24
Жинсий кўпайиш оогамия.
Қизил
сувўтлар
бўлими
икки
синфга:
бангиясимонлар
ва
флоридиясимонларга бўлинади.
Яшил сувўтлар бўлими - Chlorophyta
Яшил сувўтлар бўлимининг ҳужайра хроматофори таркибида хлорофилл “а”
ва “в” бошқа каротиноид (А-В - каротинлютеин, неоксантин, виолаксанин,
зеапсантин, антеробсантин)ларга нисбатан кўп бўлади.
Шунинг учун
уларнинг ранги тиниқ яшил рангда бўлади. Хлоропластлари икки қават
мембрана пўст билан қопланган, эндоплазматик тўр бўлмайди. Ламеллелари
2 - 6та ёки жуда кўп бўлиб, тилакоидлар билан туташиб кетган. Ассимиляция
маҳсулоти - крахмал хлоропласт ичидаги строма ва пиреноид атрофида
тўпланади. Қизил кўзчаси хлоропласт ичида жойлашган бўлиб, хивчин
аппарати билан уланиб кетган. Хивчинлари иккита, тўртта ва баъзан кўп, бир
хил
узунликда ва тузилишда, силлиқ ёки жуда юпқа тукчалар
мастигонемалар билан қопланган. Кўпчилик сувўтларнинг ҳужайрасида
цитоплазма мембранаси целлюлозали пўст билан ўралган. Кўпайиши
вегетатив, жинссиз ва жинсий йўл билан боради. Жинсий кўпайишнинг
тараққиёт циклида (гаплоид, диплоид, изоморф ва гетероморф) генерациялар
кузатилади.
Кўпчилик систематиклар яшил сувўтларни уч синфга бўлиб ўрганадилар.
Чин яшил сувўтлар ёки тенг хивчинлилар синфи - Chlorophyceae,
Isocantae. Уларнинг энг характерли белгилари жинсий кўпайган вақтда икки,
тўрт ва баъзан кўп хивчинли изокант ёки изоморф зооспоралар ҳосил қилади.
Жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия, оогамия. Бу
синф вакилларида
таллом морфологик жиҳатдан дифференцияланган,
талломнинг хусусиятига
кўра улар системага солинади.
Маташувчисимонлар - Conjugatophyceae. Бу синфнинг характерли белгиси
уларда хивчинли стадиялар, жинссиз кўпайиш бўлмайди. Жинсий кўпайиш
конъюгация.
Do'stlaringiz bilan baham: