Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
ЮКСАК ЎСИМЛИКЛАР Мавзу: Юксак ўсимликларнинг умумий тавсифи. Режа: 1. Юксак ўсимликларнинг тарқалиши ва экологияси 2. Юксак ўсимликларнинг муҳим белгилари. 3. Юксак ўсимликларнинг бўлимлари. 4. Юксак ўсимликларнинг келиб чиқиши. 1. Ер шарининг умумий майдони 510 млн. км 2 бўлса, шундан 149 млн. км 2 қуруқлик, 361 млн. км 2 сув муҳитига тўғри келади. Сув ва қуруқликда ҳайвонларнинг 1,5 млн. дан, ўсимликларнинг эса 500 мингдан ортиқ турлари тарқалган. Шулардан 200 мингги тубан ўсимликлар, 300 мингги юксак ўсимликлардир. Демак, юксак ўсимликлар турлар сонининг кўплиги билан бирга, уларни турли хил географик ва экологик муҳитларда энг иссиқ, сернам тропик ҳудудлардан бошлаб иқлими совуқ бўлган жойларда ҳам учратиш мумкин. Булардан ташқари текисликдан тортиб то тоғ ва яйлов минтақаларигача тарқалган. Юксак ўсимликлар асосан қуруқликда яшашга мослашган. Уларнинг айрим турлари сув муҳитида ҳам яшайди. 2.Юксак ўсимликлар қуруқликка мослашар экан, тубан ўсимликлардан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади: 1. Танасининг поя, барг ва илдизга ажралганлиги. Аммо, булар ичида энг содда вакилларида (йўсинсимонларда) илдиз ўрнида-ризоидлар, танаси поя, баргга ажралмаган, «таллом» тузилишидаги вакиллари хам учрайди. 2. Юксак ўсимликларда сув ва ҳаво алмашинишини (транспирация ва фотосинтез) бошкарувчи барг оғизчаларининг бўлиши , ўтказувчи тўқималар, трахеидлар, трахея, ксилема, флоэма ва йўлдош хужайраларнинг 27 бўлиши. Кейинчалик механик тўқималарнинг ривожланиши. Морфологик тузилиши жиҳатидан эса турли хил мосламалар вужудга келган. 3. Буларда жинсий кўпайиш аъзоларнинг кўп хужайрали тузилганлигидир. 4. Жинсий кўпайиш азолари: эркаклиги-антеридий, урғочилиги- архегонийдан иборат. 5. Юксак ўсимликлар ҳаётий жараёнида доимо насллар галланиши-жинсий насл гаметофитни, жинссиз насл–спорофит билан алмашиниши кузатилади. Юксак ўсимликлардан фақат йўсинтоифаларда гаметофит насл устунлик қилса, қолганларида эса спорофит насл устунлик қилади. Гаметофит-жинсий насл бўлиб, унда антеридий ва архегоний етилади. Улар гаметаларининг қўшилиши натижасида жинсий кўпайиш амалга ошади. Гаметофит бир уйли айрим жинсли ёки икки уйли, бир жинсли бўлиши мумкин. Спорофит насл- жинссиз насл бўлиб, унда споралар етилади. Споралар спорангийларда ҳосил бўлади. Споралар ҳосил бўлишида спорангийлар ичида редукцион бўлиниш ёки мейоз натижасида споралар гаплоид тўпламга эга бўлган хромосомаларни ҳосил қилади. 6. Юксак ўсимликларда зиготанинг кейинги тараққиётида муртак (эмбрион)нинг ҳосил бўлиши ва унинг ривожланиши давомида спорофит ҳосил бўлиши кузатилади. 7. Юксак ўсимликлардан очиқ уруғли ва ёпиқ уруғли (гули ўсимликлар) ўсимликларда спора ўрнида уруғ ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам уларни «уруғли ўсимликлар» деб аталади. 3. Юксак ўсимликларнинг бўлимларга бўлиниши. 1. Риниятоифа –Rhyniophyta 2. Зоостериофиттоифа – Zoosterophyta 3. Йўсинтоифа – Bryophyta 4. Плаунтоифа – Lycopodiophyta 5. Псилоттоифа - Psilotophyta 6. Қирқбўғимтоифа – Eqvisetophyta 7. Қирққулоқтоифа - Polypodiophyta 8. Карағайтоифа ёки Очик уруғлилар – Pinophyta 9. Магнолиятоифа ёки гулли ўсимликлар – Magnoliophyta, Anthophyta. 4. Юксак ўсимликларнинг келиб чикиши. Юксак усимликлар келиб чиқиши бўйича яшил сувўтларнинг энг қадимгиларидан ҳисобланади, Уларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши икки ҳил йўналишда, гаметофит ва спорофит насл устунлигида бўлади. Уларни дастлабки аждодлари тубан ўсимликлар ҳисобланади. Кўпчилик олимлар, қадимги (протерозой эрасидаги) яшил сувўтлари уларни дастлабки аждодлари деб ҳисоблашади. Бунга сабаб шуки, қадимги протерозой эрасида яшаб сўнг йўқолиб кетган яшил сувўтларда 2 хивчинли сперматозоидларнинг бўлиши аниқланган. Шунингдек уларда хлорофилл, хлоропластлар ва бошқа пигментларнинг бўлишидир. Баъзи олимлар Юксак ўсимликларнинг қадимги аждодлари деб ҳозирда бир мунча тараққий этган қўнғир сувўтларини ҳам келтириб ўтади, лекин уни тасдиқловчи, далиллар ҳозирча етарли эмас. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling