Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Аудиторлик текширувининг дастури


Download 1.91 Mb.
bet31/75
Sana15.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1479208
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   75
Bog'liq
Аудит УУМ 2022-2023 молия

Аудиторлик текширувининг дастури



Аудит бўлими: Асосий воситалар




Текширилаётган ташкилот

ОАЖ «Малика»




Аудит даври

14.03.13 - 25.03.13




Киши-соатлар сони

120




Аудиторлик гуруҳи раҳбари

АкбаровС.И.




Аудиторлик гуруҳи таркиби

Пўлатов Г.Р., Мавлонов В.Т., Салимов Д.Г.




Режалаштирилаётган аудиторлик хатари

0.0166




Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси

12.500 сўм













Аудиторлик тадбирлари рўйхати

Ўтка-зиш даври

Бажарувчи

Аудиторнинг иш ҳужжатлари

Изохлар

Хужжатларни олиш













А.Назорат воситалари тестлари













1. Ички назорат тизими бўйича тест ўтказиш (ИНТ)

14.03.2013

Пулатов Г.Р.

Саволнома




2. Бухгалтерия ҳисоби тизими бўйича тест ўтказиш (БҲТ)

14.03.2013

Пулатов Г.Р.

Саволнома




3. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

14.03.2013

Мавлонов В.Т.

Саволнома




4. Солиқ ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

14.03.2013

Мавлонов В.Т.

Саволнома




5. Бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичларнинг бир хиллигини текшириш

14.03.2013

Салимов Д.Г.

Саволнома




6. Аудиторлик танлаш ҳисоб-китоби

15.03.2013

АкбаровС.И.

Хисоб-китоблар




7.Танлаб олиш миқдори ва тузилиши

15.03.2013

Салимов Д.Г.

Хисоб-китоблар




8. Монетар танлаб олишнинг тузилиши

15.03.2013

Салимов Д.Г.

Хисоб-китоблар




9.Стратификацияли танлаб олишнинг тузилиши

15.03.2013

Салимов Д.Г.

Хисоб-китоблар




Б.Моҳияти бўйича муолажалар













1. Инвентаризация

17.03.2013

Пулатов Г.Р.

Буйрук, инвентаризация хужжатлари,моддий жавобгарлик шартномаси




2. Шартномаларни кўриб чиқиш (текшириш)

18.03.2013

Мавлонов В.Т.

Шартномалар, келишув баенномаси




3. АВ кирими, чиқими ва ҳисобини ҳужжатлаштирилишини тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш

19.03.2013

Салимов Д.Г.

Далолатнома,буйрук, смета лоиха хужжатлари




4. АВ активларга киритилиш мезонига мослигини текшириш

20.03.2013

Пулатов Г.Р.

Бошлангич хужжатлар, хисоб регистрлари




5.АВ баҳолаш ва киримини ҳисобда қайд этилишини қонунчилиқга ва ҳисоб сиёсатига мослигини текшириш

21.03.2013

Мавлонов В.Т.

Кабул килиш – топшириш актлари, инвентар карточкалар




6. АВ ҳисоби ва амортизация ҳисоблашни тўғрилигини ва уни ҳисоб сиёсатига мослигини текшириш

22.03.2013

Салимов Д.Г.

Асосий воситалар эскиришининг хисоб китоби, хисоб регистрлари, хисоб сиёсати




7.АВ таъмирлаш харажатларини расмийлаштириш ва ҳисобини тўғрилигини текшириш

22.03.2013

Мавлонов В.Т.

хисоб сиёсати , буйрук, смета, шахслар хисоботлари




8 Асосий воситаларни қайта баҳолаш ва натижаларни ҳисобда акс эттирилиши

23.03.2013

Пулатов Г.Р.

инвентаризация хужжатлари, хисоб регистрлари






9. Сотиб олинган ва чиқиб кетган АВ баҳосини ҳисоб маълумотлари билан солиштириб, текшириш

23.03.2013

Салимов Д.Г.

Бошлангич хужжатлар, хисоб регистрлари






10.Ҳисоботлардаги муҳим ахборотларни ошкор қилинишини текшириш

24.03.2013

Мавлонов В.Т.

Бошлангич хужжатлар, хисоб регистрлари




С. Бўлим бўйича якуний маълумотлар













1.Хато ва камчиликларнинг тахминий рўйхати

24.03.2013

Пулатов Г.Р.

Хисоб-китоблар




2. Тизимли (системали) камчиликлар тўғрисида маълумот

24.03.2013

Пулатов Г.Р.

Хисоб-китоблар




3. Меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланган камчиликлар рўйхати

25.03.2013

АкбаровС.И.

Хисоб-китоблар




4. Аудит бўлими бўйича хулоса

25.03.2013

АкбаровС.И.

Хисоб-китоблар




Аудиторлик ташкилоти раҳбари




Васиков П.Н.




Аудиторлик гуруҳи раҳбари




АкбаровС.И.




Аудиторлар текширув вақтида улар томонидан бажариладиган ишларнинг ҳажми ва сифатини тасдиқлайдиган, асосий ҳужжатлардан бўлиб ҳисобланган, иш ҳужжатларини тузишлари лозим. Бу ҳужжатлар ихтиёрий шаклда тузилиб, уларда мижоз тўғрисидаги зарур маълумотлар; бажариладиган ишларнинг батафсил баёни бўлиши лозим. Хусусан қуйидагилар кўрсатилади: текширув ўтказиш услуби (ёппасига ёки танлаб), ёки текшириладиган ҳужжатларнинг ҳажми; текширув натижасида аниқланган камчиликлар; текширувга тақдим этилмаган дастлабки ва бошқа ҳужжатлар рўйхати; амалдаги қонун-чиликка мос келмасликлар; аниқланган камчиликларни бар-тараф қилиш усуллари тўғрисида аудиторнинг фикрлари; мижозининг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга қаратил-ган бошқа тавсиялар.


Шунингдек, иш ҳужжатларида: мижоз-корхонанинг ички хўжалик назорат тизимини (ушбу тизимнинг ижобий томонлари ва салбий жиҳатларини ажратиб кўрсатган ҳолда); ўтган йилдаги аудит дастури ва унинг натижаларини акс эттириш зарур.
Иш ҳужжатлари аудитнинг яхши режалаштирилганлигини, тўпланган маълумотлар ишонарлилигини, аудиторлик хулосасининг амалга оширилган аудит натижаларига мувофиқлигини тасдиқлаши лозим. Зарур ҳолларда аудитор ҳақиқатан ҳам айнан шундай аудиторлик хулосаси тузиш учун этарли гувоҳликлар тўпланганлигини ҳам баҳолаши зарур.
Иш ҳужжатларидаги тафсилотларнинг тасдиқланган молиявий ҳисоботдаги маълумотлардан фарқ қилмаслиги ўта муҳимдир. Аудиторлик хулосалари яққол ва икки хил маъно билдирмайдиган бўлиши лозим.
Аудиторнинг иш ҳужжатлари махфий ҳисобланади. Аудит якунланганидан сўнг иш ҳужжатларини ҳимоялаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилиши керак. Иш ҳуж-жатлари бегона шахсларга, агар бошқа ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган бўлса, фақат мижоз-корхонанинг розилиги билан берилиши мумкин.
Аудиторлик ташкилотларининг иш фаолиятини умумий режалаштириш икки босқичга бўлинади. Биринчи босқичда текшириладиган корхона ўрганилиб, баён қилинади ва ўтка-зиладиган текширувнинг асосий ўлчамлари аниқланади, иккинчи босқичда эса текширув стратегияси ишлаб чиқилади ва барча олдинда турган ишларнинг батафсил баёни тузилади.

6-МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИДА МУҲИМЛИК ВА РИСК



  1. Муҳимлик тушунчаси ва унинг аудитдаги аҳамияти

  2. Муҳимлик даражаси, уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар тизимини шакллантириш тартиби

3. Аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик рискларининг мақбул тўплами ва унга таъсир кўрсатадиган шарт-шароитлар


1-савол. Муҳимлик тушунчаси ва унинг аудитдаги аҳамияти
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида (янги таҳрирдаги) аудиторлик фаолияти «...тадбиркорлик фаолияти...» эканлиги таъкидланган (2-модда). Демак, бу фаолият аудиторлик ташкилоти ва мижоз-корхона ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилоти ўз шартнома мажбуриятларини бажаришда, амалда текширув объектларини тўлиқ (100%) қамраб олаолмайди. Натижада, молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг мутлақо (шак-шубҳасиз) ҳаққоний эканлигини кафолатлай олмагани ҳолда, маълум даражадаги таваккалчилик билан уларни тасдиқлайди. Шу боисдан, аудитор ишида доимо маълум даражада таваккалчилик хавф-хатари мавжуд бўлади. Кўриниб турибдики, аудитор хулосасида баён этилган фикр ҳар доим ҳам мутлақо тўғри бўлиши мумкин эмас. Аммо, деярли ҳамма вақт ахборотдан фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши лозим. Бундай фойдалиликнинг таъминланиши маълум даражадаги муҳимлик ва риск билан боғлиқ ва уларни тўғри баҳолашни талаб этади.
Ушбу чегара оралиғидаги эҳтимоллик хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларининг ишончлилигига таъсир кўрсатадиган хатолар мавжудлигини аниқлаш, тегишли аудиторлик қарорларини қабул қилиш учун ушбу хатоларни баҳолаш мумкинлиги(ёки мумкин эмаслиги)ни ифодалайди. Бу Муҳимликни сифат жиҳатдан тавсифлайдиган таркибий қисмдир. Муҳимликнинг миқдорий жиҳатини тавсифлайдиган таркибий қисми эса унинг маълум даражалари орқали ифодаланади.
Агар хато бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларини сезиларли даражада чалкаштирса ва мазкур ҳисобот кўрсатки-чидан фойдаланувчининг шу ҳисоботга асосан қабул қилган қарорига таъсир кўрсаца, унинг аниқланмаслиги (билмасдан ўтказиб юборилиши) жиддий ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоботида йиғиндиси катта суммани ташкил этадиган бир нечта сезиларсиз хатолар бўладиган вазиятлар ҳам учрайди. Аудитор битта жиддий бўлмаган хатони аниқлаб, бу ҳақда аудиторлик хулосасида билдириши ва салбий аудиторлик хулосаси тузиши ҳам мумкин. Ҳақиқатда эса, бухгалтерия ҳисоботида жамланганида жиддий тус оладиган бир нечта аҳамияциз хатолар бўлиши мумкин.
Муҳимликни аниқлаш аудитнинг амалиётида №9 – “Муҳимлик ва аудиторлик таваккалчилиги” номли АФМС билан тартибга солинади. Ушбу стандартга мувофиқ “Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аудитда жиддий деб тан олинади”.
Стандартда таъкидланишича, барча жиддий ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги деганда ундаги кўрсаткичлар аниқлигининг шундай даражаси тушуниладики, бу ҳисоботдан малакали фойдаланувчилар тўғри хулосаларга келиш ва тўғри қарорлар қабул қилиш имконига эга бўлади.
Маълумки, республикамизда ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши ва иқтисодиётнинг эркинлашуви натижасида бухгалтерия ҳисоботи ахборотларидан фойдаланувчиларнинг турлари кўпаймоқда. Уларнинг ҳар қайсиси учун Муҳимлик даражаси турлича бўлиши мумкин. Масалан, акциядорлар учун корхона фаолиятининг натижалари, хўжалик маблағла-рининг ҳаққонийлиги ва фойданинг динамикаси тўғрисидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади. Инвесторлар учун эса корхонанинг молиявий барқарорлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг ўзгариши, қўйилмаларнинг рентабеллиги ва инвестицион лойиҳаларнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги ахборотлар муҳим бўлиши мумкин.
Аудиторлар энг муҳим, кам учрайдиган ва хатолари бор ҳисобот моддалари ва счетларни аниқлаш чоғида Муҳимлик тушунчасидан аудитни режалаштиришнинг асоси сифатида фойдаланадилар. Бундай моддалар ва счетларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, тўпланган аудиторлик далил-исботларини баҳолашда ва қандай аудиторлик хулосаси тузиш тўғрисида бир қарорга келишда ҳам муҳимлик даражасидан фойдаланилади.
Демак, Муҳимлик тушунчаси аудитор томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатонинг ҳажмини ва ўтказиладиган аудиторлик текширувининг кўламини аниқлаш ҳамда тузиладиган аудиторлик хулосасининг шаклини белгилаш (ижобий ёки салбий) учун бирламчи ва асос бўлувчи манба ҳисобланади.
№70-«Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси» номли АФМСдаги ижобий аудиторлик хулосаси стандарт шаклининг якунловчи қисмида «…хўжалик юритувчи субектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини ишонарли акс эттиради...» дейилган.
Ушбу жумла ахборотдан фойдаланувчиларга аудиторлик хулосасида билдирилган фикрнинг жиддий ҳисобланган молиявий ахборотларгагина тааллуқли эканлиги тўғрисида маълумот беради. “Муҳимлик” тушунчаси шунинг учун зарурки, ҳеч қайси аудитор молиявий ҳисоботнинг 100% тўғри эканлигига кафолат бера олмайди.
Жиддий хатоларнинг аудитор томонидан аниқланиши кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, ҳам корхона раҳбария-ти, ҳам аудитор томонидан мавжуд жиддий хатоларнинг баҳоланиши; текширувлар вақти ва қийматининг чегараланганлиги; мижознинг хатоларни аудитор аниқлашини “кутиб ўтириши”; аудиторнинг мустақиллик даражаси; унинг виждонлилиги; ташқи аудиторнинг ички назорат тизимига ишончи; корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсати ва ундаги айрим қоидаларнинг тафсилоти; ҳисоб сиёсатининг меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги.
Аудитор қуйидаги ҳолларда муҳимликни кўриб чиқиши лозим:

  • аудиторлик амалларининг хусусиятлари, вақти ва чуқурли-гини аниқлашда;

  • хатолар таъсирини аниқлашда.




Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling