Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Дори воситаларини сотувчи корхона даромадлари ҳақида
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi
Дори воситаларини сотувчи корхона даромадлари ҳақида
ахборот Ташқи аудит Ички аудит 4-чизма. Дори воситаларини сотувчи корхоналар даромадларини бошқаришда аудитнингўрни Аудиторлик фаолияти Қонунда таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Аудиторлик ташкилотлари ҳам бошқа хўжалик АУДИТ Режалаштириш ва тахминлаш Ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Тартибга солиш Назорат 30 юритувчи субъектлар сингари харажатларини қоплаб, муайян фойдага эга бўлиш мақсадида ташкил этилади. Аудитни ўтказиш бўйича мижозлар билан шартнома тузар экан, биринчи навбатда кўрсатаётган хизматлари эвазига даромад олишни кўзлайди. Хулоса, қилиб айтганда, аудит ўтказувчи (аудиторлик ташкилоти) нинг даромадлар аудитидан кўзланган мақсади буюртмачига олинган даромадларнинг қонунийлиги ва молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлигини баҳолаш, молиявий ҳисоботларнинг БҲМС ва солиқ қонунчилигига мослигини таъминлаш, даромадларни ошириш ва ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган консальтинг хизматлари кўрсатиш ҳисобига даромад олиш ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхона мулкдорлари, бошқарувчиларида аудиторлик хизматларига эҳтиёж туғилади ва аудиторлик ташкилотларига буюртма берадилар. Бунда, мулкдорлар ўз мулкларидан фойдаланиш ҳисобига олинган даромад ва фойданинг тўғри ҳисоб-китоб қилинган лигини аниқлашни, шу асосда ижро этувчи орган (бошқарувчилар) фаолиятига баҳо беришни мақсад қилиб қўяди. Ўз навбатида, бошқарувчилар ҳам даромадларни аудитдан ўтказиш учун муайян ҳақ тўлаш эвазига бошқарув қарорларининг самарадорлигини, ҳисоб ва ҳисоботнинг солиқ қонунчилигига БҲМСларга мувофиқлигини аниқлашни, шунингдек, келгуси дадаромадларни ошириш ва ҳисоб ишларини такомиллаштириш борасида маслаҳатлар олишни мақсад қилади. Даромадлар аудити дори воситаларини сотувчи корхоналар фаолиятида меъёрий ҳужжатлар устуворлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, улардан ундирилаётган солиқларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кафолатлаш ҳисобига давлат мақсадларига ҳам хизмат қилади. Кўриниб турганидек, даромадлар аудити бир неча томонларнинг манфаатларига хизмат қилади ва ушбу томонлар мақсадларини амалга оширади. Хулоса қилиб, бизнингча, даромадлар аудитининг умумий мақсади дори воситаларини сотувчи корхоналарда олинаётган даромадларнинг қонунийлигини, уни акс эттирувчи молиявий ҳисобот ва бошқа шакллардаги 31 ахборотларнинг реаллигини таъминлашдан, шунингдек, савдо корхоналарида даромадларни оширишдан ҳамда ҳисоб ишларини такомиллаштиришдан иборат, деб ҳисоблаш мумкин. Ушбу мақсадга эришиш учун даромадлар аудити олдига қуйидаги вазифалар қўйилади (5-чизма). Даромадлар аудитининг функциялари Экспертлик текшируви Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling