Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.91 Mb.
|
Аудит УУМ 2022-2023 молия
11 МАВЗУ. ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАР.
ТАҲЛИЛИЙ ТАДБИРЛАР 6. Таҳлилий тадбир ўз ичига қуйидагиларни олади: 6.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботлари кўрсаткичларини унинг режадаги кўрсаткичлари билан солиштириш. 6.2. Молиявий ҳисоботларнинг амалдаги кўрсаткичларини аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланган прогноз кўрсаткичлари билан солиштириш. 6.3. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларини амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзи томонидан белгиланадиган меъёрий ҳужжатлар билан солиштириш. 6.4. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларини молиявий ҳисобот таркибига кирмайдиган кўрсаткичлар билан солиштириш. 6.5. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларини тармоқнинг ўртача маълумотлари билан солиштириш. 6.6. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг вақт ўтиши давомида ўзгаришлари ва улар билан боглиқ бўлган нисбий коэффициентлар таҳлили. 7. Таҳлилий тадбирларнинг тури уларни ўтказиш мақсади, уларни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотга эришиш имконияти ва унга мосликка, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият турига боглиқ бўлади. 8. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи факт кўрсаткичларини у томонидан белгиланган режа билан солиштиришда аудиторлик ташкилоти: 8.1. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланиладиган режалаштириш услубиятини баҳолаши; 8.2. Режа кўрсаткичларига биноан ҳисобот даври молиявий кўрсаткичлари мижоз томонидан ўзгартирилмаганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. 9. Молиявий ҳисоботнинг факт кўрсаткичларини мустақил белгиланган прогноз кўрсаткичлар билан солиштиришда аудиторлик ташкилоти ўз тахминларини шаклланган тамойиллар асосида белгилайди. 10. Ҳисобот ва меъёрий кўрсаткичлар негизида ҳар хил турдаги коэффициентлар ва фоизли нисбатлар ҳисоб-китоби самарали ҳисобланади. Коэффиниентларни танлаш, уларнинг ҳисоб-китоблари усулларини ва ҳисоб-китоб вақти даврларини танлаш меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда амалга оширилади. Эҳтимолий таваккалчиликлар соҳаларини аниқлаш усуллари: 10.1. Жорий давр нисбий кўрсаткичларининг таҳлили; 10.2. Турли даврларда хўжалик юритувчи субъект учун ҳисоблаб қўйилган нисбий кўрсаткичлар ўзгаришининг таҳлили; 10.3. Нисбий кўрсаткичлар бир неча турининг ўзгаришларини солиштириш. 11. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи факт кўрсаткичларини тармоқнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштирганда, аудитор шу хўжалик юритувчи субъект фаолиятини таҳлил қилади. Бунда аудитор шуларни ҳисобга олиши керакки, тармоқ кўрсаткичлари мазкур хўжалик юритувчи субъект кўрсаткичлари билан мутаносиб бўлмаслиги мумкин, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар турли ҳисоб сиёсатидан фойдаланиши ҳам мумкин. 12. Аудитор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи маълумотларини молиявий ҳисобот таркибига кирмайдиган маълумотлар (нобухгалтерлик маълумотлари) билан солиштириш усули қўлланган тақдирда, аудитор фойдаланилаётган нобухгалтерлик маълумотларининг аниқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. 13. Ҳисоботнинг факт кўрсаткичларини аввалги даврлар маълумотлари билан солиштириш жараёнида аудиторлик ташкилоти аудитни режалаштириш босқичидаёқ эҳтимолли таваккалчиликлар соҳаларини белгилаб олади. Эҳтимолли таваккалчиликлар соҳаларини аниқлашнинг кенг тарқалган усуллари қуйидагилардир: 13.1. Бухгалтерия баланси моддаларини солиштириш ва улардаги жиддий ўзгаришлар таҳлили; 13.2. Моддалардаги ўзгаришларни бошқа моддалардан ўзгаришлар билан солиштирганда ўзгаришларни таҳлил қилиш. Мазкур ҳолда эҳтимолли таваккалчилик соҳаси, бир кўрсаткичдаги ўзгариш иқтисодий табиатига кўра бошқа кўрсаткичдаги ўзгаришга мувофиқ келмаганида аниқланади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling