Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.91 Mb.
bet21/75
Sana15.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1479208
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   75
Bog'liq
Аудит УУМ 2022-2023 молия

Халқаро амалиётда:

  • салбий (ижобий бўлмаган) аудиторлик хулосаси;

  • ўз фикрини билдирмасдан бериладиган аудиторлик хулосаси.

Ўзбекистон амалиётида:

  • ижобий аудиторлик хулосаси;

  • салбий аудиторлик хулосаси.

Аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти (аудитор) томо-нидан тузилиб хукуқий хужжат ҳисобланади. Хулосада текши-риш натижалари бўйича аудиторнинг муносабати билдирилган бўлади.
Аудиторлик хулосаси маълум тартибда расмийлаштирилади ва тасдиқланади. Ушбу хулоса шартномадаги муддатларга ҳамда аудитнинг якунланишига қараб имзоланади. Хулоса имзоланган кундан бошлаб унга ўзгартиришлар киритиш мумкин эмас.

4-МАВЗУ: АУДИТОРНИНГ КАСБ ЭТИКАСИ
Режа:
1. Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини лицензиялаш.
2. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мустақиллиги.
3. Аудитор ахлоқи (етикаси).
4. Аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш.
5.Аудитор ишларининг сифатини та`минлашнинг хориж тажрибаси


1-савол. Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини лицензиялаш
Аудиторларнинг юқори даражадаги касб маҳорати ўтказиладиган аудиторлик текширувлар ва профессионал хизматлар энг юқори даражада амалга оширилишининг гарови ҳисобланади.
Айнан шунинг учун ҳам Молия Вазирлиги томонидан аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга юқори талаблар ўрнатилган.
Аудиторлик касбининг маҳорат даражасига қўйиладиган асосий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябридаги 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Аудиторлик малака сертификатига эга бўлиш учун даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2000 йил 28 августда 17-17/534-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудиторларни тайёрлаш ва сертификациялаш дастури» ва 2000 йил 25 сентябрда 68-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ белгиланган билим ва тажрибага эга эканликларини кўрсатувчи хужжатларни тақдим этиши ва имтиҳон топширишлари керак.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш – бу аудит соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номи юқорида қайд этилган 365-сонли қарорига мувофиқ «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисида НИЗОМ»тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2007 йилдаги № ПФ-615 сонли фармонига асосан аудиторлик ташкилотларига қўшимча қўйидаги лицензион талаб ва шартлар белгиланди:

  • лицензияни олишда қонунда белгиланган миқдорда устав капиталнинг шаклланган бўлишлиги;

  • аудитор ўз аудиторлик фаолияти фақат бир аудиторлик ташкилотида амалга оширади;

  • лицензия турига қараб аудиторлик ташкилотида аудиторлар (камида 2, 4, 6 та) бўлиши керак;

  • штатдаги аудиторларда халқаро бухгалтерлик сертификатлари(камида 1-2) бўлишлиги;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари ҳар уч йилда аттестациядан ўтишлиги;

  • аудиторлик ташкилотларида ички иш сифати стандартларининг мавжуд бўлишлиги

  • ҳар ярим йилда Молия вазирлигига тегишли шаклда аудиторлик фаолияти ҳақида маълумотларнинг берилиши.

Ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолияти билан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари эса бундан мустасно. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Молия Вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Аудиторлик ташкилотлари лицензия олиш учун Молия Вазирлигига тақдим қиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:

  1. Таъсис ҳужжатларининг (устав, таъсис шартномаси) нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

  2. Камида икки аудитор малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;

  3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР-ИНН) берилганлиги тўғрисида Солиқ органи томонидан берилган маълумотнома;

  4. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.

Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади ва булардан бошқа ҳужжатларни талаб этилишига йўл қўйилмайди.
Аудиторлик ташкилоти топширган ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан 15 кун ичида кўриб чиқилиб, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим. Ҳужжатлар лицензияловчи органлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун аудиторлик ташкилоти энг кам иш ҳақининг (тўлов кунидаги) икки баравари миқдорида йигим тўланади.
Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида бу ҳақда аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориши керак.
Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилиб (топширилиб), унда давлат божи тўланадиган банк реквизитлари ва тўлаш муддати кўрсатилади. Лицензия учун давлат божи энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ундирилади ва республика бюджетига ўтказилади.
Лицензия бериш аудиторлик ташкилоти томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда ва лицензия битими имзоланганидан сўнг амалга оширилади.
Лицензиянинг асли аудиторлик ташкилотига берилади, нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади.
Аудиторлик ташкилотига лицензия бериш лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
- аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
- тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар бўлганда;
- аудиторлик ташкилотининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф қилиш учун аудиторлик ташкилотига кўпи билан 15 кун муддат берилади.
Камчиликлар бартараф қилинганидан сўнг ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотининг аризаси ва унга илова қилган барча зарур ҳужжатлари олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
-таъсис ҳужжатларининг нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхалари (лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилган санада уларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда);
-аудиторлик ташкилоти таркибидаги аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлар тўғрисидаги маълумотлар;
-молиявий ҳолати тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотнома;
-аризани қайта кўриб чиқиш учун йигим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия битимининг талаблари ва шартларига риоя қилинганда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш олдинги берилган лицензия бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан амалга оширилади. Агар лицензиянинг амал қилиши ариза берилган санада ёки ариза кўриб чиқилаётган даврда қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйилган бўлса, лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилмайди.
Аудиторлик ташкилоти қайта тузилган, унинг номи ёки ўрни ўзгарган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти, ёхуд унинг ҳуқуқий вориси, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензияни ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришлари лозим.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling