Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/61
Sana09.11.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1760249
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61
Bog'liq
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)

Болалар, энди шеър эшитинглар:
Хавфли йўлни ўтишда 
Сенга ѐрдам бериш учун 
Кечаю кундуз ѐнамиз
Яшил, сариқ, қизил. 
Бизнинг уйимиз светофор,
Биз уч ака-укамиз
Кўпдан бери ѐнамиз
Йўлда ҳамма болаларга
Энг каттамиз - қизил ранг
Агар у ѐнса
Тўхта! Йўл йўқ.
Йўл бекилди. 
Йўлдан тинч ўтиш учун 
Бизга қулок сол.
Тўхта! Сарик чироқни кўрасан 
У ўртада ѐнади, 
Ундан кейин яшил ѐнади
Тўсиқ йўқ бемалол ўтавер. 
7. Регулировкачи билан танишиш. 
Баъзида 
ҳаракатни милиционер - ДАН ҳодими бошқаради. У 
регулировкачи дейилади. У жезл таѐкчаси ѐрдамида ҳаракатни тартибга солиб 


62 
туради. Қоронғуда таѐкча ѐниб туради: шунда кечқурун ҳам регулировкачининг 
ҳаракатлари ҳайдовчиларга ҳам, пиѐдаларга ҳам яхши кўриниб туради. 
Регулировкачи ҳаракатни бошқараѐтганда йўлдан утиш қоидалари: Агар 
регулировкачи сенга ѐни билан туриб, таѐқчали қўлини олдинга кўтариб турса, 
демак у машиналар учун чапга ва ўнгга йул очди, у қўлини туширмагунча 
йўлдан ўтиш мумкин эмас. 
7. Дидактик уйин. 
Болаларнинг 
қўлларида 
қизил, 
сариқ, 
яшил 
рангли 
доирали светофор. Ўқитувчи шеър ўкийди, болалар эса светофорнинг 
керакли рангини кўрсатишади. 
Светофорнинг чироқлари бор,
Уларга бўйсининг ҳар доим
Кўчада ҳаракат авжида
Машиналар югурар, шошар трамвайлар
Тўғри жавобни айтинг, 
Қандай чироқ ѐняпти? (қизил) 
Маҳсус чироқ огоҳлантириш
Ҳаракат учун сигнални кутинг
Тўғри жавобни айтинг,
Қандай чироқ ѐняпти? (сарик) 
Олға юр! Тартибни биласан 
Кўчада жабрланмайсан 
Тўғри жавобни айтинг,
Қандай чирок ѐняпти? (яшил) 
9. Мустаҳкамлаш. Ўқувчилар светофор макети ва доскадаги дидактик 
расмлар билан машқ қиладидар. Ўқитувчи яна бир марта болаларга 
кўчадан ўтганда эҳтиѐт бўлишлари кераклиги, кўчадан нотўғри ўтиш 
ѐмон оқибатларга олиб келишини эслатиб ўтади. 
10. Ижодий иш. Болалар, мана бу парчани эшитинглар. 
«Болалар айланишга чиқишди. Бурчакка етишди, у ерда светофор бор эди. 
Светофорда қизил чироқ ѐнишни кутиб туришибди. Машиналар эса кетма-кет 
ўтиб кетяпти, уларнинг оҳири кўринмайди. Кўчанинг ўртасида милиционер 
турибди. Болаларга қараб қўйдида, таѐқчасини кўтарди. Машиналар тўхташди. 
Қизил чироқ ўчди, сариқ, кейин эса яшил чироқ ѐнди. Кўчадан ўтса бўлади. 


63 
Болалар кўчадан ўтиб, ҳиѐбонда ўйнай бошлашди. Собир таѐқча олди ва 
«Мен милиционерман», деди. Машиналар, болалар гувиллаб кўчадан юриб 
кетищди. Чорраҳада эса Собир милиционер турибди. Ҳайдовчилар унга 
буйсунишади. Таѐқчани кўтарса-машиналар тўхтайди, таѐқчани силкитса - 
машиналар юради. Ҳеч ким бир-бирига қараб юриб кетмайди, ҳеч ким бир-
бирига ҳалақит бермайди. Чунки милиционер ҳаракатни кузатиб турибди. 
Энди ҳар бирингиз шу ҳикоядан эслаб қолганларингизни расмини 
чизинг. 
11. Чизганларини таҳлил қилиш. 
12. Дарсга ҳулоса қилиш. 
Шундай қилиб, йўлни кесиб ўтаѐтганда, жуда эҳтиѐт бўлиш керак! 
Светофорга қараб, яшил чироқни кутиш керак, аввал чапга, кейин ўнгга қараб, 
кейин йўлдан ўтиш керак. 
- Қани айтингчи, йўлнинг машиналар юрадиган бўлагида нима қилиш мумкин 
эмас? 
13. Баҳолаш ва баҳоларни изоҳлаш. 
14. Уйга вазифа. Вазифани кузатиш кундалиги бўйича бажариш. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling