25
Сариқ - яшил ёки ҳар хил хивчинли сувўтлар бўлими -
XANTHOPHYTA, HETEROCANTAE
Бу бўлим вакиллари ҳар хил шароитда кенг тарқалган бўлиб, чучук сув
ҳавзаларида кўпроқ учрайди. Улар яшил сувўтларига жуда ўхшаш.
Вегетатив кўпайиши ҳужайранинг тенг иккига бўлиниши воситасида боради.
Жинссиз кўпайиши зооспоралар ёки аплоноспоралар ҳосил қилиш йўли
билан содир бўлади. Жинсий кўпайиши аён, баъзи вакилларида изо тире ёки
оогамия. Ноқулай шароитда циста ҳосил қилади.
Бу
бўлим
қуйидаги
синфларга
бўлинади:
ксантомонадсимонлар
(Xanthomonadophyceae),
ксантоподсимонлар
(Xanthopodophyceae),
ксантококксимонлар
(Xanthococcophyceae),
ксантотрихсимонлар
(Xanthotrichophyceae) ва ксантосифонсимонлар (Xanthosiphonophyceae).
Диатом сувўтлар бўлими - DIATOMEAE, BACILLARIOPHYTA
Диатом сувўтлар тубан ўсимликлар орасида катта бўлимни
ташкил этиб,
10 000дан ортиқ турни ўз ичига олган. Улар бир ҳужайрали ёш колонияли
микроскопик организмлар бўлиб, ҳарорати ва кимёвий таркиби ҳар хил
бўлган
денгиз ва океан сувларида, шунингдек,
чучук сувлардабентос ва
планктон ҳолда хаёт кечиради. Баъзи вакиллари зах ерларда, илиқ
сувли
булоқларда, қор устида ҳамда поляр кенгликдаги музликлар устида кенг
тарқалган. Ф. Нансен Шимолий арктика
музликлари орасида диатом
сувўтлар тўпланиб, қўнғир доғлар ҳосил қилганини ва музни эритганини
кузатган.
Диатом сувўтлар ҳужайрасининг қиёфасига ва табақа шаклига қараб,
центрикссимонлар ёки шуъласимонлар (Centrophyceae) ва патсимонлар
(Pennatophyceae) синфига бўлинади.
Центрикссимонлар синфи вакилларида ҳужайра радиал (шуъласимон)
тузилишда бўлиб, кўп симметрия ўтказиш мумкин.
Патсимонлар синфи
вакиллари ҳужайрасидан фақат иккита симметрия ўтказиши мумкин.
Диатом сувўтлар сувсиз шароитда яшаш фаолиятини узоқ вақт сақлаб
қолади. Уларнинг бу хусусияти, ҳужайра протоплазмаси муҳитнинг ноқулай
шароитини анабиоз ҳолатда ўтказишга мослашганлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: