Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Мевалар Меваларнинг умумий таърифи
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
Мевалар
Меваларнинг умумий таърифи. Мева ёпиқуруғли ўсимликларнинг энг асосий ҳосил органларидан бири ҳисобланади. Мева уруғланишдан кейин, гулда рўй берадиган ўзгаришлардан сўнг пайдо бўлади. Мевалар уруғнинг етилишига, ҳимоя қилинишига, тарқалишига хизмат қилади. Уларнинг тузилиши ва морфологик кўриниши жуда хилма хилдир. Фақат уруғчи (гинецей) дан ҳосил бўлган мева ҳақиқий мева деб аталади. Бир неча уруғчидан ҳосил бўлган мева (масалан, малина, маймунжон, айиқтовонгулдошлар ва бошқалар) тўп мева ёки мураккаб мева деб аталади. Аммо, кўпинча мева уруғланиш содир бўлгандан кейин тугунчадан, баъзан гулнинг бошқа қисмлари (гулкоса, гул ўрни ва гулбанди)нинг шу тугунча билан қўшилишидан ҳосил бўлади. Бундай меваларга сохта мева деб аталади. ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ. Ўсимликлар қопламини классификациялаш. Геоботаника ботаника фанининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. У айниқса кейинги йилларда шиддат билан ривожланмоқда. Геоботаника ўсимликлар қопламини, унинг таркибига кирувчи ўсимлик жамоаларини, уларнинг келиб чиқиши (генезиси) ва шаклланиш қонуниятларини ҳамда ана шу жамоаларда бораётган экологик популяцион ва фитоценотик жараёнларни ўрганади. Ушбу фаннинг яна бир муҳим вазифаларидан бири ўсимликлар қопламини классификация қилишдир, яъни унинг продромусини яратишдир. Продромусни шакллантириш учун энг асосий синтаксономик бирликлардан фойдаланилади. Хозирга келиб ўсимликлар қопламини классификация қилишнинг ўнга яқин методлари мавжуд. Аммо уларнинг ҳаммасини иккита катта гуруҳларга бирлаштириш мумкин: 1. Доминантлик методи 2. Эколого флористик метод Собиқ Иттифоқ республика олимлари асосан биринчи метод билан ишлаганлар ва ҳозиргача ҳам кўпчилик айнан шу методдан фойдаланадилар. Аммо чет эл олимлари, айниқса Европа олимлари бу методдан умуман фойдаланмайдилар. Уларнинг фикрига кўра, ушбу метод жуда ҳам сунъий натижаларга олиб келади. Доминантлик методининг асосий моҳияти шундаки, ўрганилаётган ҳудудда геоботаник тавсиф берилаётган пайтда эдификатор ва доминант турларга асосий эътибор қаратилади, яъни ўсимликлар қопламида ҳукмронлик қилаётган асосий турлар аниқланади ва уларнинг номларига асосан ўсимликлар жамоаси (ассоциация) га ном берилади. Бир қанча бирга ўсаётган 20 турлар ҳам кўрсатилади. Ҳудуднинг экологик ва географик тавсифига ҳам эътибор берилади. Ассоциация аниқлангандан кейин доминантлари умумий бўлган ассоциациялар формацияга (йирикроқ синтаксонга) бириктирилади. Иккинчи, яъни эколого флористик метод билан классификация қилинганда ҳам энг асосий синтаксон ассоциация бўлиб қолаверади. Аммо ассоциацияни аниқлаш жуда мураккаб таҳлилий жараёнлар орқали амалга оширилади. Бунинг учун тадқиқотчи жуда кучли флорист бўлиши керак. Ана шу ҳудуддаги барча (!) турлар тўлиқ аниқланиши шарт. Жуда кўп жадвалларга солиш ва махсус дастурлардан фойдаланиш натижасида ассоциацияга ном берилади. Бунда унинг номини аниқлаш учун доминант турлар эмас, балки ана шу муҳит учун характерли бўлган турларнинг номларидан фойдаланилади. Яъни, иккинчи метод орқали аниқланган ассоциация номи тилга олиниши билан, унинг экологик шароити ҳам кўз олдига келади. Аммо иккинчи методнинг мураккаблиги ва юксак квалификация талаб қилиниши муносабати билан кўпчилик ҳалигача доминантлик (физиономик) методдан фойдаланиб келишмоқда. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling