Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Бошланғич синфларда интеграцияланган таълимни амалга ошириш
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)
Бошланғич синфларда интеграцияланган таълимни амалга ошириш
методикаси ( услуби ) Интеграция, интеграциялаш жараѐнлари замонавий мактабга кириб келиб, фақат унинг мазмунини эмас, балки кичик макгаб ўқувчиларини экологик таълимининг ташкилий шакл ва услубларига ҳам фаол кириб боряпти. Ўқитувчи билим олиш жараѐнини шундай ташкил этиши керакки, унда ўқувчилар кўпрок мустақил изланишлари, ўз харакат ва фаолиятларининг оқибатларини олдиндан билишга ўрганишлари, бахс-мунозараларда иштирок этишлари, табиий ва ижтимоий муҳитни ободонлаштиришнинг амалий кўникмаларини эгаллашлари керак. Шунинг учун ўқиш вақтининг ярмини ўқувчилар табиат ва ижтимоий муҳитда ўтказишлари, амалий ижодий ва текшириш ишлари олиб боришлари керак. Бу вазифани таълимнинг турли шакллари бажариш мумкин: кузатишлар, тажриба ва синовлар ўтказиш, санъат асарларини қайта тиклаш, моделлаштириш, ижтимоий муҳитдаги уз харакат ва фаолиятларини натижасини кўра билиш, китоб билан ишлаш. Ўқитувчи дарс самарадорлигини оширувчи, математика, рус тили, ўқиш, табиатшунослик фанларини ўқитишнинг турли-туман усул ва шаклларига эга. Ҳар бир дарс ўқувчига илмий билим, тасаввур ва тушунчаларнинг маълум бир йиғиндисини бериши, ҳамда тарбиялаш ва ривожлантириши керак. Дастурдаги материални улар дарс давомида ўзлаштиришлари керак. Бу ўқувчиларнинг ўқув машғулотлари билан ортиқча юкланмаслигининг муҳим шартидир, чунки яхши ўзлаштирилган дарс уй вазифасини бажариш учун кетадиган вақтни анча қискартиради. Бу холатдаги асосий принцип: кичик мактаб ўқувчиларининг энг муҳим вазифаси - ўқиш, мустаҳкам билим олиш, дарсдаги вазифа эса ўқитувчи бошчилигидаги меҳнат. Бундан ташқари дарс ташкил қилишда, уни ўтказиш методларини танлашда бир хил қолипдан фойдаланиш. Дарсга тайерланар экан, ўқитувчи биринчи навбатда унинг мақсадини англайди ва шу асосида дарснинг мазмуни танланади, асосий саволлар 64 белгиланади. Бунда ўқитувчи фақат дарслик матнини гапириб бериш билан чекланмаслиги керак. Ўқувчиларни қўшимча материал билан кўмиб ташламаган ҳолда, уларга китобда йўқ мисолларни ҳам бериб бориши керак: турли шеърлар, бадиий асарлардан парчалар, мақоллар, топишмоқлар ва бошқа материаллар ўқувчиларда жонли қизиқиш уйғотади ва таъсирлантиради. Ҳар бир дарс мазмуни белгиланаѐтганда предмет ичидаги ва предметлараро алоқалар ҳисобга олинади. Дарснинг мазмунини белгилангач ўқитувчи қандай тасаввур ва тушунчалар унда ўз ривожини топишини, ўқувчи қандай билим ва кўникмаларга эга бўлишини аниқлайди. Дарснинг мақсади ва мазмунига мос равишда ўқитувчи таълим методларини танлайди. Дарсда ўқитувчи ва ўқувчининг фаолиятлари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу фаолиятларнинг аниқ босқичларини белгилаб олиш керак. Бутун дарс давомида синфнинг фаол ишлаши учун, усул ва воситаларнинг тўғри алмашинувини аниқлаб олиш керак. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling