Таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Баҳолаш турлари ва шакллари


Download 99.9 Kb.
bet15/31
Sana05.09.2023
Hajmi99.9 Kb.
#1673010
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
mutaxassislik LOTINCHA

Баҳолаш турлари ва шакллари


Талабанинг фан бўйича ўзлаштириши баҳолаш семестр (ўқув
йили) давомида мунтазам равишда олиб борилади ва қуйидаги
турлар орқали амалга оширилади.
-жорий баҳолаш (ЖБ)
-оралик баҳолаш (ОБ)
-якуний баҳолаш (ЯБ)
ЖБ да фанннинг ҳар бир мавзуси бўйича талабанинг билим
даражасини (ўзлаштириш) аниқлаб бориш назарда тутилади ва у
одатда, амалий машғулотлар (семинар ѐки лаборатория ишлари) дарсларида амалга ошириши мумкин.
ОБ да фаннинг бир неча мавзуларини қамраб олган бўлим ѐки
қисм бўйича назарий машғулотлар ўтиб бўлгандан сўнг талабанинг
назарий билимлари баҳоланади ва унга талабанинг муайян савол ѐки
муаммони ечиш маҳорати ва қобилияти аниқланади.

50


ЯБ да фаннинг семестр (ўқув йили) давомида ўтилган ҳажми
доирасида талабанинг билими баҳоланади. ЯБ турига ажратилган
баллар миқдори, ўқув режасида фанга семестр (ўқув йили) учун
ажратилган соатнинг 30% миқдорида белгиланади.
Фан буйича ЖБ ва ОБ турларида талаба тўплаши мумкин
бўлган рейтинг баллнинг миқдори, ўқув режасида фанга семестр
(ўқув йили) учун ажратилган соатнинг 70% миқдорида
белгиланади. Олий таълим муассасаларига ўз хусусиятларидан
келиб чиқиб, ЖБ ва ОБ турларининг фоизларини белгилаш ҳуқуқи
берилади.
ЯБ тури тушунчалари асосланган «Ёзма иш» усулида ѐки
бошқа усулларда (оғзаки, тест,ҳимоя ва ҳоказо) ҳам ўтказилиши
мумкин.
Таянч тушунчаларга асосланган «Ёзма иш» усулини ўтказиш
тартиби «Рейтинг тизимининг якуний баҳолаш босқичи «Ёзма иш»
усулини тадбиқ этиш буйича Намунавий Низом» билан белгиланади.
Ўқув режага мувофиқ ўқитилиши бир неча семестр (ўқув
йили)га режалаштирилган фан бўйича талабанинг умумий рейтинг
бали, ҳар бир семестр (ўқув йили) давомида шу фан бўйича талаба
томонидан тўпланган рейтинг баллар йиғиндиси билан аниқланади.
Баҳолаш турлари ҳар бир фаннинг хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда, дарс жараѐнида сўров ўтказиш, тест саволларига
жавоб бериш, контрол ишларини бажариш, коллоквиум, суҳбат
ва шу каби бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Деканат ва кафедралар белгиланган тартибда фан бўйича
талабанинг ОБ,ЖБ хамда ЯБ («ѐзма иш» ѐки бошқа усул) 51

турларида кўрсатилган ўзлаштириш кўрсаткичларини таҳлил


қилиб боришлари ва уларнинг натижаларини белгиланган шаклдаги
қайдномаларда қайд этишлари лозим. Бахолаш натижалари ўқув
бўлимида оператив равишда ишловдан ўтказилади.
Рейтинг натижалари олий таълим муассасасининг Илмий
Кенгашида мунтазам равишда муҳокама этиб борилади ва тегишли
қарорлар қабул қилинади.
Олий таълим муассасаси фан бўйича баҳолаш турларининг ҳар
бири бўйича рейтинг балларини ҳисоблаш критерияларини ишлаб
чиқади (контрол ишлари, тест синовлари, саволлар тўплами ва
ҳоказо) ва Услубий Кенгашда тасдиқлайди.

Download 99.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling