Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Мавзу: Раънокабилар аждодчаси - Rosidае


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Мавзу: Раънокабилар аждодчаси - Rosidае 
Бу аждодча икки паллалилар аждодидаги энг катта аждодча 
ҳисобланади. Шу билан бирга, бир мунча қадимги ва ривожланган турларни 
ўз ичига олади. Ҳаётий шакли дарахтдан тортиб то ўт ўсимликларгача. Улар 
ер юзининг деярли ҳамма жойларида тарқалган. Гуллари икки жинсли
баъзан айрим жинсли. Тугунчаси устки, остки ва ўрта. Ҳозирги вақтда А. Л. 
Тахтаджян (1987) системаси бўйича бу аждодча 39 та қабилани ўз ичига 
олади. Шулардан айримларига тўхтаб ўтамиз.
1.Раънонамолар қабиласи – Rosales.
Бу қабила 3та оилани ( Rosасеае,Chrysobalanасеае, Neuradacae) ўз ичига 
олади. 
1. Раъногулдошлар оиласи - Rоsасеае
Бу оилага 120та туркум ва 2000 дан ортиқ тур киради. Улар дарахт, 
бута, чала бута, кўп йиллик, баъзан бир йиллик ўсимликлар бўлиб, Айниқса 
шимолий ярим шарда кенг тарқалган барглари пояда кетма-кет жойлашган 
оддий ёки мураккаб бўлиб, кўпинча ён, баргларга эга. Гуллари актиноморф, 
икки жинсли, якка, баъзан тупгулларни ҳосил қилади. Гулқурғони мураккаб, 
5 лик типида бўлади, эркин ёки маълум даражада қўшилган. Чангчилари 
кўпинча кўп сонли. Уруғчиси 1,5 ёки бир неча мевабарчанинг қушилишидан 
ҳосил бўлган. Меваси ҳар ҳил типда бўлади.
Раъногулдошлар оиласи гул ва меваларининг тузилиши жиҳатидан 6 та 
кичик оилачага бўлинади. Шулардан 4 тасига тўхталиб ўтамиз.
А) Тубулғудошчалар – Spireoidеае
Оилача вакиллари бута ўсимликлардир. Барглари оддий ёки мураккаб, 
гуллари майда сочоқ ёки қалқонсимон тўпгулга йиғилган. 
Гулининг формуласи: *♀♂ Са
5
Со
5
А~ G 
(5)
Меваси тўп ёйма мева.
Оилачанинг асосий туркуми тубулги (Spirаеа). Бу туркумнинг Ўрта – 
Осиёда туқли тўбгулғи (S.pilosa), балжуан тўбулғаси (S. baldlchuanica) каби 
турлари тошли, тоғ ёнбағирларида, арчазорлар, ва дарё сохиларида ўсади.
Б) Итбурундошчалар - Rosoidеае
Бу оилачага ўт, чала бута ва бута ўсимликлар киради. Барглари тоқ 
патсимон мураккаб ёки оддий четки қирралари уйилган, ён баргчали. Пояси 
кўпинча тиканли. 
Гул формуласи: *♀♂ Са 
(5)
Со

А~ G()
Меваси ёнғоқча ёки мураккаб данакчали мева.
Оилача вакиллари: Итбурун наъматаги (Rosa canina), Федченко наъматаги 
(R.fedtchenkoana), Самарқанд наъматаги (R.моracndica), Зангори маймунжон 


66 
(Rubus caesius), Оддий маймунжон (R.idaeus), қулупной (Fragaria), ғозпанжа 
(Potentilla).
В) Олмадошлар - Pomoidеае 
Оилача вакиллари: дарахт ва бута ўсимликлардир. Уларнинг барглари, 
оддий, баъзан мураккаб, ёнғбаргчали. 
Гул формуласи: *♀♂ Са
(5)
Со
5
А~ G 
(1)
ба`зан 
(2-5)
Меваси серсув сохта мева. 
Оилача вакиллари: Маданий олма (Маlus domestica), ёввойи олма 
(М.Sylvestris), нок (Pyrus), бехи (Сydonia), сариқ дулана (Сrataegus
pontica).
Г) Олхуридошчалар - Prunoideae 
Дарахт ва бута ўсимликлар. Буларнинг гул тузилиши Юқоридагиларга 
ўхшаб кетади.
Гул формуласи: *♀♂ Са

Со
5
А
5
, ~, G 
1
Меваси қуруқ ёки серсув данакча.
Оилача вакиллари: Ширин бодом (Аmygdalus communis), ўрик (Аrmeniaca 
vulgaris), шафтоли (Persica vulgaris), олча (Сеrаsus vulgaris), гилос (Сеrasus 
avium), олхури ( Prunus domestica).
Аҳамияти: Оиланинг кўпчилик вакиллари озиқ-овқат ўсимлиги 
ҳисобланади. Уларнинг мевасини таркибида қанд моддалари, ҳар хил 
органик кислоталар, витаминлар ва эфир мойлари учрайди. Жуда кўп 
турлари қадимдан маданийлаштирилган. Шунингдек бир қанча турлари 
тиббиётда дори тайёрлашда, ишлатилади. 
2. Бурчокнамолар қабиласи - Fabales
Бу қабила фақат бурчоқдошлар (дуккакдошлар) оиласини ўз ичига 
олади Оиланинг 500га яқин туркуми, ва 12000 тури, бутун ер юзида 
тарқалган. Улар дарахт, бута, чала бута, ва ўт ўсимликлардир.
Пояси тик, ўрмаловчи ва ётиб ўсувчи. Барглари асосан мураккаб 
учталик, панжасимон, ток ва жуфт патсимон, баъзан оддий, ён баргчаларга 
эга. Мураккаб патсимон баргларни учки томонидаги япроқчалари баъзан 
шаклини ўзгартириб, гажакларга, ён баргчалари эса тиканларга айланган. 
Гуллари икки жинсли, нотуғри (зигоморф), баъзан туғри бўлиб шингил, 
бошча, соябон, бошоқсимон тўпгулда жойлашган. Чангчиси ва уруғчилари 
хашоротлар ёрдамида, гохо ўз ўзидан чангланади. Гулқургони мураккаб, 
косача барги 5 та, кўпинча қўшилиб ўсган, тажбарги ҳам 5 та. Устки 
тожибарги йирикроқ бўлиб, «елкан», иккита осткиси эса, чангчиларни ўраб 
тургани «Кайикча» деб аталади. Чангчилар сони одатда 10та улардан биттаси 
эркин, қолган 9 тасининг чанг иплари ўзаро қўшилиб ўсган. Бази холларда 
10та чангчининг чанг иплари, ҳаммаси бир-бири билан қўшилиб, кетади, ёки 
унинг акси ҳаммаси эркин холда бўлади. Уруғчиси 1та мева баргчадан 
ташкил топган. Тугунчаси устки. Меваси дуккак. Уруглари эндоспермсиз. 
Гул формуласи: ↑ ♀♂ Са
(5)
Со
1+2+(2)
А
(9)
+1

1
Оила вакиллари:
1) Нўхатсимон бурчак (Lathyrus cicera). Бир йиллик ўт. Тоғ ён бағирлари, 
буталар ораси, ариқ ва сой бўйларида, экинлар орасида учрайди. 


67 
2) Осиё бурчаги (L. asiaticus). Бу ҳам бир йиллик ўсимлик бегона ўт сифатида
экинлар орасида учрайди.
3) Янтоқ (Аlhagi). Янтоқнинг Ўзбекистон шароитида сохта янтоқ 
(А.pseudoalhagi), қиргиз янтоғи ( А.kirghisorum) каби турлари учрайди. 
Буларнинг ҳар иккаласи кўп йиллик ўсимликлардир.
4) Мия (Glycirrhiza). Кенг тарқалган тури туксиз мия (G. glabra) ва тикканли 
мия (G.aspera) бизнинг шароитимизда адир, тоғ ва ариқ, дарё бўйларида, 
экинлар орасида учрайди.
Шунингдек бошқа турлари: маданий беда (Мedicago sativa), экиладиган 
нўхат (Сicer arienticum), кўк нўхот (Pisum sativum), ер ёнғоқ (Arachis 
hypogaeaаеа), себарга (Trifolium) ва бошқалар.
Аҳамияти: Бу оила вакилларининг илдизлари туганак бактериялар 
билан бирга симбиоз холатда яшаб атмосферадаги эркин азотни ўзлаштириш 
қобилиятига эга. Шунинг учун ҳам бу ўсимликларда алмашлаб экишда кенг 
фойдаланилади. Оиланинг бир қанча турлари таркибида оксил бўлганлиги 
учун, тўйимли овқат сифатида ишлатилади. Баъзи вакиллари мой бўёқ ва 
дорилар тайёрланади. Манзарали ўсимлик сифатида ҳам айрим- турлари экиб 
ўстирилади.
3.Соябоннамоллар қабиласи - Аpiales 
Қабиланинг 3 оиласидан бери зирадошлар (соябонгулдошлар) ҳисобланади. 
1. 
Зирадошлар оиласи – Apiасеае
Оила таркибида 200 тркумга мансуб 3000 дан ортиқ ўсимлик тури мавжуд. 
Уларнинг аксарият қисми шимолий ярим шарда, ўрта иқлимли кенгликларда 
тарқалган. Улар асосан кўп йиллик ёки бир, икки йиллик, баъзан чала бута 
ўсимликлардир. Барглари пояда кетма кет жойлашган, икки ёки уч қаррали 
патсимон, майда бўлакчаларга бўлинган, баъзан бутун ҳам бўлади. Кўпчилик 
турларида бандининг ости, кенгайиб барг кинини ҳосил қилади. Ён 
баргчалари бўлмайди. Тўпгуллари оддий ёки мураккаб соябон, баъзан бошча. 
Соябон ва соябончаларининг тагида тўпгулни ураб олган баргчалари бўлади. 
Гуллари кўш гулкўрғонли, тўғри, икки жинсли ёки бир жинсли. Гулқўрғони 
мураккаб, косача ва тожбарглари 5 тадан. Чангчилари 5та, уруғчиси 1та ёки 
2та мевабаргчанинг қушилишидан ҳосил бўлган. Тугунчаси остки. Меваси 
кўш пистача. 
Гул формуласи: *♀♂ Са
5
Со
5
А
5
G
(2)
Оила вакиллари: Сабзи (Daucus carota), укроп шивид (Аnethum graveolenes), 
зира (Bunium persicum), петрушка (Petrosilenum crispum), селъдерей (Аpium 
graveolenes), тулки куйрик (Prangos papularia), кора зира (Саrum carvi), қоврак 
(Ferula) ва бошқалар.
Аҳамияти: Бу оила вакилларининг кўпчилиги зировор ўсимликлар 
ҳисобланади. Айримларини илдизи йўғонлашиб илдизмева ҳосил қилади 
(сабзи). Поя ва баргларининг таркибида эфир мойлари ёки смоласимон 
моддалар, алкалоидлар учрайди. Булар парфюмерия, тиббиёт ва озиқ-овқат 
саноатида мухим ахамиятига эга.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling