувўтлар учта синфга: хроококксимонлар (chroococcophyceae), хамесифонсимонлар (Chamaesiphonophyceae) ва гормогонсимонлар (Hormogoniophyceae)га бўлинади. Қизил сувўтлар бўлими - Rhodophyta Қизил сувўтларнинг хроматофори таркибида хлорофилл “а” ва “d” ҳамда каратиноидлардан каротин, зеаксантин, антераксантин, криптоксантин, лютеин, неоксантин каби пигментлар бўлади. Юқорида келтирилганлардан ташқари хроматофор таркибида яна сувда эрийдиган қизил ранг берувчи - фикоэритрин ва кўк ранг берувчи - фикоциан ҳамда аллофикациан пигментлари ҳам учрайди. Бу пигментларнинг нисбатларига боғлиқ ҳолда қизил сувўтларнинг ранги қизил, пушти ва бинафша рангда бўлади. Қизил сувўтларнинг талломи тузилиши жиҳатидан жуда ҳам оддий: бир ҳужайрали коккоид ризоидлари ёрдамида субстратга бириккан ва шохланган ипсимон вакиллари ҳам учрайди. Бундан ташқари, талломи, асосан ипсимон, бир, икки ёки кўп қатор ҳужайралардан тузилган ёки шохланган бўлиб, ипсимон талломнинг учидаги ҳужайраларнинг бўлиниши ҳисобига ўсади. Талломи пластинкасимон паренхиматик ҳужайраларнинг кўндалангига ва энига бўлиниши ҳисобига ўсади. Жинссиз кўпайиши спорангийда биттадан яланғоч ҳужайра тире моноспора ёки тўрттадан тетроспора ҳосил қилиш билан боради. Моноспора тубан, тетроспора эса юксак тузилган бўлиб, диплоидли спорофитда ҳосил бўлади. Моно ва тетроспоралар етилгандан сўнг сувга тушади, субетратга ёпишиб ўсади, янги индивидга айланади. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling