Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт факультети


Download 183.25 Kb.
bet1/7
Sana24.03.2023
Hajmi183.25 Kb.
#1292592
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Туйчиев Муроджон ДЕК-60



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
«МАКРОИҚТИСОДИЁТ» кафедраси

Рўйхатга олинди”
Иқтисодиёт факультети


________________
____” ___________ 2023 й.

Рўйхатга олинди”
Макроиқтисодиёт»
кафедраси
_________________
____” ___________ 2023 й.



Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш” фанидан
Демографик жараёнларни прогнозлаш”
мавзусидаги


КУРС ИШИ



Бажарди: 5А230102-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 4-курс талабаси
Туйчиев М.М.
Илмий раҲбар:
«Макроиқтисодиёт» кафедраси
профессори Л.Амиров

Тошкент– 2023

Мундарижа




Кириш.............................................................................................................

3

1.

Демография тушунчаси ва унинг мазмун мохияти...............................

6

2.

Демографик жараёнларни урганиш манбалари....................................

8

3.

Демографик прогноз....................................................................................

41

4.

Демографик жараёнларни прогнозлаш...................................................

45

5.

Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар
ва уларни белгиловчи омиллар.................................................................


48

6.

Демографик сиёсат.......................................................................................

49




Хулоса ва таклифлар

55




Фойданилган адабиётлар руйхати

56


Кириш
Ўзбекистоннинг ўз олдига қўйган узоқ муддатли стратегик мақсади замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиётнинг баркарор усишини таъминлаш, хаёт сифатини яхшилаш ва жахон хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашдир. Бу мақсадга эришиш йўлида салмоқли натижаларга эришилмокда. Кейинги етти йил давомида миллий иқтисодиётнинг ўсиши 8 фоиздан юқори бўлмоқда, 2000 йилга нисбатан мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти
3,1 баробар, аҳоли жон бошига хисоблаганда 2,6 карра ўсди, экспорт хажми
4,4 баробар, номинал иш хақи солиштирма нархларда 22 марта, пенсияларнинг ўртача миқдори 12,7 баробар ошди, аҳоли жон бошига туғри келадиган реал даромад 8,4 баробар кўпайди. Миллий иктисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муваффақиятлар аҳоли саломатлиги ва умр кўриш давомийлигига ҳам ижобий таъсир курсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, юртимизда аҳоли саломатлиги мустахкамланиб, оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими
3,4 баробар камайгани, одамларимизнинг ўртача умр қуриш даражаси 66 ёшдан
73,5 ёшга узайгани бизнинг қандай катта юксалиш йўлини босиб ўтганимиздан ва халкимизнинг хаёт сифати ўсиб бораётганидан далолат беради”.
Хар кандай - сиёсий, иқтисодий, ижтимоий жараёнлар демографик хусусиятлар билан боғлиқ бўлиб, барча давлатлардаги жамият хаётига ўз таъсирини кўрсатади. Туғилиш даражасининг тебраниши муайян вақтдан кейин таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини шакллантиришда, меҳнат бозорида иш билан бандликда, давлатнинг ижтимоий соҳага харажатларида бевосита ўз аксини топади. Ер юзидаги аҳоли жахонда яшаётган одамлар такрор ҳосил килинишининг муттасил жараёнидир. Жахондаги демографик вазият аҳоли сони муттасил купайиб бораётганлигидан далолат беради.
1 асрда ер юзида 300 миллион киши яшарди. XX аср 60-йилларидан бошлаб аҳолининг ўсиши даражаси камая бошланган бўлса ҳам кейинги 50 йил ичида Ер юзида навбатдаги миллиард аҳоли ҳар қачонгидан барвақт пайдо бўлмоқда. Хусусан, курраи заминимиздаги 7-миллиард одам 2011 йилда туғилди ва жахон аҳолисининг яна бир миллиардга кўпайиши учун атиги 12 йил кифоя килди. Прогнозларга кўра, 2050 йилга бориб, ер юзидаги аҳоли сони 9,1 миллиард кишига етади.1
Жахон Аҳолисининг кўпайиши асосан ривожланган мамлакатлар, биринчи навбатда Африка қитъаси хиссасига туғри келмокда. Айни пайтда ривожланган давлатлардаги аҳоли сони кескин қисқарди ва бу жараён сақланиб қолмоқда. Бундай холат дунёда аҳоли тақсимотида номутаносиблик келтириб чиқармокда, оқибатда демографик вазият иқтисодий ривожланиш истиқболлари ва ижтимоий барқарорликка ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳозирги вактда Ўзбекистонда ўзига хос демографик вазият вужудга келган ва у аҳоли ўсиш суръатининг пасайиши, туғилишнинг камайиши, аҳолининг ёш таркибида кекса ёшдагилар улушининг ортиши, ёшлар салмоғининг камайиши, шу билан бир вактда ўрта ёшдаги аҳоли сонининг кўпайиши, аҳолининг урбанизация жараёни ортаётганида намоён бўлмоқда. 2013 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони 30,0 миллион кишидан ортди. Аҳолининг умумий сонига кўра республика жахоннинг 230 мамлакати орасида 43, Осиёда эса
18-ўринда туради. Мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришда демографик жараёнларнинг ўрни катта бўлиб, аҳоли сонининг ўсиши, жойлашиши, демографик таркиби ва бошқа кўпгина мухим жихатларини илмий ўрганиш катта ахамиятга эга. Чунки Аҳоли хам асосий ишлаб чикарувчи куч, хам истеъмолчи сифатида жамият тараккиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Download 183.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling