Таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти
Талаба билимини баҳолаш тартиби
Download 99.9 Kb.
|
mutaxassislik LOTINCHA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рейтинг натижаларини қайд қилиш тартиби
Талаба билимини баҳолаш тартибиСеместр давомида ўқитилган фан буйича максимал балнинг камида 55% ни тўплаган талаба қониқарли ўқиѐтган деб ҳисобланади. Семестр давомида ўқитилаѐтган фан бўйича максимал баллнинг 55% дан кам балл тўплаган талаба (академик қарздор) деб ҳисобланади. Семестр давомида фанлар бўйича тўпланган баллар қуйидаги ўзлаштириш кўрсатгичлари билан баҳоланади: -86-100 фоиз «аъло» -71-85 фоиз «яхши» -56-70 фоиз «ўрта» -55 фоиздан кам «қониқарсиз» Талабанинг барча турдаги амалиѐтлардан олган билим ва кўникмалари, курс иши ѐки курс лойҳаси, битирув малакавий иш 52
(лойиҳаси), давлат аттестациялари натижалари ўзлаштириш кўрсаткичлари билан баҳоланади ва рейтинг дафтарчасида алоҳида қайд этилади. Рейтинг балларини ҳисоблашда талабанинг ўқув машғулотлардаги фаоллиги, мустақил ишларни бажаришга ижодий ѐндаша олиш, ўқув-меҳнат интизомига амал қилиш сифатлари ҳам ҳисобга олиниши (рейтинг балл доирасида 10% гача) мақсадга мувофиқ. ЖБ,ОБ ва ЯБ турларида фанни ўзлаштира олмаган (55% дан кам балл тўплаган) ѐки сабабли баҳолаш турларида иштирок эта олмаган талабаларга 1 ҳафта муддат ичида қайта баҳолашдан ўтишга рухсат берилиши мумкин. Фан бўйича белгиланган максимал рейтинг балларининг 55% дан кам балл тўплаган талаба, белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади (биринчи курс талабаларига нисбатан ўқув йили якунлари бўйича амалга ошириш мақсадга мувофиқ). Талабани курсдан курсга ўтказишда ўқув режада муайян семестр (ўқув йили)га белгиланган фанлардан талаба тўплаган рейтинг баллар миқдори ҳисобга олинади ва ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади. Рейтинг натижаларини қайд қилиш тартиби53Ҳар бир фан бўйича ўтказилган баҳолаш турларида талаба тўплаган рейтинг баллар миқдори, белгиланган тартибда тасдиқланган шаклдаги қайдномада қайд қилинади. Семестр давомида фан бўйича ўтказилган баҳолаш турларида талаба тўплаган умумий балл, талабанинг «Рейтинг дафтарчаси»га ѐзилади. Талаба, фан бўйича ўтказилган баҳолаш турларида, фанга ажратилган максимал баллнинг 55% дан кам балл тўплаган ҳолда, унинг шу фан бўйича тўплаган рейтинг баллари «Рейтинг дафтарчаси»да қайд этилмайди. Ҳар бир фан бўйича ўтказиладиган баҳолаш турларининг (ЖБ, ОБ ва ЯБ) натижалари деканат ва кафедралар томонидан рейтинг назорат экранида мунтазам равишда ѐритиб борилади. Рейтинг назорати экранини ташкил этиш ва уни белгиланган муддатларда расмийлаштириш вазифаси факулътет декани зиммасига юклатилади. 54
Download 99.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling